Дейдилар, устоз жабри – ота меҳридан афзал, Шогирдларнинг иқболи – устоз жабрига бадал, Навоий демиш, касбни эгаллагил мукаммал


Download 15.76 Kb.
Sana21.07.2023
Hajmi15.76 Kb.
#1661453
Bog'liq
Толиб Тохирович юбилейи


Дейдилар, устоз жабри – ота меҳридан афзал,
Шогирдларнинг иқболи – устоз жабрига бадал,
Навоий демиш, касбни эгаллагил мукаммал,
Саодатнинг калити, билгилки, илму амал,
Устоз қадами қутлуғ, устоз – отангдай улуғ!


Ҳурматли Толиб Тохирович!


Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз айтганидек, дунёнинг бор бойлиги ва хазинаси билан ҳам Сизнинг олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик ва мураббийлик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олийжаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.
Ҳурматли Толиб Тохирович! Барчамиз учун ибрат мактаби, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган, Сиз азиз ва мўътабар инсон шаънига энг гўзал сўзларимиз, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Сиз ўзингизнинг сермаҳсул илмий ижодингиз билан минглаб ва ундан ортиқ шогирдларни изингиздан эргаштира олган меҳрибон ва эътиборли устозсиз.
Сизни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали жамоаси таваллуд топган кунингиз ва қутлуғ 75 ёшингиз билан чин қалбимиздан қутлаймиз ва филиалимизда илмий-педагогик, фан ва ишлаб чиқариш узвийлигининг юксалишида эътиборга молик ёндашувлар, кўрсатмалар ва илмий маслаҳатларингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Сизга аввало, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик, таълим-тарбия соҳасидаги ва билим чўққиларини ўрганишдаги фаолиятингизда мувафаққиятлар тилаймиз.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали жамоаси номидан


Ҳурмат ва
эҳтиром билан З.А.Каршиев
Download 15.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling