Биноларни сув билан таъминлаш қурилма ва элементлари рррррраввккежа: Бино сув таъминоти тизимининг асосий элементлари
- расм. Бино фундаментидан киритишда қувурларнинг устини бекитиш чизмаси
Download 1.23 Mb.
|
8.2-Mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. Сув ўлчагичлар. Сув ўлчагичлар
- Расм 5.10. а. б ва в. Тез сув ўлчагичлар.
- Қанотли (парракли) сув ўлчагич
- Турбинали сув ўлчагичлар
5.9 - расм. Бино фундаментидан киритишда қувурларнинг устини бекитиш чизмаси.
а – қуруқ тупроқли ҳолатда, б – ер ости сувлари мавжуд бўлгандаги ҳолатда, 1 – гильза, 2 – цементли қоришма, 3 – битумли тутам (прядь), 4 – тупроқ (глина), 5 – бетон, 6 – фланецлар, 7 – гидроизоляция, 8 – мустаҳкамлаш (стяжные) болтлар, 9 – грундбукса. 5.4. Сув ўлчагичлар. Сув ўлчагичлар – истеъмолчиларга сарф бўлган сув миқдорини ўлчаш учун ишлатилади (Расм 5.10 а, б ва в). Ишлатиш даврида ишлаш асбобларини назорат қилиб туриш талаб қилинади, баъзида эса таъмирлаш керак. Сув ўлчагичлар бинонинг техник ертуласида қувурнинг кириш қисмида иккита вентил ёки задвижка орасида урнатилади, натижада сув сарфини ўлчаш тугуни ҳосил бўлади. Расм 5.10. а. б ва в. Тез сув ўлчагичлар. а – қанотли, б – турбинали, в – умумлашган, 1 – кириш патрубкаси, 2 – корпус, 3 – ҳисоблаш механизми, 4 – ёзишблатлари (циферблатқ), 5 – қопқоқ, 6 – узатувчи механизм, 7 – қанотча, 8 – оқим тўғрилагич, 9 – клапан, 10 – турбинали сув ўлчагич, 11 – қанотли сув ўлчагич. Сув сарфини ўлчагичлар, қувурнинг диаметрига (сувнинг сарфига) қараб иккита турга бўлинади; Қанотли (парракли) сув ўлчагич – калибрда тайёрланиб, қанотларининг айланиш ўқи, сувнинг қувурдаги йўналишига перпендикуляр жойлашган бўлади (ВК ёки СУ). Улар фақат горизантал ҳолда жойлаштирилади ва резьба орқали уланади. Сувнинг сув ўлчагичга киришидан олдин ҳар хил йирик аралашмаларни ушлаб қолиш учун тур (сетка) урнатилади Турбинали сув ўлчагичлар – калибрда тайёрланиб қувурларга фланецлар орқали урнатилади. Турбинанинг айланиш ўқи, қувурдаги сувнинг йўналишига параллел жойлашган бўлади. Б. Сув ўлчагичларнинг шартли ўтиш диаметри ўртача бир соатлик сув сарфига қараб танланади. Ўртача бир соатлик сув сарфи сув ҳисоблагичнинг фойдаланиш (эксплатацион) сув сарфидан катта бўлиши керак. Сув ўлчагичда босимнинг йўқолиши қуйидаги формула орқали аниқланади: , м Қанотли сув ҳисоблагичлардаги босимнинг йўқолиши дан тубинали сув ўлчагичда эса дан ошмаслиги керак. Ўт ўчириш пайтида босимнинг йўқолиши ҳар иккала сув ҳисоблагич учун дан ошмаслиги керак. Сув ўлчагичлар ташқи деворга ёпишган ҳолатда ёритилган ва ҳарорати дан кам бўлмаган хонада урнатилади. Сув ўлчагичлар сув улаш тугунларида урнатилади. Тугунлар содда ёки айланиб ўтиш тармоғи билан қурилади. Айланиб ўтиш қачонки сув ўтказгич ўт ўчириш сув сарфини ўтказишга мўлжалланган ҳолларда ишлатилади. Айланиб ўтиш тармоғига муҳрланиб маҳкамланган очиб – ёпгич урнатилади. Агар сув ўлчагич ёнғин ўчириш сув сарфини ўтказишига мўлжалланган бўлса электр ёрдамида очиладиган очиб – ёпгич урнатилади. Бу очиб – ёпгич ўт ўчириш жумраги ёнига жойлаштирилган тугмача билан боғланган бўлиб ўт ўчириш насосини ишга тушириш билан бир вақтда очилади. Ўлчашдаги хатоликларни камайтириш мақсадида сув ўлчагичлар олдидан ва орқасидан камида ( калибрли сув ўтказгичда), (катта калибрли) тўғри участка бўлиши керак. Янги сув ўлчаш технологиялари бизга масофада туриб истеъмолчиларни сув ўлчагичларидан (сув ўлчагич) керакли «кўрсатгичларни» мунтазам равишда қабул қилиш имкониятини беради. Сув ўлчагичларни янги турлари АББ, Siemens, Danfoss, Hydrameter GembH фирмалари томонидан ишлаб чиқарилмоқда, бу жиҳозларда сув оқимининг тезлиги кам бўлганда ҳам сув миқдорини ўлчаш мумкин. Бу сув ўлчагичлар юқори аниқлик билан сув сарфини ўлчаш имкониятини беради. Тез ишловчи қанотли сув ўлчагичлар ( ВСКМ маркали) максимал сув олиш миқдори гача бўлган вақтда урнатилади. Бу сув ўлчагич бинога сув кириш ерига урнатилади ва унинг ўлчаш сувдан фойдаланиш даражасининг миқдоридан келиб чиқиб танланади (1 ва 2 – Жадвал) расм –5.11 Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling