Ўзму хабарлари вестник нууз


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/12
Sana28.02.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1235862
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
SCIENTIFIC AND THEORETICAL FOUNDATIONS OF PROFESSIONAL TRAINING OF SPECIALISTS IN THE FIELD OF AGRICULTURE IN TECHNICAL UNIVERSITIES

Таҳлил ва натижалар. Шу муносабат билан 
ОТМда бўлажак қишлоқ хўжалиги мутахассисларини 
касбий фаолиятга тайёрлашнинг ҳақиқий тизимини 
яратишнинг амалий имкониятлари масаласи табиий 
муаммодир дейиш мумкин. 
Биз қишлоқ хўжалигининг шаклланиши ва 
ривожланиши, шунингдек, қишлоқ хўжалиги таълими 
тарихини ҳисобга олиб, С.С.Балдин, М.Э.Бумбар, 
А.Я.Дурнев, С.M.Стасюкевич, Б.И.Кашпур, Н.Г.Кулешов, 
И.A.Минаков, С.A.Пискунов, Д.Торопов ва бошқалар 
асарларига мурожаат қилдик. Қишлоқ хўжалиги ва 
қишлоқ хўжалиги таълимининг ночизиқли ва беқарор 
ривожланиш сабабларини тушуниш қишлоқ хўжалигида 
ҳам, қишлоқ хўжалиги таълимида ҳам мавжуд вазиятни 
башорат қилишга, шунингдек таълим жараёнини тартибга 
солишга, уни ўзгартиришга имкон беради. Қарийиб юз 
йилдан буён соҳада малакали мутахассислар етишмаслиги 
кузатилмоқда ва бу муаммо ҳали ҳам ташвишли ҳолатдир. 
Илмий тадқиқотлар ва тарихий материалларни 
таҳлил қилиш асосида биз ХХ асрнинг 20-йилларидан 
бошлаб юқори малакали қишлоқ хўжалиги соҳа 
мутахассисларига эҳтиёж катта бўлганлигини англадик. 
Уларнинг нафақат миқдорий танқислиги, балки сифат 
бўйича камчиликлари ҳам мавжуд эди: техник 
тайёргарликнинг пастлиги, иқтисодий таълим бўйича 
малаканинг етарли эмаслиги ва энг муҳими, марказдан 
юборилган қишлоқ хўжалиги ишчилари узоқ вақт 
давомида шароитларга мослашишга мажбурлиги. 
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ОТМларини 
очиш зарурлигини белгилайдиган асосий омиллар орасида 
қуйидагилар мавжуд бўлган: 
- мамлакатимизнинг ўзига хос табиий-иқлим 
шароити, маҳаллий амалий тажриба мавжудлигини талаб 
этади, 
- суғориладиган ерлар ҳажмининг ўсиши, бу йирик 
ишлаб чиқарувчилар сонининг кўпайиши ва уларни 
агрономик йўналиш бўйлаб сақлашни назарда тутади, 

минтақада 
мутахассисларга 
эҳтиёжнинг 
мавжудлиги, уларнинг малакаси пастлиги ва мамлакат 
қишлоқ 
хўжалиги 
таълим 
муассасаларида 
битирувчиларнинг камлиги. 
Ўтган асрнинг 20-йилларда ҳозирги Ўзбекистон 
миллий университетида қишлоқ хўжалиги факультети 
ташкил этилган. Ушбу факультет ишининг асосий 
ютуқларига қишлоқ хўжалиги фанининг назарияси ва 
амалиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган 
Е.И.Дорман, 
Б.A.Ивашкевич, 
С.K.Лисогорский, 
В.M.Савич, А.A.Строгий, К.A.Умов ва бошқалар каби 
истеъдодли олимлар жалб қилинган. Уларнинг саъй-
ҳаракатлари туфайли минтақада маблағ етишмаслиги, 
жиҳозларнинг етишмаслиги ва қийин яшаш шароитлари 
фонида қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида биринчи 
илмий мактаблар яратилди, кўплаб битирувчилар 
Агрономия фанининг ривожланишига салмоқли ҳисса 
қўшдилар. 
Уларнинг 
профессионаллиги, 
қийин 
шароитларда таълимни ташкил этиш билан боғлиқ 
муаммоларни тушуниш, ўрганиш талабаларнинг касбий 
фаолиятга тайёргарлик даражасига катта таъсир кўрсатди 
[6]. 
Мазкур факультет негизида 1930 йил 26 майда 
Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилган. 
1934 йилдан бошлаб Тошкент қишлоқ хўжалиги 
институти деб номланган. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Фармонига кўра 1991 йилда Тошкент давлат 
аграр университети мақоми берилган. 
Тошкент давлат аграр университетида 7 та 
факультет ва 30 та кафедра фаолият кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 
йил 15 декабрдаги 788-сон “Аграр таълим тизимининг 
2030 йилгача инновацион ривожлантириш стратегиясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ТДАУнинг 



Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling