2-мавзу: Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш


Download 82.24 Kb.
bet1/9
Sana07.04.2023
Hajmi82.24 Kb.
#1340434
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-мавзу маъруза матн


2-мавзу: Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш
Режа:

  1. Таълим жараёнининг асосий элементлари

  2. Ўқув мақсадларини белгилаш

  3. Ўқув жараёнини лойиҳалаштириш босқичлари

1. Таълим жараёнининг асосий элементлари
Педагогик тизим. Н.В Кузьмина педагогик тизим ўзида таълим ва тарбия мақсадига бўйсиндирилган ўзаро боғлиқ таркибли элементлардан ташкил топишини уқдиради, улар: педагогик мақсад; ўқув ва илмий ахборот; педагогик алоқа воситалари; ўқувчилар ва педагог. В.П. Беспальконинг таърифига кўра “Педагогик тизим маълум шахс сифатларини шакиллантиришга тартибли, аниқ мақсадни кўзлаб ва олдиндан ўйлаб педагогик таъсир этишни вужудга келтириш учун зарур бўлган ўзаро боғлиқ воситалар, усуллар ва жараёнлар йиғиндисидир”.
Бинобарин, ҳар бир жамиятда шахсни шакллантириш мақсади белгилаб олинади ва унга мос равишда педагогик технология элементи мавжуд бўлиши керак. Агар мақсад ўзгарса мавжуд тизим ҳам ўзгариши муқаррардир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни бош мақсад қилиб қўйди. Демак, Миллий дастур таълим ва тарбия соҳасидаги давлат буюртмаси ҳисобланиб миллий мафкуранинг таркибий қисмини ташкил этади. Фақат ижтимоий (давлат) буюртмасигина таълим-тарбиянинг умумий мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб беради ёки олий (ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим учун педагогик тизимнинг мавжудлик шартларини кафолатлайди.




Олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг натижалари ҳар қандай таълим жараёни бир тизим, ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги элементлардан ташкил топишини кўрсатиб берди: таълим олувчи, таълим олувчи, таълим мақсадлари, кўтилаётган натижалар,таълим мазмуни, таълим методлари, ташкилий шакллари, таълим воситалари ва баҳолаш.


Таълим мазмунинг моҳияти. Таълимнинг энг муҳим ижтимоий вазифаси – ижтимоий талабларга мос келувчи шахсни шакллантиришдир. Таълим жараёни инсониятнинг руҳий ва моддий маданиятининг акс эттирувчи қисми фаолият усуллари ва тизимлаштирилган илмий билимларни эгаллаш асосида юзага келади.

Download 82.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling