1-босқич лойиҳани амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш


Download 13.74 Kb.
Sana04.09.2023
Hajmi13.74 Kb.
#1672646

Тадқиқот доирасида бўлажак ўқитувчиларни узлуксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашнинг учта асосий педагогик шарти аниқлаштирилди: бўлажак ўқитувчиларни узлуксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашда ижтимоий лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш; талабаларни касбий-маданий фаолиятга жалб этиш, талабаларда Soft skills (мослашувчан кўникмалар)ни шакллантириш.
Бўлажак ўқитувчиларни узлуксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашда ижтимоий лойиҳалаш технологиясидан фойдаланиш қуйидаги босқичларда амалга оширилди:
1-босқич – лойиҳани амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш.
2-босқич – талабаларда интеллектуал, тадқиқотчилик ва ўзини-ўзи ташкил этиш маданиятини ривожлантириш.
3-босқич – касбий мотивацияни ривожлантириш ва ижтимоий-касбий стратегияларни шакллантириш.
4-босқич – талабаларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантириш:
5-босқич – талабаларнинг рефлексив маданиятини ривожлантириш.
Бўлажак ўқитувчиларни узлуксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашнинг яна бир муҳим педагогик шарти сифатида ўз касбий-маданий фаолиятини прогнозлаш (башорат қилиш) муҳим ўрин тутади. Битирувчиларда шаклланган касбий-маданий компетентлилик даражаси самарали касбий фаолият ва келгусида касбий ўсишни лойиҳалаштириш учун алоҳида аҳамият касб этади.
Инсонни “кўп ўлчамли-трансформацияловчи” дунёда ҳаётий фаолиятга тайёрлашда таълим катта ўрин тутади. Бундай тайёргарлик таълим олувчида ижтимоий, сиёсий, оилавий ҳаёт талабларига мослашиш, ўз маданий идентиклигини сақлаб қолган ҳолда бошқа маданиятлар билан ўзаро ҳамкорлик усулларини ўзлаштиришни таъминлайдиган янги сифатларни шакллантиришга йўналтирилади. Маданий универсализм замонавий инсонда ижтимоий-психологик Soft skills (мослашувчан кўникмалар) шаклланганлигига асосланади.
Soft skills (мослашувчан кўникмалар) мазмунини тадқиқотчилар қарорлар қабул қилиш, музокаралар олиб бориш, инсонларни бошқариш, шахсий ривожланишини бошқариш, тайм-менежмент, етакчилик, жамоадаа ишлаш, коммуникатив кўникмалар орқали ифода этишади. Бу эса, талабаларда ғоявий-мафкуравий компетентликни ривожлантириш жараёнида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқотимиз доирасида бўлажак ўқитувчиларни узлуксиз маънавий тарбия жараёнига тайёрлашда В.Шипилов томонидан таклиф қилинган Soft skills(мослашувчан кўникмалар)нинг мазмунан бойитилган қуйидаги таркибий асосларига таянилди:
эшитиш (тинглаш); ишонтириш ва асослаш; нетворкинг; музокаралар олиб бориш; тақдимотлар ўтказиш; бизнес кўникмалар; ўзини ўзи намоён қилиш; омма олдида чиқиш; жамоада ишлаш; натижага йўналганлик; ишбилармонлик; мижозга йўналганлик каби коммуникация кўникмалари;
ҳис-туйғулар, стресс, ўз-ўзини ривожлантириш жараёнларини бошқариш; режалаштириш ва мақсадни белгилаш; тайм-менежмент; энергия, энтузиазм, ташаббускорлик, қатъият; рефлексия; қайта алоқадан фойдаланиш каби ўз-ўзиини бошқариш кўникмалари;
интеллектуал кўникмалар: тизимли, креатив, структур, мантиқий фикрлаш; ахборотни излаш ва таҳлил қилиш; қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; лойиҳавий фикрлаш (натижа сифати, харажатлар, муддатлар мутаносиблигига йўналганлик олган ҳолда лойиҳаларни бошқариш воситаларидан онгли фойдаланиш);
бошқарув кўникмалари: режалаштириш, вазифаларни қўйиш; мотивациялаш; вазифалар бажарилишини назорат қилиш; устоз-шогирдлик; мониторинг, коучинг; лидерлик; йиғилишлар олиб бориш; лойиҳаларни бошқариш; вазиятни бошқариш.
Download 13.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling