5.5.Расм Сув тарқатиш арматуралари ҳаракатланишининг принципиал тасвири.
а – вентилли, б – пўкакли жумрак (пробкого крана), в – ростлагич (ростлагича), г – осиб ёпгич, д – тескари клапан.
Бошқарув (запорная) арматуралар – пўкакли (пробка) жумраклар, запорли вентиллар ва очиб – ёпгичлар (задвижка) тармоқнинг маълум бир қисмида сувни тухтатиш (махкамлаш), ўчириш учун хизмат қилади. Агар қувурнинг диаметри < 50 мм бўлса, вентиллар, 50 мм > бўлса очиб – ёпгичлар ишлатилади. (задвижки ДАСТ 3706 – 67).
Сув тарқатувчи арматуралар – сув тарқатувчи жумраклар, аралаштиргичлар, лаборатория жумраклари, суғориш жумраклари, писсуарлар ва ёнғин жумраклари (ДАСТ 20275 – 74, 196881 – 74, 6127 – 52, 19802 – 74). Бу арматуралар пўкакли (пробка) ва вентилли бўлади. Вентилли арматуранинг асосий элементи затвор (клапан) ҳаракатланиб сув ўтиш тиркишини тўлиғинча ёки маълум бир қисмини ёпади. Пўкакли (пробка) арматуранинг асосий элементи тешикли конуссимон пўкак (пробка) 90о бурилганда жумракнинг тезда очилиши ёки ёпилиши таъминланади.
Ростлаш арматуралари сув сарфини ростлаш ҳамда маълум бир босимни сақлаш учун хизмат қилади.
Ҳимоя арматуралари тармоқ ва ускуналарни тусатдан босим ошиб кетганда шикастланишдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
5.3. Сув тарқатиш тармоқнинг кириш қисми (ввод)
Сув тарқатиш тармоғининг кириш қисми (ввод) деб, бино ва иншоотларнинг ички сув тармоғини ташқи совуқ сув тармоғи билан улайдиган ҳамда сув ўлчагичга эга бўлган участкага айтилади. (Расм 5.6. а ва б).
Расм 5.6. а, б ва в. Биноларга совуқ сув тармоғи кириш қисмининг тасвири.
а – фундаментдан, б – фундамент ичидан, в – чукувчан тупроқлида. 1 – кириш қисмидаги сув қувури, 2 – таянч (упор), 3 – сув ўлчагич, 4 – иситгич, 5 – гидроизоляция, 6 – қудуқ, 7 – таглик, 8 – каналдаги темирбетон ариқ, 9 – чуқурча (приямок).
Бу қувур, ташқи сув тармоғига пайвандлаш, муфта – седелка усули, учлик (тройник), крестовина, фланецли усули ёки олдиндан урнатилган улаш қисмлари орқали уланади. (Расм 5.6. а ва б ва Расм 5.7. а ва б).
Do'stlaringiz bilan baham: |