«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


- боб. Танлов ўтказишга тайёргарлик


Download 0.73 Mb.
bet6/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

4 - боб. Танлов ўтказишга тайёргарлик
18. Танловнинг тайёргарлик босқичига қуйидагилар киради:
танлов комиссиясини тузиш;
танлов ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш;
бўлажак иштирокчиларни танлов ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш;
бўлажак иштирокчиларга танлов ҳужжатларини тақдим этиш;
танлов олди кенгашини ўтказиш (зарур ҳолларда) ёки объектни кўриб чиқиш.
1-§. Танлов комиссияси
19. Танлов ўтказиш учун ширкат танлов комиссиясини тузади. Танлов комиссиясининг асосий вазифаларига танлов ҳужжатларини тайёрлаш, танлов ўтказилишини эълон қилинишини ташкиллаштириш ва танлов ҳужжатларини тарқатиш, танлов иштирокчилари билан мулоқот ўрнатиш, танлов иштирокчилари тақдим этган таклифлар/буюртмаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг орасидан энг яхшисини танлаш.
20. Танлов комиссияси одатда тоқ сонли иштирокчилардан ташкил топади. Унинг таркибини ширкат аъзоларининг умумиий йиғилишида тасдиқлаш тавсия қилинади. Комисия аъзоларини ХУМШ аъзоларининг йиллик йиғилишида кўп квартирали уй аҳолисидан ширкат аъзоларининг ишончига сазовор бўлган, айни пайтда уйни сақлаш бўйича техник, иқтисодий ва юридик масалаларда кўпроқ тажрибага эга бўлган кишилар орасидан сайлаш мумкин. Бундай комиссия йил давомида ширкатнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача фаолият кўрсатиши мумкин. Ёки умумий йиғилиш қарорига кўра танлов вазифаларини энг мақбул тарзда бажариш учун ҳар бир янги танлов ўтказиш пайтида танлов комиссияси ҳар гал янги таркибда сайланиши мумкин. Танлов комиссиясининг қандай шакллантирилиши ҳақидаги Низом Ширкатнинг товарлар харид қилиш, хизматлар/ишларни буюртириш ҳақидаги қоидаларига киритилиши мумкин.
21. Умумқабул қилинган қоидалар қуйидагича: танлов комиссияси аъзолари танлов ўтказиш пайтида шахсий манфаатларни кўзламаслиги керак, яъни танлов комиссияси аъзоси танловда иштирок этаётган ташкилотда ўзи, ёки яқин қариндошлари (дўстлари) ишласа, буни маълум қилиши ҳамда буюртмаларни баҳолашда ҳам, улар бўйича овоз беришда ҳам иштирок этмаслиги керак.
22. Йиғилиш қарорига кўра шуни белгилаш мумкинки, танлов комиссияси ўз ишига маслаҳатлашувлар, танлов ҳужжатларини тайёрлаш, пудратчи томонидан ишларни бажариш пайтида техник назоратни амалга ошириш учун мутахассисларни жалб этишга (ширкатнинг йиллик харажатлари сметасида уларнинг хизматлари ҳаққини тўлаш харажатларини тасдиқлаш) ҳақли.
23. Танлов комиссияси фаолиятини танлов комиссияси раиси (одатда ширкат бошқаруви раиси), у бўлмаган ҳолларда – унинг ўринбосари бошқаради. Танлов комиссияси йиғилиши унда комиссия раиси ҳам, унинг ўринбосари ҳам қатнашмаган, ёки аъзоларининг учдан икки қисмидан кам киши қатнашган ҳолда тегишли ваколатга эга бўлмайди. Танлов комиссиясига комиссия котибини танлаш тавсия қилинади, у танловни ўтказишга тайёрланиш ва уни ўтказиш бўйича барча босқичларни ҳужжатлаштириш учун масъул ҳисобланади.
24. Танлов комиссиясидан ташқари ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши хоналар мулкдорлари орасидан жамоатчилик комиссиясини сайлаши мумкин, улар танлов комиссиясига пудратчи ишини назорат қилишда ва бажарилган ишларни қабул қилишда ёрдам беради.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling