Биноларни сув билан таъминлаш қурилма ва элементлари рррррраввккежа: Бино сув таъминоти тизимининг асосий элементлари


Download 1.23 Mb.
bet3/9
Sana07.02.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1173257
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
8.2-Mavzu

Пластмасса қувурлари кўпгина яхши хусусиятларга эгадирлар: юқори даражадаги чиришга чидамли, кам оғирлиги (пўлат қувурга нисбатан 7 – 8 марта енгил), уланиши оддий. Уларни пўлат қувурлари урнига ишлатиш мумкин. Пластмасса қувурларини ҳамма яхши хусусиятларидан қатий назар, улар пўлат қувурларига нисбатан кам мустаҳкамлиги, юқори ҳарорат остида кенгайиш мумкунлиги ва узоқ вақт ўтиши натижасида улардан кенг фойдаланишни чеклайди.
Полипропилен пластмасса қувурлари ва фитинглари кенг қўлланилиш ерига эга бўлиб, бошқа турдаги қувурлардан анча афзалдирлар. Бу қувурлар + 95 0С иссиқликда ишлаши мумкин, ишлаш даври 50 йил, иссиқ сув ва иситиш тизимида эса 25 – 30 йил ҳизмат қилади. Ишқорий сувларга чидамли, қувурнинг ички қисми текис бўлганлиги учун унга чўкмалар ва тузлар ёпишиб қолмайди, шунинг учун қувурларни тез – тез тозалаб туришликка муҳтожлик йўқ. Полипропилен қувурлари ўзларидан совуқ ва иссиқни ўтказиш хусусияти камлиги билан ҳам ажралиб турадилар, бу қувурлар санитар – гигиеник ва экологик талабларига тўла жавоб беради, қувурни ашёси сув сифатига таъсир этмайди, чунки пропилен ўзидан зарарли моддалар чиқармайди.
Полипропилен қувурларини ишлатаётган вақтда улардан чиқадиган шовқин даражаси бошқа материалларга нисбатан камдир. Пластмасса қувурлар – кимёвий чидамлилик даражаси, енгиллиги, монтаж қилишнинг оддийлиги, ишқаланиш коэффициентининг камлигига қараб бошқа қувурлардан фарқ қилади. Бу қувурларнинг камчилиги сувнинг ҳарорати 40 0С дан юқори бўлганда чизиқли кенгайиш коэффициентининг катталигидир.
Полиэтилен (ПВП, ПНП, ПП) қувурлар (ДАСТ 18599 - 73) 10 – 15 мм диаметрда 1,0 МПа босимга чидамли қилиб тайёрланади. Бу қувурларни улашда контактли пайвандлаш, эпоксид клейлари (елимлари) ёрдамида елимлаш усуллари ҳамда фланецли, резбали гайкалар ишлатилади.
Темир ва пластика асосида яратилган қувурлар (металлопластик) (5.3 – расм).
Бу қувурлар қуйидаги хусусиятга эгадирлар:
1. Ушбу қувурлар ўзларининг кўп йиллик хизмат қилиши, ишончлилиги ва хизмат кўрсатилганда осонлиги билан ажралиб турадилар, агар пўлат қувурлар 15 – 20 йил хизмат кўрсатса, бу қувурларни 20 йилдан кўп ишлатса бўлади.




Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling