3-мавзу: Пул айланмаси ва унинг таркиби.
REJA:
1. Пул айланмаси тушунчаси
2. Пул айланмасининг таркиби
3. Нақд пул айланмаси
4. Нақдсиз пул айланмаси
1. Пул айланмаси тушунчаси.
Пул айланмаси – бу пулларнинг нақд ва нақдсиз шакилдаги узлуксиз ҳаракатларнинг йиғиндисидир. И. Шакернинг таъриф беришича пул айланмаси бу пулларнинг нақд ва нақд бўлмаган шакллардаги доиравий айланиш жараёни бўлиб, бунда пуллар муомала воситаси ва тўлов функсиясини бажаради. Пулнинг бир қўлдан иккинчи қўлга ўтишини Шакер доиравий айланиш деб атади. Пулларнинг бир субектдан иккинчи субектга ўтиши. Пулнинг доиравий айланиши такрорланиши пулнинг айланиши дейилади. Пул айланмасидан ташқари тўлов айланмаси деган тушунча мавжуд.Тўлов айланмаси пул айланмасига қараганда кенг тушунча. Тўлов айланмаси-бу пул шаклидаги маблағларнинг ва пул бозори инструментларнинг воситасида амалга оширилган тўловларнинг йиғиндисидир.
ПУЛ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИГА ҚУЙДАГИЛАР КИРАДИ :
Облигатсиялар – ўз эгасига қат`ий белгиланган фоиз кўринишида даромад келтирувчи қимматли қоғоз.
Давлатнинг хазина мажбуриятлари.
Депозит сертификатлар –бу тижорат банклари томонидан корхоналар ихтиёридаги вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш мақсадида чиқариладиган қимматли қоғоз.
Жамғарма сертификатлари –бу жисмоний шахслар ихтиёридаги вақтинчалик бўш пул маблағларни банкларга жалб қилиш мақсадида чиқариладиган қимматли қоғоз.
Тижорат векселлари – Тижорат векселлари товарлар кредитга сотилганда ёзилади. Векселни мол етказиб берувчи тўлдиради. Сотиб олувчи эса векселга масъул шахснинг имзоси ва муҳр қўяди. Ана шундан кейин вексел сотиб олувчининг мол етказиб берувчи олдидаги қарз мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатга айланади. Тижорат вексели пулнинг тўлов воситаси функсиясини бажаради.Векселни индассамент орқали бошқа шахсларга узатиш мумкин. ИНДАССАМЕНТ-векселни бошқа шахсга узатиш ҳуқуқини берувчи махсус ёзув.Векселни бошқа шахсга узатган шахс ИНДОССАНТ дейилади.Векселни қабул қилиб олган шахс ИНДОССАТ дейилади.
Чеклар– унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги топшириқдир. Амалиётда пуллик чеклар ва ҳисоб китоб чеклари қўлланилади. Фредирик Мишкеннинг фикрига кўра чекларнинг жиддий камчилиги уларни чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг катта эканлигидир. АҚШ да ҳар йили чекни муомалага чиқариш учун 40 млрд.$ харажат қилинади.
Банк аксептлари – аксепт сўзи лотинча сўз бўлиб қабул қилмоқ деган ма`нони англатади. Банк аксепти деганда банк томонидан тижорат вексели ва чек бўйича тўловнинг кафолатланиши тушунилади.
Тўлов айланмасининг мутлақ асосий 75-80% ини пул айланмаси ташкил қилади.Чунки пул энг юқори ликвидли актив ҳисобланади.
Пул айланмаси 2 йирик қисмдан иборат:
Нақдсиз пул айланмаси
Нақд пул айланмаси
Нақдсиз пул айланмаси – бу пул маблағларининг тўловчининг банкидаги ҳисоб рақамидан олувчининг ҳисоб рақамига кўчириш шаклидаги ҳаракатларининг йиғиндисидир.
Собиқ Иттифоқ ўрнида ташкил топган давлатлар ўзаро талаб ва мажбуриятларини воз кечиш деб номланувчи нақдсиз пул айланмаси мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |