1-лаборатория иши


Download 0.53 Mb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1070302
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Acces laboratoriya


1-лаборатория иши
Мавзу: Microsoft Access дастурида жадваллар билан ишлаш


Дарснинг мақсади: Access да маълумотлар базасига мос жадваллар яратишни ўрганиш ва уларга маълумотларни киритиш.


Иш учун керакли жиҳоз ва материаллар: Шахсий компьютер, Windows операцион тизими, Access дастури, маъруза матни ва адабиётлар.


Ишни бажариш тартиби:



  1. Access дастурини ишга туширинг.

  2. Access дастурида гуруҳингиз талабалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлардан ташкил топган жадвалли маълумотлар омборини ташкил қилинг:

    • Талабанинг фамилияси;

    • Исми;

    • Отасининг исми;

    • Миллати;

    • Туғилган йили;

    • Туғилган куни ва ойи;

    • Туғилган жойи;

    • Талабанинг отаси тўғрисида маълумот;

    • Талабанинг онаси тўғрисида маълумот;

    • Паспорт серияси;

    • Паспорт рақами;

    • Доимий яшаш жойи;

    • Телефон рақами;

    • Вақтинчалик яшаш жойи;

    • Факультет;

    • Йўналиш;

    • Гуруҳ;

  1. Ҳар бир майдоннинг типини аниқланг: фамилияси, исми, отасининг исми матнли ва 20 та белгидан ошмасин.

  2. Миллати майдони очилувчи рўйҳатдан иборат бўлсин: ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, рус, немис, украин, озорбайжон, грузин, турк, татар, корейс ва бошқ.

  3. Туғилган йили, куни ва ойи майдонининг типи дата/время

  4. Туғилган жойи майдони очилувчи майдондан иборат бўлсин: Андижон вилояти, Бухоро вилояти, Жиззах вилояти, Сирдарё вилояти, Сурхандарё вилояти, Самарқанд вилояти, Тошкент вилояти, +ашқадарё вилояти, Навоий вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти, Хоразм вилояти, +орақолпоғистон респ.

  5. Факультет ва йўналиш майдонлари очилувчи рўйҳатдан иборат бўлсин.

  6. Конструктор режимидан Вид режимига ўтиб, талабалар тўғрисидаги маълумотларни киритинг.

  7. Жадвални талаба_маълумот деб сақлаб қўйинг.

  8. Янги жадвал ҳосил қилиб, талабаларнинг фанлардан тўплаган рейтинг баллари жадвалини ҳосил қилинг.

  9. Рейтинг баллари майдонининг типи Числовўй бўлсин.

  10. Ҳар бир талабанинг фанлардан тўплаган рейтинг балларини жадвалнинг Вид кўринишида киритинг.

  11. Жадвални талаба_рейтинг номи билан сақланг.

  12. Ўзгаришларни хотирада сақлаб, дастур ишини якунланг

Адабиётлар:



  1. А.Саттаров Маълумотлар базасини бошқариш системаси (Access Windows –9x/2000 учун). Т., “Фан ва технология”, 2006, 304 бет.

  2. А.Каримов Microsoft Access билан дастлабки танишув. Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма. – Т.: ТЮДИ, 2005 йил.

  3. М.Арипов., А.Хайдаров. «Информатика асослари» Тошкент, «Ўкитувчи», 2002 й.

  4. http://www.citforum.ru/database - интернетдаги маълумотлар базасини ташкил қилиш учун тавсия ва кўрсатмалар сахифаси

  5. Http://WWW.gdm.ru/- электрон хужжатлар ва архивда иш юритиш

  6. Http://www.dls.miem.edu.ru – Юқори даражали дастурлаш тиллар сахифаси

  7. Http://www.online.ru- Информацион сайт


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling