Ўзму ижтимоий фанлар факультети «Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими» кафедраси Тадбиркорлик асослари хуқуқи фанидан


 Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг ташкил этиш асослари


Download 20.57 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi20.57 Kb.
#1545904
1   2   3   4
Bog'liq
10 вариант

2. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг ташкил этиш асослари.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
25 May 2000
4-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари бўлиши мумкин эмас.
8-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидагиларга ҳақли:

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш вауни тасарруф этиш;

  • мустақилравишда ишлаб чиқариш дастурини шакллантириш, маҳсулот етказиб берувчиларни ваўз маҳсулотининг (ишлари, хизматларининг) истеъмолчиларини танлаш;

  • тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш вауни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари бундан мустасно;

  • ўз маҳсулотини (ишлари, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақилравишда белгиланадиган нархлар ватарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

  • бинолар, иншоотлар, ускуналар вабошқамол-мулкни олиш ва(ёки) ижарага олиш, шужумладан лизинг йўли билан;

  • белгиланган тартибда ташқиқтисодий фаолиятни амалга ошириш.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

9-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари:

  • ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришлари;

  • ёллаш асосида жалб этилган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари;

  • хавфсизлик, экология, санитария, гигиена вамеҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари;

  • реализация қилинадиган товарлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатларга эга бўлишлари;

  • почта манзили вабошқареквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилишлари;

  • бухгалтерия, тезкор вастатистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритишлари;

  • ўз фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли органларга белгиланган тартибда вамуддатларда тақдим этишлари шарт.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Download 20.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling