1. Бозор иктисодиётининг мохияти ва асосий белгилари


Download 85 Kb.
Sana15.03.2023
Hajmi85 Kb.
#1270601
Bog'liq
Эссе


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛТЕТИ СИРТҚИ ТАЪЛИМ



ИҚТИСОДИЁТ (ТАРМОҚЛАР ВА СОҲАЛАР БЎЙИЧА)”


таълим йўналиши 2-курс (ўзбек) талабаси
Мухитдинов Рамзитдин Фазлитдиновичнинг


ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИДАН


ЭССЕ


МАВЗУ: Бозор итисодиётининг мохияти ва белгилари
Бажарди: Мухитдинов Р.Ф.

Қабул қилди: ______________


Тошкент-2021
Режа:
1. Бозор иктисодиётининг мохияти ва асосий белгилари.
2. Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурслари.
3. Узбекистоннинг бозор иктисодиётига утишининг узига хос йули.
Хозирги замон иктисодиёти бозор иктисодиётидир. Ер юзидаги купгина мамлакатлар хар хил даражада ва узига хос хусусиятлар билан ривожланиб бормокда.
Бозор асосида товар — пул муносабатлари ётади. Товар пул муносабатлари товар ишлаб чикариш, товарларни айир — бошлаш ва пул муомаласига хос муносабатларнинг яхлитлигидир. Товар ишлаб чикаришга оид муносабатлар товарни яратишда моддий ва жрнли мехнат сарф этилиши, бу сарф — харажатлар жамият учун зарурий даражада булиши, товарнинг сифати ва нархининг мувофиклиги таъминланиши, индивидуал мехнат сарфлари зарурий даражада булиши, товарлар киймати мехнат унумдорлигига тескари пропорционал тарзда узгариши каби алокаларни билдиради. Товар ишлаб чикарувчилар мустакил равишда, бозорга караб товарларни яратадилар, бозор талаби кондирилгандагина даромад топадилар. Яратилган товарларни айирбошлаш сохасидаги муносабатлар сотувчи ва харидор уртасидаги эркин олдисотди муносабатларидир. Турли товар ишлаб чикарувчилар бозорда айни бир вактда хам сотувчи, хам харидор вазифасини уташади. Бозор алокалари керакли товарлар зарурий микдорда ва келишилган нархда айир — бошланишини билдиради. Товарлар бевосита эмас, балки пул воситасида айирбошланади. Пул мухим иктисодий вазифаларни бажаради, унинг нуфузи юкори булади. Товар — пул муносабатлари умуминсоний ходиса, улар турли тизимларга хос, уларни бир — бирига боглаб туради. Аммо бу муносабатлар юксак даражада ривож топгандагина бозор иктисодиёти шаклланади.
Хозирги дунёда, айникса, Рарб мамлакатларида иктисодиет хакида ran кетганда факат бозор иктисодиёти тушунилади. Хозирги замон назарияларида бозор иктисодиёти деганда иктисодий хатти — харакатларнинг эркин, мустакил равишда юз бериши ва уларнинг бозор механизми оркали бир — бирига боланиб мувофиклашуви тасарруф килинади. Бозор иктисодиёти foj куп киррали ва мураккаб иктисодиётдир. Унинг мохиятини англа: учун унга хос туб белгиларни яхлитликда олиб караш керак. белгилари шаклланиб улгурган, аралаш иктисодиётга айланга бозор иктисодиёти шароитида вужудга келади, бу эса хозирг энг ривожланган мамлакатларда аник куринади.
Бозор иктисодиёти эркин товар — пул муносабатларига acocлантан, иктисодий монополизмни инкор этувчи, ижтимоий мулжалга, ахолини ижтимоий мухофаза килиш йуналишига эта булп ва бошкарилиб (тартибланиб) турувчи иктисодиётдир. Узига хос мулю муносабатлари, ижтимоий йуналишлари ва тартибланиб тури усуллари жихатидан бу тизим капиталистик иктисодиётдан ва тарихда мавжуд булган собик социалистик иктисодиётдан фарк килади, Бозор иктисодиётининг куйидаги субъектлари мавжуд:
а) иктисодий мустакил мулк эгаси ёхуд истеъмолчи булган айрим кишилар ёки гурухлар. Буларга одатда ёлланиб ишловчилар, ер эгалари, капитал сохиблари, ишлаб чикариш воситаси эгалари киради. Улар тадбиркорлик килмай, уз мулкидан даромад топади ёки ёлланиб ишлайди;
б) фирма, корхона, хужаликлар, уларда банд булган тадбиркорлар. Улар фойда олиш йулида мустакил иш юритадилар, ишлаб чикариш омилларини ишга соладилар;
в) давлат, аникроги, давлатнинг барча махкама — идора ташкилотлари. Улар хам ишлаб чикариш хам истеъмол билан шугулланадилар, бозор ва унда катнашувчилар фаолияти устидан назорат киладилар.
Бозор иктисодиёти иштирокчилари узаро алокага киришадилар. Иш кучи, ер, капитал ва бошка восита эгалари уларни корхона, фирмаларга сотади. Улар уз навбатида ишлаб чикариш омилларидан фойдаланиб товар ва хизматлар яратадилар, уларни таклиф этадилар.
Бозор иктисодиётининг мохиятини англаш учун унинг асосий белгиларини куриб чикамиз.
Бозор иктисодиётининг энг мухим белгиси — иктисодий плюрализм хисобланади, яъни мулк шакллари ва хужалик юритиш усулларининг турли — туман булишидир. Турли шакллардаги мулклар эркин, ёнма —ён, хеч бир чегараланмаган холда ривожланади. Турли мулклар мувозанатда булиб, айрим мулк шаклининг хукмронлигига йул берилмайди. Ишлаб чикарувчи ёки истеъмолчи уз товарини ёки пулини узи билганича ишлатади. Бозор иктисодиёти эркин булганидан у хар кандай иктисодий монополизмни инкор этади.
Бозор иктисодиёти шароитида узаро муносабатлар манфаатларни кузлаган холда урнатилади. Иш юзасидан булган муносабатлар (шериклик) эркин шаклланади. Турли ишлаб чикарувчилар бир — бири билан манфаатли алока урнатадилар. Бозорда эса харидор билан сотувчи бир —бирини эркин танлайди. Бозор иктисодиётида товар такчиллиги булмайди, шу сабабдан бозорда ишлаб чикдрувчи эмас, балки истеъмолчи (харидор) уз измини утказади, товар ва хизматларнинг сифатига ва нархига караб танлаб олиш имконига эга булади.
Бозор иктисодиётининг яна бир белгиси нархларнинг ли бераллашуви, яъни нарх — навонинг эркин ташкил топишидир. Товарлар нархини давлат юк.оридан белгиламайди, нарх айрим ишлаб чикарувчи ёки истеъмолчи тазйики остида шаклланмайди. Нарх бозордаги талаб ва таклифга караб, харидор билан сотув — чининг савдолашувига биноан юзага келади.
Бозор иктисодиёти мослашувчан ик,тисодий тизимдир. У шароит узгаришларига дархол жавоб беради, нима етишмаса, шуни дархол ишлаб чикаришни таъминлайди. Унинг мухим белгиларидан яна бири инновацияга мойилликдир. У фан — техника янгиликларини дархол к.абул килади, янги товарларни, янги технологияни ва ишлаб чикаришни бошкариш усулларини жорий этишини таъминлайди, чунки бу ракобатда ют^азмаслик, яхши фойда куриш, обру— эътибор орттириш шарти булиб хизмат килади. Бозор иктисодиёти товарлар ва хизматлар тукинчилигини юзага келтиради, купчилик товарлардан энг яхшисини танлаб олган холда э^тиёжни кондириш имконини беради.
Аммо бозор иктисодиётини хаддан ташкари олкишлаш керак эмас, унга холисона бахо бериш зарур. Унинг узига хос муаммолари, заиф томонлари хам йук эмас. Бозор иктисодиёти миллионлаб ишлаб чикарувчи ва истеъмолчиларнинг фаолияти булганидан унга таркоклик ва худбинлик (эгоизм) хам хос. Бо — зор иктисодиёти хам сакраб — сакраб циклли равишда ривожланади, иктисодий юксалишлар билан бирга инкироз ва танглик хам пайдо булади. Бозор иктисодиётининг х.ам, кандай иктисодиёт каби уз ривожланиши конунлари мавжуд. Унга хос конунлар тизимини икки гурухга булиш мумкин:
а) умумиктисодий, лекин бозор иктисодиётида хам амал килишда давом этган конунлар;
б) факат бозор иктисодиётининг узига хос булган конунлар. Бозор иктисодиётига хос булган туб белгилар секин — аста шаклланиб, пировард натижада яхлит иктисодий тизимни хосил этади. Бозор иктисодиётига утиш XX асрга хос булган умумба I шарий, яъни умумжахон вокелигидир. Халкаро тажриба Kypj сатганидек, бозор иктисодиётига утишнинг уч шакли ёки moj дели мавжуд:
1) Рарбий Европа мамлакатлари ва бошка ривожланга мамлакатлар йули;
2) Мустамлакачиликдан озод булиб, мустакил тараккиёк йулига утиб ривожланаётган Осиё, Африка ва Лоти^ Америкаси мамлакатлар йули.
3) Шаркий Европа мамлакатлари ва МДД мамлакатлар йули.
Юкорида кайд килинганидек, бозор иктисодиёти деганда! хозирги ривожланган мамлакатлардаги иктисодиёт тушунилади.
Тарихий нуктаи назардан бозор иктисодиётининг h тури мавжуд. Биринчиси — асов ёки ёввойи бозор иктисодиёти] Бундай иктисодиётнинг асл намунаси XVIII ва XIX асрларда булган.
Аммо ёввойи иктисодиёт абадий сакланмайди. У циви-лизациялашган ёки маданийлашган бозор иктисодиётига аи ланиб боради.
Хозирги даврда бозор иктисодиётига утиш деганда цивилизациялашган иктисодиёт сари бориш тушунилади.
3 Бозор иктисодиёти амал килиши учун унинг инфрату — зилмаси ишлаб туриши керак. Бозор инфратузилмаси бозор алокаларини урнатишга ва самарали юритишга хизмат килувчи корхона, ташкилот ва муассасалар мажмуидир.
"Бозорга утишдан олдин бозор инфратузилмасини яратиш зарур. Молия, банк—кредит тизимлари билан боглик масалаларни хал килиш, сурурта, аудиторлик, юридик ва консалтинг фирмалари з^амда компанияларини, биржа тизи-мини яратиш зарур".
Бозор ислохотлари бозор инфратузилмасини яратиш чора тадбирларини хам камраб олади. Бу инфратузилма беш бугиндан иборат:
1. Ишлаб чикаришга хизмат килувчи инфратузилма (транспорт, алока, омбор хужалиги, йул хужалиги, сув ва энергетикатаъминоти кабилар). Улар бозор иктисодиётидан олдин хам мав. жуд булади. Бозор иктисодиётига утиш даврида уларни тижо ратчилик йулига утказишга тутри келади, яъни улар яхши ишл пул топиш ва уз — узини молиялаштириш йулига утказилади;
2. Товарлар ва хизматлар муомаласига, яъни савдо — сотик; ишларига хизмат килувчи инфратузилма (биржалар, сав, уйлари, аукционлар, тижоратчилик идоралари, реклама фир малари ва агентлари, давлатнинг савдо — сотик ва уларни на зорат килувчи муассасалар). Тоталитар тизим шароитида маз кур инфратузилманинг купчилик унсурлари булмайди, шу боне дан улар ислохот йули билан яратилади;
3. Молия — кредит муносабатларига хизмат килувчи инф ратузилма (тижорат банклари, уз —узини кредитлаш идоралар сурурта компаниялар, молия компаниялари, солик ундириш мах камалари, хар хил пул фондлари). Улар хам ислохотлар жараё нида яратилади;
4. Ахолига хизмат килувчи ёки социал инфратузилма (уй-жой, коммунал ва транспорт хизмати, маориф, маданият хамд сорликни саклаш муассасалари, ахолини ишга жойлаштири фирмалари ва идоралари). Уларнинг аксарияти бозор иктисо-1 диётидан олдин хам мавжуд булади, лекин уларни ислоз этиб] бозор шароитида пулли хизмат курсатиш, тижорат йулига уткан зишга тугри келади. Мехнат биржалари, ишга жойлаштириш фирмалари эса янгидан яратилади;
5. Ахборот хизмати (иктисодий фаолият учун зарур булган хар хил ахборотлар — маълумотлар ва хабарларни туплаш,! умумлаштириш ва сотиш билан шурулланувчи турли компаниялар, фирмалар, маслахат идоралари, давлат муассасалари).
Бозор иктисодиётига утиш даврида давлатнинг ахборот ташкилотлари буладики, улар факат давлатга хизмат килганидан, уларни хам бозор учун ишлашга мослаштириш керак булади. Бу сохада, айникса, иктисодий ахборот, тадбиркорлик учун жуда зарур булади, унга караб уз ишини режалаштириш, пулни каерга, нима учун сарфлаш, канча товар ишлаб чикариш, кандай нарх куйиш каби иктисодий хатти — харакатлар амалга оширилади.
Инфратузилма тизимида молия — кредит хизмати алохида урин тутади, чунки бозор иктисодиёти пулга асосланган. Шу боисдан молия —кредит сохасини ислох килишга катта эътибор берилади.
Банк тизими ташкил этилиб, айрим банклар монополияси тугатилади, ракобатлашувчи тижорат банклари очилади, зарур булганда инфляциядан кутулиш учун пул ислохоти утказилади. Валюта муносабатлари, кимматбахо корозлари билан ишлаш, акция облигация чик.ариш тартиби к,онунлар билан белгилаб куйилади.
Ислохотлар валюта аукционлари, инвестиция компанияри фонд биржалари очилишини кузлайди. Улар молия боори, унинг асоси булмиш капитал бозорини шакллантиради,
унинг амал килиш тартиб коидалари урнатилади.
4. Маълумки, бозор иктисодиётига утишнинг умумжахон вокеасига айланиши XX асрнинг мухим белгисидир. Инсоният тажрибаси шуни Курсатадики, бозор иктисодиёти бир катор
муаммоларни, хусусан:
а) муттасил равишда ишлаб чикаришни устириб, тукин —
чиликни таъминлаш;
б) тежамли хужалик юритиб, барча ресурслардан окилона
фойдаланиш;
в) оммавий фаровонликни таъминлаш;
г) мазмуни ёки шаклидан катьи назар халол ва самарали
мехнатнинг кадрига етиш;
д) умуминсоний ижтимоий адолат тамойилларини хаётга
тадбик этиш.
Бозор иктисодиётининг тамойиллари, конун — коидалари умуминсоний, аммо бориладиган марра бир хил булсада, унинг
йуллари хар хилдир.
Узбекистон кузлаган стратегик — истикбол вазифа — мустакилликнинг иктисодий пойдеворини яратишдир. Бу максадга эришиш учун бозор иктисодиётига утиш зарурдир. Иктисодий мустакилликка бозор механизми оркали эришилади, лекин унинг Узбекистонда шаклланиши узига хос йул билан юз бермокда. Бу йул бозор иктисодиётининг умумий томонларини эътироф этган холла, Узбекистоннинг миллий хусусиятларини хисобга олади. Бу хусусиятлар куйидагилардир:
1. Узбекистон иктисодиёти кам ривожланган булсада, унинг
ишончли салохияти бор.
2. Узбекистон табиий ва мехнат ресурсларига бой диёр, унинг сахий ери ва мехнатсевар халки бор.
3. Республикамиз ах.олисининг усиш суръатлари жадал, шу боисдан мехнат ресурслари тез ортиб боради.
4. Узбекистон иктисодиётида кишлок хужалигининг урни катта, шу боисдан ахолининг катта кисми (60%) кишлок жойларда истикомат килади. 5. Узбекистан шаркий цивилизацияга мансуб мамлакат. Бу ер шаркона иктисодий куникмалар, ота — боболардан мерос колп хужалик юритиш усуллари бор.
Бу хусусиятлар Узбекистонда бозор иктисодиёти сад бориш йулини танлаш учун асос булди. Бу йул жахон таж рибасига таянган холда, аммо мамлакатимизнинг миллий ман фаатини, ундаги реал шароитларини хисобга олган холда бозор иктисодиётига утишни билдиради. Бу йул бозо иктисодиётига инкилобий сакрашларсиз, ижтимоий ларзаларси; тинчлик ва хотиржамлик шароитида, халкни ижтимоий химо килиш оркали секин — аста, боскичма —боскич утилишин таъминлайди.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек "Бизнии катъий нуктаи назаримиз жахон тажрибаси ва уз ама лиётимиздан олинган жамийки фойдали тажрибаларини ра, этмаган холда, узимизнинг ижтимоий-и^тисодий тараодиё йулимизни танлай олишдан иборатдир"1.
Узбекистонинг бозор иктисодиётига утишнинг узига хос йули Республикамиз Президенти И.А.Каримов томонидан олга сурилган беш тамойилда ифодалаб берилди;
Биринчи тамойил - иктисодиёт сиёсатдан устивор булиши ва бунинг учун иктисодиёт мафкурадан холи булиши керак. Иктисодиёт узига хос булган ички конунлар асосида ривожланмоги зарур. Иктисодиёт, сиёсатга нисбатан устивор мавкега эга булиши лозим. Иктисодиётга на сиёсат, на мафкура уз тазйик;ини утказмаслиги керак.
Иккинчи тамойил — давлат бош ислохотчи булиши керак. Бу тамойил бозор иктисодиётига утиш тартибсиз равишда, узибуларчилик асосида эмас, балки давлат рахбарлигида амалга ошириладиган ислохотлар оркали юз беришини билдиради.
Учинчи тамойил — конунлар ва уларга амал килинишининг устиворлигини таъминлаш. Бу тамойил бозор иктисодиётига утиш тартибли равишда, хамманинг кенг жамоатчилйк иштирокида ишлаб чиккан давлат конунларига сузсиз риоя этиши оркали боришини билдиради.
Туртинчи тамойил — фаол ижтимоий сиёсат юритиш. Бу иктисодиётга кучли таъсир эта оладиган, халкнинг ижтимоий химоясини, унинг фаоллигини таъминлайдиган, ижтимоий адолатни юзага чикарадиган сиёсатни олиб боришни англатади. ТТТу боисдан иктисодий ислохотлар жараёнида аввал, одамларни, биринчи навбатда, химояга мухтож катламни олдиндан кучли
пажада ижтимоий химоялаш чораларини куриш зарурлиги
инобатга олинади.
бешинчи тамойил — бозор иктисодиётига секин — аста, боскичма — боскич утиш. Бу тамойил чукур иктисодий исло — хотларни шошилмасдан, собиткадамлик билан амалга оширишни талаб этади Бу етакчи тамойил булиб, ислохотларнинг бутун ички мантикини, ривожланиб бориши ва характерини белгилаб беради. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов таъкидлаганла — ридек "Бизнинг бозор муносабатларига утиш моделимиз Республиканинг узига хос шароитлари ва хусусиятлари, анъа-налар, урф-одатлар, турмуш тарзини хар томонлама хисобга олишга, утмишдаги иктисодиётни бирёклама, бесунакай ривожланишнинг мудхиш меросига бархам беришга асосланади".
Download 85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling