1-маъруза Автоматиканинг техник воситалари ва функционал элементлари хаќида умумий тушунчалар (2 соат)


Download 147.5 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1491072
  1   2   3
Bog'liq
1,2 мавзу

  • 1-маъруза
  • Автоматиканинг техник воситалари ва функционал элементлари хаќида умумий тушунчалар (2 соат)
  • Режа:
  • 1. Автоматик назорат ќилинадиган катталиклар хаќида тушунча
  • 2. Автоматика элементлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари
  • 3. Автоматиканинг бошќариш схемалари
  • Ќишлоќ хўжалигини автоматлаштиришда барча назорат ќилинадиган катталиклар ва кўрсаткичлар асосан беш гурухга бўлинади:
  • теплоэнергетик кўрсаткичлар; электроэнергетик кўрсаткичлар; механик кўрсаткичлар; кимёвий таркиби ва физикавий тузилиши.
  • Теплоэнергетик кўрсаткичларга: харорат, босим, сатх ва сарф каби катталиклар, электроэнергетик кўрсаткичларга: ўзгармас ва ўзгарувчан ток ва кучланиш, актив реактив ва тўла ќувват, ќувват коэффициенти, частота, изоляция ќаршилиг, механик кўрсаткичлар: бурчак тезланиш, деформация, куч, айланиш моментлари, деталлар сони, материаллар ќаттиќлиги, тебраниш, масса, кимёвий кўрсаткичлар: концентрация, кимёвий тузилиши ва таркиби ва физикавий катталиклар: намлик, электр ўтказувчанлик, зичлик, юмшоќлик, ёритилганлик ва кабилар киради.
  • Автоматик назорат ўз навбатида автоматик сигнализация, автоматик ўлчаш, автоматик саралаш ва автоматик ахборотни йиѓишга ажратилади.
  • Автоматик сигнализация хизматчиларни, технологик жараён кўрсаткичлари чегаравий кўрсаткичларга яќинлашганлик хаќида ахборот беради. Автоматик ўлчаш технологик жараённи асосий кўрсаткичларини махсус асбобларга узатиб беришга хизмат ќилади. Автоматик саралаш махсулотни оѓирлик ўлчамлари, ранги ва бошќа физико-механикавий хусусиятларига ќараб ажратишга хизмат ќилади. Автоматик ахборотни йиѓиш технологик жараён ўтиши, махсулотни сифати, сони ва бошќа кўрсаткичлари хаќида маълумот йиѓишда хизмат ќилади.
  • Автоматик химоя нонормал ва халокат холатларида ќўлланилади. Бу холда химоя воситалари жараённи тўхтатиб ёки автоматик равишда ушбу холатларни четлаштиришга хизмат ќилади.
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling