Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилаётган номзодларнинг шахсий йиғма жилдида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар


Download 70.5 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi70.5 Kb.
#1151306
Bog'liq
3 илова номзод хужжатлари жилди (5)


3-илова


Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилаётган номзодларнинг шахсий йиғма жилдида тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ





Ҳужжатнинг номи

Ҳужжатга қўйилган талаблар


Номзоднинг 9х12 см. ҳажмдаги фотосурати остига жойлаштирилган тавсифнома (аннотация)

Тавсифномада ёритилиши лозим бўлган жиҳатлар:
- номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, санаси, миллати (фуқаролик паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича ёзиш);
- ўқиш жойининг расмий номи ҳамда номзод қайси синф ёки босқичда ўқиши;
- номзоднинг қайси йўналиш бўйича тавсия этилаётганлиги;
- номзод тавсия этилаётган йўналишнинг айнан қайси соҳаси ёки тури билан шуғулланиши (Масалан: адабиёт йўналишининг – шеърият ёки публицистика соҳаси, маданият йўналишининг – сухандонлик, журналистика, сценарист соҳаси, спорт йўналишининг – бадиий гимнастика, сузиш, теннис, шахмат тури, санъат йўналишининг – тасвирий ёки амалий санъат, анъанавий қўшиқчилик, фортепиано соҳаси, таълим йўналишининг – кимё, математика, она тили ва адабиёт, жамоатчилик фаолияти йўналишининг – тадбиркорлик, фермерлик, ёшлар иттифоқи фаоллари ва бошқа соҳалари);
- асосий йўналиши бўйича эришган ютуқларининг йиллар кетма-кетлигида берилиши, танловларнинг қаерда, қайси ташкилот томонидан, кимлар ўртасида, қандай ном билан ўтказилганлиги, нечанчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда нима билан тақдирланганлиги;
- асосий йўналишидан ташқари бошқа йўналишлар бўйича эришган ютуқлари;
- етакчилик қобилияти, ижтимоий фаоллиги, ташаббускорлигини очиб берадиган жиҳатлари
ва ютуқлари;
- ахборот-коммуникация технологияларидан қай даражада фойдаланиши (Масалан: турли ижтимоий тармоқлари, веб-саҳифалар ва ҳ.к.);
- спортнинг қайси тури билан шуғулланиши
ва эришган ютуқлари;
- спортчиларга ёзилган тавсифномада эришган ютуқлари билан бирга номзод Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳамда спорт унвонига (спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси) эга бўлса, буни қайд этиш зарур.


Номзоднинг тўлдирилган сўровномаси ва таржимаи ҳоли

Сўровнома ва таржимаи ҳол аниқ ва чиройли ёзувда шахсан номзод томонидан тўлдирилиши шарт.
Ҳужжатлар бланкаси сифатли бўлиши, маълумотлар аниқ бўлиши керак. Номзоднинг яшаш манзили, имзоси, телефон рақами аниқ кўрсатилиши зарур.


Тавсиянома (2 та)

1. Номзод таълим олаётган ёки ишлаётган муассаса раҳбарининг тавсияномаси;
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг тавсияномаси.
Тавсиянома рангли бланкада, имзоланган, регистрация қилинган ҳамда номзоднинг асосий эришган ютуқлари қайд этилган ҳолда (қисқача) бўлиши керак.


Тавсифнома (3 та)

1. Номзод таълим олаётган ёки ишлаётган муассаса раҳбарининг тавсифномаси;
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг тавсифномаси;
3. Номзод истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тавсифномаси.
Тавсифнома имзоланган ва муҳрланган ҳамда номзоднинг барча эришган ютуқлари (кенг) ёритилган бўлиши лозим.


Фикрнома (2 та)



Фикрномалар номзоднинг йўналиши бўйича адиблар, шоирлар, журналистлар, маданият ходимлари, санъатшунослар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, олимлар, фан номзодлари, педагоглар, спорт мураббийлари каби соҳа мутахассисларидан олинади.
Фикрнома имзоланган бўлиши, қайси уюшма ёки ташкилот аъзоси бўлса гувоҳнома рақами ва берилган йили ёзилган бўлиши лозим (Масалан, Ёзувчилар ёки Журналистлар уюшмаси аъзоси бўлса, аъзолик гувоҳномаси).


Тақриз (1 та)

Тақриз номзоднинг йўналиши бўйича илмий
ва бадиий ижоди, тасвирий санъат намуналарига соҳа мутахассислари томонидан ёзилган бўлиши керак.
(Спорт ва шу каби айрим соҳалар учун тақриз ёзилмайди).


Номзоднинг эришган ютуқлари рўйхати

Рўйхат намунада кўрсатилган талаблар бўйича тўлиқ ёзилиши шарт.
Сўнгги 3 йил давомида (айрим ҳолларда 3 йилдан олдинги даврда ҳам аҳамиятли ютуққа эришган бўлса, уни ҳам ёритиш) эришилган ютуқларни тасдиқловчи диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва шу каби ҳужжатлар йиллар кетма-кетлигида, аввал асосий йўналиши бўйича, сўнг қўшимча фаолиятидан эришган ютуқлари бўйича ёзилиши керак.
Номзоднинг ютуқлари камида вилоят даражасида бўлиши лозим.(Намуна № 1)


Номзоднинг эришган ютуқлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари



Ҳужжатларнинг нусхалари рўйхат бўйича кетма-кетликда жойлаштирилган бўлиши шарт. Ҳужжатлар сифатли бўлиб, ундаги ёзув, муҳр ва маълумотлар аниқ кўриниши лозим.
Хорижий тилларда ёзилган ҳужжатларнинг таржимаси нотариал идора томонидан тасдиқланган ҳолда илова қилиниши керак. Ҳужжат берилган йилнинг ёзилганлигига ҳамда «Аслига тўғри» деб тасдиқланганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.


Номзоднинг ташаббускорлиги, тарғиботчилиги, фаоллиги бўйича ҳужжатлар

Номзод ўқув муассасалари ёки маҳаллада тўгарак ташкил этиб, ёшларни жалб этган бўлса, тўгарак тузилганлиги ҳақидаги қарор ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак.


Номзоднинг ОАВларда эълон қилинган ижодий (мақола, ҳикоя, шеър ва ҳоказо) ёки илмий ишларининг рўйхати

Рўйхатда ижодий ёки илмий ишнинг сарлавҳаси, қайси газета, журналнинг қайси сонида, ёки қайси нашриётда чоп этилганлиги, йиллар кетма-кетлигида, жадвал шаклида ёзилиши лозим.
Номзод тўғрисидаги маълумотлар ёки уларнинг мақолалари ёритилган газета ва журналлар тақдим этилиши керак.(Намуна № 2)


Номзоднинг ижодий (илмий) ишларидан намуналар

Номзоднинг йўналишига оид ижодий ёки илмий ишлари чоп этилган газета ва журналлар нусхалари, бадиий-илмий китоблари, қўлланмалари, қўшиқлари кўчирилган диски ва бошқа шу каби аҳамиятли ишларидан намуналар илова қилиниши лозим (Китоблари нашриётда чоп этилган бўлиши шарт, компьютердан чиқарилган
ва брошюралар тарзида бўлмаслиги лозим. Номзоднинг кичик шеърлари ёки аҳамиятсиз маълумотлари чоп этилган газета ва журналлар тақдим этилмаслиги керак).


Номзоднинг фуқаролик паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидан нусха

Паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси сифатли даражада, ундаги ёзув ва муҳрлар аниқ кўриниши керак.


Номзоднинг ота-онасининг фуқаролик паспортидан нусха

Паспорт нусхаси сифатли даражада, ундаги ёзув
ва муҳрлар аниқ кўриниши керак.


Номзоднинг ота-онасининг яшаш ва иш жойидан маълумотнома

Яшаш жойидан маълумотномада ота-онасининг яшаш манзили кўрсатилган бўлиши ҳамда маҳалла раиси томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланиши лозим.
Иш жойидан маълумотномада ота-онасининг иш жойи ва лавозими тўлиқ кўрсатилган холда кадрлар бўлими бошлиғи томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.


Номзоднинг фотосурати (2 дона)
ва унинг фаолияти акс эттирилган фотолавҳалар
(5-6 та)

Номзоднинг 9х12 см. ҳажмдаги юқори сифатли
2 дона фотосурати тақдим этилади. Фотосуратда:
- ўқувчининг расмий кийимда, оқ рангдаги кўйлак
ва қора рангли классик шаклдаги костюмда, ортиқча тақинчоқ ва бўёқларсиз, соч турмаги тепага ёки ёнга йиғилган, очиқ чеҳрада бўлиши лозим;
- ўзини тутиши ва нигоҳида табиийлик, сиполик, камтарлик ифодаланиши мақсадга мувофиқ;
- фотосуратнинг орқа фони оч ҳаворангда бўлишига алоҳида эътибор қаратиш керак. 
Фотосуратга профессионал фотостудияларда тушиш тавсия этилади.
(Фотолавҳаларда фақат ижодий ва ижтимоий фаолияти акс этган бўлиши лозим.)

Эслатма: Номзодларнинг ҳужжатлари бир хил ранг ва ҳажмдаги папкаларга жойлаштирилиши лозим. Папкаларда ҳудуд номи, номзоднинг Ф.И.Ш. ва йўналиши бир хил шаклда ёзилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси -2019 йил
Download 70.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling