1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


Download 69.65 Kb.
bet1/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси


1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари

  1. Миллий ғоя фани, предмети, обoекти ва шаклланишининг илмий-назарий асослари.

  2. Миллий ғоянинг асосий тушунчалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.

  3. Миллий ғоянинг мақсад ва вазифалари.

  4. Миллий ғояни ўрганишнинг асосий қонуниятлари.



1. Миллий ғоя фани, предмети, обoекти ва шаклланишининг илмий-назарий асослари
«Миллий ғоя» фанининг ўқитилишнинг зарурияти: Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2000 йил 8 июнда «Фидокор» газетаси мухбири саволларига берган жавобларида мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги, ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлаётганлигини таъкидлаб ўтган эди. «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласи мазмунини халққа, ёшлар тарбияси жараёнига олиб кириш бугунги куннинг долзарб масаласи қилиб қўйилди. Бу аввало 3 жиҳатни ўз ичига қамраб олади:
1) Миллий дастурнинг асосий мақсади баркамол шахсни шакллан-тириш. Аслида бу кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳам устувор жиҳатидир.
2) Миллий дастур мақсад ва вазифаларининг амалга оширилиши ҳуқуқий давлат қуриш, тафаккур ва мунозара маданиятини ривожлантириш, шахс ички дунёсини бойитишдан иборатдир.
3) Миллий ғояни ижтимоий онг сифатида шакллантиришни давр тақозо этмоҚда.
Шунингдек, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов «Жамиятни бахт-саодатга, буюк ва ёруғ келажакка бошлаб борувчи ягона куч - маҳнавиятдир» - деган эдилар. ақл-заковатли, юксак маҳнавиятли кишилар туфайли жамият янгиланиб, кучайиб, тараққий топиб боради. Ёшлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссияси» кенгайтирилган мажлисининг 2000 йил 30 сентабрдаги «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар фанини узлуксиз таҳлим тизимига жорий этиш ҳақида»ги қарорига кўра 2000-2001 ўқув йилининг 2-чорагидан эҳтиборан умумий ўрта таҳлим муассасаларининг ўқув режасидаги 7-9-синфлар учун «Маъавият асослари» ўрнига «Миллий ғоя ва маҳнавият асослари» ўқув фани жорий этилди. 2000 йил 9 октабрда халқ таҳлими, Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирликлари бу масалани яна бир бор кўриб чиқиб уни ҳаётга жорий қилиш учун зарурий ишларни белгилаб олдилар.
2001 йил 18 январда Ўзбекистон Президентининг «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таҳлим дастурларини яратиш ва республика таҳлим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинди1. Шунингдек, 2006 йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»2 қарори қабул қилинди.
Қарорга биноан Республика Маънавият ва маҳрифат кенгаши ҳузуридаги Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига Республика Маънавият ва маҳрифат кенгашининг илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилди. Яъни Республика «Маънавият ва маърифат» маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган Республика тарғибот марказига айлантирилди.

Download 69.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling