«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Бошқарувчи ташкилот хизматлари ҳаққини тўлаш тартиби ва миқдори
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Томонлар масъулияти
3. Бошқарувчи ташкилот хизматлари ҳаққини тўлаш тартиби ва миқдори
3.1. Бошқарувчи ташкилотнинг бошқарув вазифаларини бажаргани учун хизмат ҳаққи ойига _______________________________ сўмни ташкил этади. Хизмат ҳаққи миқдори ҳар йили қайта кўриб чиқилади. 3.2. Санитария ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари ҳаққи ойига _____________________________ минг сўмни ташкил этади (агарда Бошқарувчи ташкилотга бу турдаги ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифаси юкланган бўлса). Хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари ҳаққи инфляция даражасининг ўзгариши муносабати билан, бироқ йилига бир мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин. 3.3. Бошқарувчи ташкилот хизматига ҳақ тўлаш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг ______ санасидан кечиктирмасдан, маблағларни ҳисобрақамга ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 3.4. Уйни капитал таъмирлаш ишлари ҳаққини тўлаш Бошқарувчи ташкилот томонидан тузилган ва Ширкат томонидан маъқулланган пудрат шартномаси шартларида белгиланган миқдорда ва муддатда амалга оширилади (агарда Бошқарувчи ташкилотга бу турдаги ишларни бажариш бўйича буюртмачи вазифаси юкланган бўлса). 3.5. Уйга техник, санитария хизматини кўрсатиш, жорий ёки капитал таъмирлаш ишларининг қиймати Ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметасида режалаштирилган миқдордан камайган ҳолларда ишлар режаси бажарилган ва улар шартномавий шартларига мос бўлиши шарти билан Бошқарув ташкилотига йил давомида бажарилган ишлар якунига кўра харажатлар камйишининг _____________ % миқдорида мукофот тўланади. 3.6. Молиявий йил якунлари бўйича мукофот Ширкат томонидан Бошқарувчи ҳисоботи тасдиқланганидан сўнг__________ кундан кечиктирмасдан тўланади. 4. Томонлар масъулияти 4.1. Ушбу шартнома шартларини бажармагани ёки керакли тарзда бажармагани учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур шартномага кўра масъулдир. 4.2. Бошқарувчи ташкилот ўзининг фаолияти ёки фаолиятсизлиги оқибатида Ширкатга, уйдаги хоналар мулкдорларининг умумий мулкига етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланади. 4.3. Бошқарувчи ташкилот ўзининг ёки ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракати натижаси бўлмаган барча турдаги зарарлар ва зиёнлар бўйича жавобгар эмас. 4.4. Ушбу шартнома муддатлар бузилгани учун Бошқарувчи ташкилот ҳар бир ҳолат учун энг кам иш ҳаққининг ________баравари миқдорида жарима тўлайди. 4.5. Шартнома шартлари керакли тарзда бажарилмагани ёки мазкур шартномада белгиланган муддатда бажарилмагани учун ҳисоб-китоб ойи бўйича иш ҳаққи миқдори шартномадаги тўлов миқдорининг_______ % га камаяди. Шартномавий мажбуриятлар такроран шу тарзда бузилса, Бошқарувчи ташкилот ушбу шартномада кўзда тутилган ойлик ҳаққининг ______ % миқдорида жарима тўлайди. 4.6. Бошқарувчи ташкилот берилган хона ва/ёки мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланмаган тақдирда Бошқарувчи ташкилот давлат уй-жой фондидаги шу турдаги хоналар ижара ҳаққининг______ баравари миқдорида, ва/ёки бундай ҳолат аниқланган пайтда амал қилувчи бу турдаги мулк ижараси қиймати миқдорида жарима тўлайди. 4.7. Бошқарувчи ташкилот хизматлари ҳаққини тўлаш муддатини кечиктиргани учун Ширкат ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг_________ % миқдорида пеня тўлайди. 4.8. Томонлар ушбу шартнома шартлари у тузилганидан сўнг фавқулодда тусдаги воқеалар (форс-мажор) оқибатида юзага келган енгиб бўлмайдиган вазиятлар туфайли бажарилмай қолган тақдирда жавобгар ҳисобланмайди. Ушбу шартнома шартларини бажариш учун имкон бермайдиган вазият юзага келган ҳоларда , шу томон дарҳол иккинчи томонни юқоридаги вазиятлар юзага келгани ва тугаллангани ҳақида огоҳлантириши керак. 4.9. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддатининг тугаши шу шартнома бўйича мажбуриятлар учун жавобгарликдан озод қилмайди. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling