Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг аҳоли турмуш даражасига таъсири
Download 49.46 Kb.
|
2-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг ўрни ва аҳамияти
КОММУНАЛ ИНФРАТУЗИЛМА ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИНИНГ АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИГА ТАЪСИРИ Режа 2.1. Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг ўрни ва аҳамияти 2.2. Уй-жой хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари 2.3. Шaҳaр xўжaлиги инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришдa кoммунaл xўжaлигининг ўрни 2.4. Уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмасининг аҳоли турмуш даражасига таъсири 2.5. Ўзбекистон Республикасида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 2.1. Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг ўрни ва аҳамияти Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ривожлантириш, истеъмолчиларни сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш, бугунги бозор ислоҳотларининг асосий талабларидан бири сифатида қаратилган коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини кўришимиз мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, иқтисодий ислохотларни чуқурлашуви жараёнида кадрлар тайёрлаш ва умуман таълим тизимида хам туб ўзгаришлар юзага келмоқда. Айни вақтда таълим тизимида ҳам янги фан ҳамда ўқитиш услублари тобора кенг кириб бормоқда. Албатта мамлакат тараққиётини даражасини унинг мутахасис кадрларининг салоҳияти ва касбий малакасининг сифати белгилайди. Шундай экан, таълим тизимининг юксак вазифаси: бўлажак мутахассиларни ҳалқаро андозалар ва талаблар асосида тайёрлаш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларида фаолият кўрсатаётган мутахассисларни малака ва касбий даражаларини ҳозирги замон талабига мос равишда оширишдир. Мазкур юксак вазифани бажаришда инфратузилма хизматларини кўрсатувчи тизимини чуқур биладиган иқтисодчи - мутухассисларни етказиб беришга жиддий эътибор қаратиш манфаатдан ҳоли эмас. Чунки, информацион хамда компьютер асри саналаётган ХХИ асрда дунё микёсида яратиладиган ялпи маҳсулотни 75-80% хизмат кўрсатиш соҳаси улушига мос келиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврда ривожланган мамлакатларнинг 60% дан ортис (АҚШ 80%) ялпи ички маҳсулоти хизмат соҳаларида яратилади ва ишчи кучининг ҳам кўп қисми хизмат соҳасида банд. Буни айниқса хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари ривожининг орқада қолаётганида кўришимиз мумкин. Ҳақиқатдан ҳам бугунги хизмат кўрсатиш даражаси бозор муносабатларини янада ривожлантиришни таъминлай олмайди, гарчи бу соҳада бир мунча ўзгаришлар юзага келган бўлса ҳам. Масалан, ахолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини олайлик, бу соҳада эркинлаштириш том маънода амалга оширилди. Яъни коммунал хизмат кўрсатиши давлат тассаруфидан чиқарилиб, уй-жой ширкатлари ва бошқарув компаниялари, ҳамда бошка маҳалий ташкилотлар бунёд этилди. Бироқ аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тубдан ўзгармади. Асосий сабаб, уй-жой ширкатлари ва бошқа маҳалий органларни бошқарувчиларининг маълум қисмининг мазкур соҳадаги билим савияси, тажриба ва кўникмалари етарли даражада эмас. Уларнинг малакасини ошириш учун махсус курсларда ўқитиш зарур. Бундай ҳолатни коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигида хизмат кўрсатувчи соҳани ҳам кўриш мумкин. Кайд этиш лозимки, мамлакатимиз бозорини жаҳон бозори билан интеграциясини таъминлашда ҳозирги замон иқтисодчи-мутахассиларнинг роли бениҳоят муҳимдир. Ўзбекистон товар ва хизматларини рақобатбардошлигини оширишда соҳа мутахассисларда коммунал инфратузилма ва коммунал хўжалиги кўникмасини шакллантириш жуда зарур. Чунки, сифатли коммунал хизматларни яратиш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида коммунал инфратузилма ҳал килувчи рол уйнайди. Бугун кунда хизмат кўрсатиш бозорини ривожлантирмасдан туриб, хеч бир моддий ишлаб чикариш соҳасида муваффакиятга эришиб бўлмаслигини жаҳон тажрибаси кўрсатиб турибди. Шунинг учун юқори малакали мутахассис ―Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқаруви‖ фанини билиши ва минимал кўникма билан қуролланиши шартидир. Мамлакатимизда ҳамда унинг ташқарисида шаклланаётган иқтисодий муносабатлар хар бир иқтисодчидан хизмат бозори тўғрисидаги билим ва малакага эга бўлишини такозо этмокда. Ана шундай ҳаётий муҳим билим ва малакага «Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқаруви» фанини ўрганиш орқали эришиш мумкин. Download 49.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling