1-2- маъруза 1-мавзу (4 соат): “Кириш. Материаллар қаршилиги фанининг мақсад-вазифалари, унинг ўқув жараёнида тутган ўрни”
Download 19.63 Kb.
|
1-тема
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маърузадан кўзланган асосий мақсад
1-2- МАЪРУЗА 1-мавзу (4 соат): “Кириш. Материаллар қаршилиги фанининг мақсад-вазифалари, унинг ўқув жараёнида тутган ўрни” Маъруза машғулотининг режаси: Материаллар қаршилиги ва унинг асосий масалалари. Фаннинг ривожланиш тарихи ва асосий намоёндалари. Ҳисоб схемаси ва қабул қилинган асосий гипотезалар. Ташқи кучлар таснифи. Ички кучлар, кесиш усули ва ички зўриқиш кучларининг турлари. Кўчишлар ва деформация ҳақида тушунча. Маърузадан кўзланган асосий мақсад: “Материаллар қаршилиги” фанининг мақсад-вазифалари, ривожланиш тарихи, бошқа фанлар билан боғлиқлиги тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш ва уни шакллантириш билан талабаларни таништириш. Материаллар қаршилиги-қаттиқ жисмлар механикасининг таркибий қисмидан иборат бўлиб, ўқувчини илк бор мухандислик ҳисоби оламига олиб кирувчи фандир. Материаллар қаршилиги фанида уч асосий масала текширилади ва ҳал қилинади: Мустаҳкамлик(прочность) Бикрлик(жесткость) Устиворлик(устойчивость) Машина ва иншшоот (конструкция) қисмларининг ташқи кучларга қаршилик кўрсатиш қобилиятига мустаҳкамлик дейилади. Конструкция қисмларининг деформацияга қаршилик кўрсатиш қобилиятига бикрлик дейилади. Устиворлик-конструкция қисмларининг конструктор томонидан берилган бошланғич шаклини сақлаш қобилиятидир. Материаллар қаршилиги - конструкция қисмларининг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва устиворлиги ҳақидаги фандир. Материаллар қаршилиги фанида амалий ҳисоблашлар олиб борилади ва конструкция элементларининг зарур бўлган кўндаланг кесим ўлчамлари аниқланади. Материаллар қаршилиги машина ва иншоот қисмларида ҳосил бўладиган зўриқиш(ички кучлар) ва деформацияларни аниқлаш усуллари ва материалларнинг айрим физик хоссаларини тажриба ёрдамида текшириш йўлларини ўргатувчи фандир. Бу фанда икки асосий система текширилади: Статик аниқ система(масала) ва статик аниқмас система(масала). Агар системада ҳосил бўладиган номаълум (кучланиш)ларни деформацияга боғламасдан яъни статикани мувозанат тенгламалари ёрдамида аниқлаш мумкин бўлса, статик аниқ системалар дейилади. Кучланишни деформациясиз аниқлаш мумкин бўлмаса, статик ноаниқ системалар дейилади.Статик аниқмас системалар материаллар қаршилиги фанининг махсус усулларидан фойдаланиб ечилади. Материаллар қаршилиги умум мухандислик фанларидан бўлиб, тажриба натижалари ва назарий тадқиқотлардан кенг фойдаланилади. Ҳар қандай конструкция қандай мақсадда фойдаланиши ва қандай шароитда ишлашидан қатъий назар, унинг таркибидаги элементлар қуйидагилардан иборат бўлади: Брус(стержен). Пластинка. Қобиқ. Массив жисм. Узунлик ўлчами, кўндаланг кесим ўлчамларига қараганда анча катта бўлган конструкция қисмларига брус дейилади. Геометрик ўқлари тўғри чизиқ бўлса, тўғри брус деб, эгри чизиқ бўлса, эгри брус деб аталади. Бир ўлчами қолган икки ўлчамидан анча кичик бўлган жисмлар қобиқлар дейилади. Учта ўлчамлари анча катта бўлган конструкция қисмларига массив жисм дейилади. Буларга иморат фундаментлари, кўприкнинг яхлит таянчлари ва ҳ.к.з лар киради. Материаллар қаршилигида ана шу брус, пластинка, қобиқ ва массив жисмларнинг мустаҳкамлик, бикрлик ҳамда устиворликка ҳисоблашниннг йўл йўриқлари берилади. Шунинг учун ҳам материаллар қаршилиги машина ва иншоотларни ҳисоблаш назариясининг асоси ҳисобланади. Қурилиш материалларининг чидамлилик хоссасига оид масалани даст аввал 1638 йилда италия олими Г.Галилей майдонга ташлаган эди. Жисмга қўйилган юк билан деформация орасидаги муносабатни энг аввал 1660 йилда Р.Гук деган олим тажриба йўли билан аниқлади.Фаннинг кейинги ривожланиши, XVIII асрдан бошлаб, Петербург фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари Д.Бернулли ва Л.Эйлер ўтказган илмий текширишлар билан боғлиқдир. XIX асрда Россия олимлари Д.Журавский , Ф.С.Ясинский ва француз олимлари Навье, Сен-Венан олиб борган катта илмий текшириш ишлари материаллар қаршилигини мустақил фан қилиб қўйди. Бу фан асосан XX асрдан бошлаб, ҳусусан Россия олимлари ўтказган илмий текшириш ишлари натижасида такомиллашди. Бу соҳада И.Г.Бутнов, В.Л.Кирпичев, А.М.Крилов, П.Ф.Попкович, Н.М.Беляев, А.А.Ильюшин, В.З.Власов ва ўзбек олимлари Х.А.Рахматуллин, М.Т.Ўразбоев ғоят катта иш қилдилар. Буларнинг деформацияланувчи қаттиқ жисм механикаси, машина - иншоотлар назарияси ва материаллар қаршилиги соҳасида ўтказган илмий - тадқиқот ишлари дунё миқёсида катта аҳамиятга эгадир. Материаллар қаршилигида машина ва иншоотларни ҳисоблаш, ҳисоб схемасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Иккинчи даражали факторлардан озод қилинган реал обект (конструкция)га ҳисоб схемаси дейилади. Конструкция қисмларини ҳисоблашни осонлаштириш мақсадида материаллар қаршилигида баъзи гипотеза (чекланиш) лар қабул қилинади: Download 19.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling