Ўзму хабарлари вестник нууз


Download 1.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana28.02.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1235862
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
SCIENTIFIC AND THEORETICAL FOUNDATIONS OF PROFESSIONAL TRAINING OF SPECIALISTS IN THE FIELD OF AGRICULTURE IN TECHNICAL UNIVERSITIES

ISSN 2181-7324 
 
FALSAFA 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA 
1/6/1 2022 
- 168 -
- таълимда (таълим жараёнида шахснинг ўзини ўзи 
белгилаш учун шароит яратиш, фаолият ва фикрлаш 
тарзидаги ўзгаришлар, ўқитувчилар ва талабалар 
ўртасидаги муносабатларнинг ўзгариши, ижодий ва 
инновацион жамоаларни яратиш (талабалар гуруҳларида, 
бўлимларда, 
факультетларда); 
ҳаётнинг 
замонавий 
талабларига мос келадиган келажакдаги касб эгасининг 
шахсий фазилатларни ривожлантириш, инсонни нафақат 
"билишга", балки "фаолиятга" ҳам тарбиялаш). 
Тадқиқот методологияси. Ушбу ўзгаришлар ҳар 
бир олий таълим муассасаси (ОТМ)га тегишли бўлиб, 
мавжуд бўлганидан сифат жиҳатидан фарқ қиладиган 
таълим тизимини яратишни, шунингдек, ушбу муаммони 
ҳал қилишда ҳар бир ОТМнинг муқобиллигини ўз ичига 
олади. ОТМнинг муқобиллиги деганда унинг кадрларни 
танлаш ва жой-жойига қўйишдаги мустақиллиги, қонун 
ҳужжатлари ва ОТМнинг Низомига мувофиқ ўқув, илмий, 
молиявий, иқтисодий ва бошқа фаолиятни амалга 
оширишдаги мустақиллиги, яъни ўз-ўзини ташкил этиш, 
ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини бошқариш 
тушунилади [4]. 
Диссертацияда ўрганилган мавзу нуқтаи назаридан 
марказий муаммонинг ўрнини келажакдаги касбий 
фаолиятда, хусусан, агрономик ишлаб чиқариш соҳасида 
ўзини ўзи англашга қодир ёшлар шахсиятининг ички 
гуманистик қадриятларини ривожлантириш ва сафарбар 
қилиш масаласи эгаллайди. Таълимнинг янги глобал 
фалсафаси ва стратегияси назарияси асосида "таълимнинг 
муҳим қисми трансмиллий ва маданиятлараро аҳамиятга 
эга ва кенг цивилизация оқибатларига эга бўлган энг аниқ 
глобал муаммоларни аниқлаш бўлиши керак" [5]. Ернинг 
унумдорлигини сақлаш, табиий муҳитнинг экологик 
мувозанати 
бу 
улкан 
аҳамиятга 
эга 
бўлиб, 
цивилизациядан ташқари цивилизациявий оқибатларга 
олиб келади. 
Бинобарин, қишлоқ хўжалиги ОТМлардаги таълим 
жараёни шундай қурилиши керакки, инсон ва табиат 
ўртасидаги уйғунлик ва инсониятнинг жамоавий 
ҳаракатларини фаоллаштириб, бўлажак мутахассис 
шахсига маълум таъсир кўрсатсин. Бунга фақат 
профессионал шахснинг ички гуманистик қадриятларини 
ривожлантириш орқали эришиш мумкин. Бўлажак қишлоқ 
хўжалиги соҳа мутахассисларининг касбий фаолиятга 
тайёргарлаш 
бу 
ерда 
шахснинг 
инсонпарварлик 
салоҳиятини 
ривожлантиришга, 
унинг 
онгида 
дунёқарашнинг ижобий компонентларининг барқарор 
тизимини шакллантиришга ҳисса қўшадиган педагогик 
шарт-шароитларни яратишда кўринади; бу ҳаётий 
вазиятлар ва муаммоларнинг аниқ ечимларини излаш ва 
конструктив таҳлил қилиш қобилияти учун зарур 
шартлардир. 
Бўлажак 
қишлоқ 
хўжалиги 
соҳа 
мутахассисларининг касбий фаолиятга тайёргарлигини 
педагогик қўллаб-қувватлаш профессор-ўқитувчи ва 
талаба ўртасидаги янги шахсий ва институционал 
муносабатлар билан тасдиқланади. Агар бу ерда 
шериклик ва ўзаро ижодий эҳтирос ҳисси устун бўлса, 
ОТМдаги педагогик муносабатлар келажакда ёш 
мутахассиснинг ҳаётининг ижодий стратегияси учун асос 
бўлиб хизмат қилади. Ҳақиқий маънода шериклик ҳисси 
инсоният учун ахлоқий ва моддий аҳамиятга эга ғояларни 
биргаликда ўрганиш, тадқиқ қилиш ва амалга ошириш 
туйғусидир. 
Қуруқ 
тарғиб 
қилиш 
эмас, 
балки 
инсонпарварлик, рационал ва реалистик қадриятларнинг 
бирлашуви 
бўлажак 
мутахассисни 
ўзини 
ҳаёт 
қийинчиликларидан 
қўрқмайдиган 
яратувчига 
айлантириши мумкин. 

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling