Ёшлар физиологияси дарсларини ўҚитишда дидактик ўйин технологиясидан фойдаланиш
Download 24.04 Kb.
|
Yoshlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аннотация: Мақолада ёшлар физиологиясини ўқитишда илғор технологияларнинг ахамияти ёритиб берилган. Аннотация
- Annotation. This article discusses the importance of using advanced educational technologies in teaching lessons of growing physiology. Таянч иборалар
- Ключевые слова: Передовые методы,гетерохрония,акселерация, Key words and word expressions
ЁШЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ ДАРСЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ДИДАКТИК ЎЙИН ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ Фарғона давлат университети Биология кафедраси б.ф.ф.д.(PhD) ката ўқитувчиси С.Ахмаджонова,ўқитувчи М.Туркистонова. Аннотация: Мақолада ёшлар физиологиясини ўқитишда илғор технологияларнинг ахамияти ёритиб берилган. Аннотация: В данной статье рассматриваются важности использования передовых педагогических технологий в преподавании уроков возрастая физиология. Annotation. This article discusses the importance of using advanced educational technologies in teaching lessons of growing physiology. Таянч иборалар:Илғор технология,гетерохрония,акселерация,ирсият,ўсиш,ривожланиш,арра усули. Ключевые слова: Передовые методы,гетерохрония,акселерация, Key words and word expressions: Advanced technology, heterochronia,acceleration,heredity,growth,development, saw method. Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, етук ва замон талабига жавоб берадиган мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақaзо этмоқда. (Ш. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан). Фан доимо тарққиётда бўлар экан, инсон ҳам доимо изланишда, тадқиқотда бўлади, янгиликларни очишга, ҳаёт фаровонлигини яхшилашга ҳаракат қилади. Шундай экан, таълим бериш, ўқитиш самарадорлигини ошириш долзарблигича қолаверади, хеч қайси ўқитиш тизими доимий бўлмасдан вақтлар ўтиши билан унинг салбий томонлари юзага чиқади. Замон талабалари ҳам фан асослари бўйича чуқур билим бериш, фан янгиликларини талаба-ёшларга доимий етказиш, мустақил фикрловчи етук кадрларни тайёрлаш учун талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини орттириш, билим олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш, уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш мақсадида таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик технологияларни қўллаш зарур. Ўқитиш жараёнида таълимнинг интерфаол методларидан фойдаланиш талабалар фаоллигини оширишга, билим олишга ижодий ёндашув кўникмаларини шакллантиришга олиб келади, ўз қобилияти ва имкониятларини юзага чиқаришга ёрдам беради, жамоа билан ишлаш маҳоратини шакллантиради, талабаларда турли вазиятларни турли нуқтаи назардан муҳокама қилиб, қарор қабул қилиш маҳоратини шакллантиради, ўз фаолиятининг натижаларига масъуллик ва қизиқиш уйғотади, муаммоларга диққатни жамлай олиш, ўз билимларини янги шароитларда, янгича вазиятларга кўчириш малакасини шакллантиришга ёрдам беради. Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда таълим соҳасида катта тажриба тўпланган бўлиб, ушбу тажриба асосларини ташкил этувчи усуллар интерфаол, илғор усуллар номи билан юритилмокда. Қуйида таълим жараёнида қўлланилаётган интерфаол усуллар келтирилади.[1].Дарснинг самарадорлигини кўп жиҳатдан ўқитувчи усулни тўғри танлай ва қўллай олиши белгилаб беради. Айниқса, олий таълим муассасаларида дарс жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланиб дарсларни ташкиллаш, талабанинг фикрлаш доирасини, дарс мавзуси ва матн устида мустақил ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларининг шаклланишини таъминлайди.[2].Бундай усуллардан бири -Арра ўйини бўлиб, ўтиладиган дарс матни кичик қисмларга бўлинади [3]. Ўйин технологиялари таълим самарадорлигини таъминлаш, ўкувчиларда фаолликни юзага келтириш, билим, кўникма, малакаларини шакллантириш, вақтни қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради. Ўйин жараёнида намоён бўлувчи рухий хусусиятлар ҳар бир талабага шахсий имкониятларини намойиш эта олиш имконини беради, уларнинг ижтимоий ҳаётда эгаллаган ўрнини барқарорлаштиради, уларда ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади.[4]. Quyida ―Ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари mavzusini interfaol usullar qo`llab o`qitish uchun tayyorlangan dars ishlanmasidan na‘muna keltiramiz.Ўсиш ва ривожланишнинг умумий қонуниятлари mavzusini o`rganishda [5]-Hamkorlikda o`qitish texnologiyasi (-arra metodi)dan foydalaniladi: a) -mutaxassislar guruhini tashkil etish hamda har bir guruh tomonidan belgilangan o`quvtopshiriqlarini mustaqil ravishda sifatli bajarishga erishish; b) -mutaxassislar uchrashuvi guruhini tashkil etish va mazkur guruhlarda,mutaxassislar yordamida o`quv materialini yaxlit holda qayta ishlab chiqilishini amalga oshirish. O`qituvchi mutaxassislar guruhini tayyorlash uchun yahgi mavzu mazmunini o`rganib chiqib o`quvchilar guruhi uchun topshiriqlar tuzish lozim. Yangi mavzu mantiqiy tugallangan fikrli 4 ta qismga ajratiladi: 1. Ўсиш ва ривожланиш тўғрисида тушунча. 2. Гетерерохрония. 3. Акцелерация. 4. Ирсият. Mazkur qismlar bo`yicha guruhlar uchun topshiriqlar tuziladi. Download 24.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling