1-Мавзу. «Электрон ҳукумат» тушунчаси режа


Download 21.96 Kb.
bet1/3
Sana26.12.2022
Hajmi21.96 Kb.
#1067411
  1   2   3
Bog'liq
Ma\'ruza 1


1-Мавзу. «ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ» ТУШУНЧАСИ
Режа:

  1. Электрон ҳукумат. Асосий тушунчалар, концепция, электрон ҳукуматни шакллантириш йўллари.

  2. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий хокимият органлари ахборот тизимларини лойиҳалаш инструментарияси ва яратиш йўллари.

Электрон ҳукумат тушунчаси даставвал ХХ асрнинг 90-йиллари бошида АҚШда пайдо бўлган. Мазкур тушунча, 1991 йилда, АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Билл Клинтон даврида, интернет ва умуман ахборот коммуникация технологияларининг ривожлантиришга давлат даражасида, алоҳида эътибор қаратган пайтда юзага келгани маълум.


Электрон ҳукумат — Барча ҳам „ички“, ҳам „ташқи“ алоқалар ва жараёнлар мажмуаси бўлиб, тегишли ахборот-коммуникация технологиялари билан қувватланиб ва таъминланиб турадиган ҳукумат. Коммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет) орқали ахборотга ишлов бериш, уни узатиш ва тарқатишни электрон воситалари асосида давлат бошқарувини ташкил қилишни, давлат ҳокимияти органларини барча бўғинлари томонидан фуқароларнинг барча тоифаларига электрон воситалар билан хизматлар кўрсатиш, ўша воситалар ёрдамида фуқароларга давлат органларининг фаолияти ҳақида ахборот бериш. „Электрон ҳукумат“ тушунчаси 1990-йилларнинг бошида пайдо боʻлган, лекин амалиётга соʻнгги йилардан бошлаб татбиқ қилина бошлади. Электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш билан биринчи галда АҚШ ва Англия, ҳамда Италия, Норвегия, Сингапур, Австралия ва айрим бошқа давлатлар (Франция, Германия, Катар, БАА ва ҳ.к.) шуғулландилар. Электрон ҳукуматнинг уч асосий ривожланиши тизими ажратилади:- ҳукумат- аҳоли (G2C);- ҳукумат — бизнес (G2B);- ҳукумат — ҳукумат (G2G). Ўзбекистонда ҳам электрон ҳукумат барпо қилиш ишлари бошлаб юборилган. Жаҳон тажрибасига мавжуд амалиётга кўра, у икки ўзаро боғланган, лекин функционал жиҳатдан мустақил қисмлардан, Ҳукумат Интранетидан ва ташқи инфратузилмадан таркиб топган. Ҳукумат Интранети ахборот тизимининг ички инфратузилмасини қамраб олади, у давлат тузилмалари томонидан давлат корпоратив вазифаларини амалга оширишдаги ўзаро муносабатларда фойдаланилади. Ташқи инфратузилма, давлатни фуқаролар (G2C) ва ташкилотлар (G2B) билан ўзаро ишлашини таъминлайдиган оммавий ахборот инфратузилмасини қамраб олади.


  1. Download 21.96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling