3-maruza

Sana01.01.1970
Hajmi
#103921
Bog'liq
3-maruza



Европа-АҚШ модуль тизими ва уни 
табий ва аник фанларини 
ўқитилишида жорий этилиши. 
Таълим ҳизматлар маркетинги
Муаллиф: Тошкент кимё технологиялари институти
“Олий математика” кафедраси мудири профессор Сафаров И.И. 
Тел: +998977654747 
Емаил: safarov54@mail.ru 


РЕЖА: 
1. Болония жараёнининг таълимнинг 
интеграциялашувидаги аҳамияти 
2. 
Баҳолашни кредит тизимининг 
моҳияти 
3. 
Таълим ҳизматлар маркетинги. 
Ўзбекистонда 
таълим 
интеграциясининг 
айрим 
хусусиятлари. 
AWUR 


1. БОЛОНИЯ ЖАРАЁНИНИНГ ТАЪЛИМНИНГ 
ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИДАГИ АҲАМИЯТИ 
Болония жараёни – олий таълимда ягона Европа 
тизимини вужудга келтириш мақсадида Европа давлатлари таълим 
тизимини бир-бирига яқинлашуви ва мослашиш жараёнидир. 
Болония жараёни 1999 йил 19 июнда Европанинг 29 давлати 
томонидан Болония декларациясини расмий қабул қилиниши 
билан бошланди. Болония жараёнининг бошланиш тарихи 1970 
йилларда Европа Иттифоқи вазирлар Кенгашининг таълим 
соҳасидаги биринчи резолюциясини қабул қилиниши билан 
белгиланади. 1998 йилда Европанинг 4 та давлати (Франция, 
Германия, Буюк Британия ва Италия) таълим вазирлари Париж 
университетининг 800 йиллигини нишонлаш вақтида, олий 
таълимдаги турли тизимлар Европада фан ва таълимни 
ривожланишига тўсиқ бўлаётганлиги тўғрисида бир фикрга 
келишди ва Сорбон декларациясини имзолашди. Декларациянинг 
мақсади Европада олий таълим тизимини стандартлаштириш 
мақсадида умумий қоидалар ишлаб чиқишдан иборат эди. Сорбон 
декларацияси мақсади 1999 йилда Болония декларациясини 
имзоланиши билан ўз тасдиғини топди ва Европанинг 29 давлати 
ўз хоҳиши билан, ихтиёрий равишда ушбу декларацияни 
имзоладилар. Ҳозирги кунда Болония декларациясига 50 давлат 
имзо қўйган. 


Европа олий таълим тизими келажагини аниқлайдиган тамойиллар ичида қуйидаги 3 
та омил асосий ўрин эгаллайди: 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling