Биноларни сув билан таъминлаш қурилма ва элементлари рррррраввккежа: Бино сув таъминоти тизимининг асосий элементлари


Download 1.23 Mb.
bet1/9
Sana07.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1173257
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8.2-Mavzu


8-Мавзу.
Биноларни сув билан таъминлаш қурилма ва элементлари
РРрррраввккежа:
1. Бино сув таъминоти тизимининг асосий элементлари
2. Ички сув тармоқларининг материаллари ва ускуналари.
3. Сув тарқатиш тармоқнинг кириш қисми (ввод)
4. Сув ўлчагичлар.


Маърузанинг мақсади. Талабаларга бино ва иншоотларнинг ички сув таъминоти тизимлари ва уларнинг турлари, синфлари ҳақида, биноларда ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларини лойиҳа қилиш, минтақали сув таъминоти тизимлари, махсус ичимлик ва суғориш сув тарқатиш тармоқлари бўйича тушунча бериш ва уларни лойиҳалаш асосларини ургатишдан иборат.
Таянч сўз ва иборалар. Хўжалик – ичимлик, ишлаб чиқариш, ёнғинга қарши ва ёғин сув таъминоти тизимлари (тармоқлари).


5.1. Бино сув таъминоти тизимининг асосий элементлари
Ички сув тармоғининг асосий элементларига қуйидагилар киради: сув тарқатиш тармоқнинг бинога кириш қисми (вводлар), сув сарфини ўлчаш тугуни, сув босимини кўпайтириб берувчи қурилмалар, маҳаллий босимли сув сиғимлари, ростлаш ва заҳира сиғимлари, сув тарқатиш тармоқ қувурлари ва арматуралар. (Расм 16).
Ишлаб чиқариш корхоналарининг сув таъминоти тизимида фильтрлар, тиндиргичлар ва сувга ишлов бериш учун бошқа қурилмалар ҳам ишлатилади.
Сув тарқатиш тармоғининг бинога кириш қисми (ввод) - бино ёки иншоотлар сув тармоғи тизимини ташқи сув тармоғи билан туташтириш учун хизмат қилади.



5.1. – расм. Шоҳсимон сув таъминоти тармоқларининг тасвири
1 – бинога сув киритиш жойи; 2 – турбинали сув ўлчагич; 3 – тизимдан сув чиқариб юбориш учун ишлатиладиган жумрак.
Сув ўлчаш тугуни сарф бўлаётган сувни ўлчаш учун қўлланиладиган сув ўлчаш ускунаси, тармоқдаги босимни назорат қилиш ва тизимдан сувни чиқариб юбориш учун мўлжалланган назорат чиқариш жумраги ҳамда запорли арматуралар билан жиҳозланади.
Маҳаллий босимли сув ускунаси агарда кафолатланган босим (ташқи сув тарқатиш тармоғига уланган жойда) талаб қилинган босимга нисбатан паст бўлса қўлланилади. Босимли сув қурилмасига босимни кўчайтирувчи насос қурилмалари ва пневматик қурилмалар киради. Ростлаш ва заҳира сиғимлари (баклари) очик ёки ёпиқ бўлиши мумкин, улар сувни ташқи тармоқдан ҳайдаш ва ички сув тарқатиш тармоғида сув истеъмоли тартиблари тўғри келмаганда маълум бир ҳажм сувни йиғиш учун хизмат қилади. Ундан ташқари бу баклар маълум бир миқдор сувни технологик ёки ёнғинга қарши талаб учун сақлашга хизмат қилиши мумкин.
Тармоқдаги сув босимини кутариб берувчи қурилмалар – тармоқдаги кафолатланган (гарантия) босим талаб қилинган босимдан кичик бўлганда энг юқори қаватдаги истеъмолчиларни совуқ сув билан таъминлаш учун хизмат қилади ва бу қурилмаларга насослар, пневматик қурилмалар киради.
Регулировка (меъёрлаштириш) ва заҳира сиғимлари – ички сув тармоқларида сувни сарф бўлиши нотекис бўлганда ва заҳира сувни сақлаш учун хизмат қилади (яъни технологик юмушлар ва ёнғинга қарши сувларни сақлаш учун).
Совуқ сувни тарқатувчи тармоқлар – бино ва иншоотларда жойлашган ҳамма сув тарқатувчи қурилмаларга сувни етказиб бериш учун (транспортировка қилиш учун) хизмат қилади.
Сувни тарқатувчи тармоқлар сув бериш даражасига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
а) Боши берк (тупиковой) совуқ сув тармоғи – тармоқга сувни узатишда маълум бир узилишларга рухсат берилганда ва тармоқни бир қисмини ажратиб таъмирлаш керак бўлганда ишлатилади:
б) Айланма совуқ сув тармоғи – ёнғинга қарши сув тармоғи мавжуд бўлганда ва истеъмолчиларни узлуксиз сув билан таъминлаш учун ишлатилади.
в) Умумлашган (комбинированные) совуқ сув тармоғи – бу тизим а ва б тизимлари қўшилган ҳолат бўлиб, ёнғинга қарши сув тармоғи ва 12 тадан кўп ёнғин жумраклари бор биноларда қўлланилади.



Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling