4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигини моддий – техника ресурслари билан таъминлаш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги инфратузилмалар


Download 119.39 Kb.
bet1/7
Sana17.02.2023
Hajmi119.39 Kb.
#1206505
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу

4-мавзу. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МОДДИЙ – ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ИНФРАТУЗИЛМАЛАР

Режа:

4.1. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби.

4.2. Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг аҳамияти, иқтисодиётдаги ўрни ва ҳозирги ҳолати.

4.3. Республика агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишлари.

4.1 Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби

4.1 Агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасининг моҳияти, таркиби

Агросаноат мажмуасининг катта бир қисми унинг инфратузилмасидан иборат. Унинг ривожланишига Республика Президенти ва ҳукумати катта аҳамият бериб келмоқда. Бу борадаги фикрларини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”гп 4947-сонли фармонда қуйидагиларни таъкидлаган эди. “3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш:

таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;

  • таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
  • пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш;
  • фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

Download 119.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling