10-маъруза. Корхонада сбт компьютерлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш Режа


Download 150.51 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.02.2023
Hajmi150.51 Kb.
#1163175
Bog'liq
10-Ma\'ruza



10-маъруза. Корхонада СБТ компьютерлаштириш бўйича ишларни 
ташкил қилиш
 
Режа: 
1. Махсулот сифатини бошқаришда компьютер технологияларининг 
ўрни. 
2. Корхонада СБТ ни компьютерлаштириш. 
Таянч иборалар: сифатни бошқариш, махсулотни сифатини 
бошқаришнинг ягона давлат тизими. 
Махсулот сифатини бошқариш бу махсулотни яратиш даврида, 
эксплуатация 
қилиш 
жараёнида 
ёки 
истеъмол 
қилишда 
сифат 
кўрсатгичларини керакли даражада тутиб туриш учун харакатдир. 
Сифатни бошқариш – бу лойихалаш ва конструкциялаш босқичида 
мақбул даражани таъминлаш, замонавий илмий-техник имкониятларга ва 
харидор талабига мос келтириш, сўнгра ишлаб чиқариш жараёнида бу сифат 
кўрсатгичларини реал махсулотда таъмилаб бериш демакдир. Бу даражага 
махсулот сифатини комплекс бошқариш тизимларни ишлаб чиқиб ва татбиқ 
этиб эришиш мумкин. 
Давлат стандартлаштириш тизими махсулот сифатини бошқаришни 
асосий омили бўлиб хизмат қилади. 
Сифатни бошқариш комплекс тизимига қуйидагилар киради: стандартлар 
- мақсадни белгиловчи, яъни махсулот сифатига қўйилган талабларни 
меъёрлари, мақсадга эришишни таъминловчи стандартлар, яъни сифатга 
таъсир этувчи омилларни регламентлаштириш. 
Эхтиёжни олдиндан билиш стандартлари, махсулот сифат техник 
даражасини стандартлари. Савдо ассортиментини ва сифатни бошқаришни 
хамма босқичларида иштирок этиши керак. 
Лойихалаш ва тадқиқот қилиш босқичида савдо ташкилотлари, ишлаб 
чиқариш ва лойихалаш корхоналарига янги турдаги махсулотни яратишга ёки 
янгилашга буюртмалар беришлари керак. Тажрибавий наъмунани қабул 
қилишда савдо ходимлари хал қилувчи овозлардан бирини беради, чунки янги 
махсулотни истеъмол хоссаларига тўғри бахо бериши керак. 
Тайёрлаш босқичида бунда махсулотни аттестациядан ўтказилади. Савдо 
ходимлари Давлат Аттестация комиссияга аъзо бўлиб киришади. 
Эксплуатация ва истеъмол қилиш босқичида товарларни тўғри 
эксплуатация қилиш, уларга хизмат қилиш, сифатини тиклаш, эскирган 
махсулотларни чиқитга чиқариш жараёнларини ташкил қилиш керак. Савдо 
бу хақидаги ахборотни харидорларга етказиши керак. 
Бизни юртимизда махсулот сифатини бошқаришнинг ягона давлат 
тизими мавжуддир.
Юқоридаги тизим - давлат стандарти асосида махсулот ишлаб 
чиқаришга асосланган. 
Махсулотни сифатини бошқаришнинг ягона давлат тизими кенг 


ассортиментли янги махсулотни ишлаб чиқишга ва ўзлаштиришга 
мўлжалланган. Бу тизим Вазирлар Махкамаси томонидан амалга оширилади. 
Моделда маҳсулот ҳаётий циклининг босқичлари ажратиб кўрсатилган. 
Бу босқичларда сифат шакллантирилади ва сифатнинг эришилган
даражасининг сақланиши таъминланади. Сифатни бошқаришнинг учта 
даражаси берилган. Ҳар қайси даражада 12 та (11 дан 15 гача ва бундан ортиқ 
ҳам бўлиши мумкин) маҳсус функция бўлади: 
1. Эҳтиёжларни, маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини ўрганиш ва 
прогноз қилиш. 
2. Маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш. 
3. Маҳсулот сифатига талабларни нормалаш. 
4. Маҳсулот яратишни ташкиллаштириш. 
5. 
Маҳсулот 
ишлаб 
чиқаришни 
технологик 
тайёрлашни 
ташкиллаштириш. 
6. Моддий-техник таъминотни ташкиллаштириш. 
7. Метрологик таъминотни ташкиллаштириш. 
8. Ходимларни ўқитишни ташкиллаштириш. 
9. Сифатнинг ошишини рағбатлантириш. 
10. Стандартларга риоя қилиниши устидан давлат назорати. 
11. Маҳсулотни сифат тоифалари бўйича аттестатлаш. 
12. Сифатни ҳуқуқий таъминлаш. 
Ҳар қайси маҳсус функция доирасида қуйидаги ҳаракатлар бажарилади: 
– функциянинг мақсадлари ва вазифаларини ўрнатиш; 
– бу функциянинг бажарилишини ташкиллаштириш; 
– функциянинг бажарилишини сифатга таъсирини, яъни қўйилган 
мақсадга эришишнинг қандай бораётганлигини текшириш; 
– тўғрилаш ҳаракатларини киритиш. 
Сифатни 
бошқаришнинг 
кўрилган 
моделларида, 
уларнинг 
афзалликларига қарамай, маҳсулот сифатини ифодаловчи блок, ишлаб 
чиқариш ва меҳнат жараёнини ташкиллаштириш блоклари кўринмайди, яъни 
ўрнатилган сифат кўрсаткичларини таъминлаш бўйича ҳаракатларнинг қандай 
амалга оширилиши кўрсатилмаган. 
10.1-расмда корхонада сифат тизимини компьютерлаштириш бўйича 
ишларни ташкиллаштириш схемаси кўрсатилган. 
Меъёрий-услубий таъминот 


Таъминот турлари 
10.1-расм. Корхонада сифат тизимини компьютерлаштириш бўйича 
ишларни ташкиллаштириш схемаси. 
Сифат тизимини ишлаб 
чиқиш 
Сифат тизимини жорий 
қилиниши 
Сифат тизимини 
баҳолаш, сертифика-
циялаш 
Татбир,масалалар ва хужжатлар тўплами 
Сифатни бошқариш 
бюроси 
Корхона бўлимлари 
Корхонанинг ишлаб 
чиқариш жараёни 
МХЦ бўйича масалалар 
тўплами 
СТ бўйича 
компьютерлаштириш 
ишлари 
МХЦ бўйича масалалар 
тўплами 
Мутахассисларнинг АИЖ 
Локал ҳисоблаш 
тармоғи 
Техник 
Дастурий 
Информацион 
Маълумотни 
ташқи манбаи 
ва 
истеъмолчиси 

Download 150.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling