Ilmiy Uslubning Morfologik xususiyatlari - Mirsadkov

Sana01.01.1970
Hajmi
#117052
Bog'liq
Ilmiy Uslubning Morfologik xususiyatlari - Mirsadkov

Илмий услубнинг морфологик хусусиятлари

Бажарди: У. Мирсадиков

Лингвистика мутахассислиги

1-курс магистранти

Режа

  • 1. Илмий услуб ва унинг қўлланилиши
  • 2. Илмий услубда мустақил сўз туркумларининг қўлланиш хусусиятлари
  • 3.Феълларнинг қўлланиш хусусиятлари
  • Илмий услуб фан, техника ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган вазифавий услубдир. Илмий услубнинг қуйидаги умумий хусусиятларини кўрсатиш мумкин: 1. Ахборотнинг объективлиги, аниқлиги; 2. Нутқнинг маълумотларга бойлиги; 3. Фикрнинг қисқа, лўнда ифодаланиши

Фаннинг у ёки бу соҳасига тегишли тушунчаларнинг ифодаловчи атамаларга бойлиги илмий услубнинг энг асосий хусусиятларидан биридир. Илмий услуб лексикаси кўпроқ китобий, нейтрал сўзларни тўғри маъносида қўллаш характерлидир. Бу услуб учун бегона унсурларни, тилнинг образли воситаларини қўллаш характерли эмас.

  • Фаннинг у ёки бу соҳасига тегишли тушунчаларнинг ифодаловчи атамаларга бойлиги илмий услубнинг энг асосий хусусиятларидан биридир. Илмий услуб лексикаси кўпроқ китобий, нейтрал сўзларни тўғри маъносида қўллаш характерлидир. Бу услуб учун бегона унсурларни, тилнинг образли воситаларини қўллаш характерли эмас.
  • Илмий услубнинг синтактик хослиги шундаки, қўшма ва мураккаб гапларга тез-тез мурожаат қилинади.

Илмий услуб ўзининг қуйидаги морфологик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради:

  • Илмий услуб ўзининг қуйидаги морфологик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради:
  • Отлар:
  • 1. Турли хил тушунчалар ва атамаларни ифодаловчи отларнинг кўп ишлатилиши, терминларнинг қўлланилиши; 2. Адабий тилда одатда бирлик шаклда қўлланувчи санаш мумкин бўлмаган нарсаларни «нав», «тур» маъносида кўплик аффикси билан ишлатиш (сувлар, мойлар); 3. Отларни асосан бирликда ишлатиш. Бу орқали шу турдаги барча отлар назарда тутилиши мумкин. Масалан: Буғу қизил китобга киритилган ҳайвон. Бу ерда «буғу» сўзи бирликда ифодаланиишига қарамай барча буғулар назарда тутилган

Илмий услубда бошқа услкбларда фарқли ўлароқ 2 шахсдаги феъл шунингдек 2 шахс олмоши (сен, сиз) деярли қўлланилмайди.

  • Илмий услубда бошқа услкбларда фарқли ўлароқ 2 шахсдаги феъл шунингдек 2 шахс олмоши (сен, сиз) деярли қўлланилмайди.
  • Биринчи шахс кўпликдаги “биз” олмоши, шунинг шу шахсдаги феъл қўлланилганда ҳақиқий маънода эмас, балки жамият, ўқувчи аудитория ёки умумийлик назарда тутилади.
  • Масалан: Бу асарнинг ўнлаб нусхаларини мазкур кутубхонада учратишимиз мумкин. (учратиш мумкин)
  • Бундан шундай хулоса чиқаришимиз мумкин (хулоса чиқариш мумкин)

Феълларининг қўлланиш хусусиятлари

  • Феълларининг қўлланиш хусусиятлари
  • Феълнинг асосан мажҳул нисбатидан фойдаланилади.
  • масалан (Университет профессорлари 100 га яқин китобни чоп эттирдилар. Қиёсланг: 100 га яқин китоблар университет профессорлари томонидан чоп эттирилди)
  • Баъзи феълларда десемантизация ҳодисаси рўй беради - асл маъносидан четлашиши ва ёрдамчи феълга яқин маънони ифодалаши, жумладан: ҳисобланмоқ, вужудга келмоқ, асос бўлмоқ, бўлмоқ, айланмоқ, қилмоқ, қилинмоқ, эга бўлмоқ, давом этмоқ, ташкил этмоқ ва бошқа феъллар

Феълларда десемантизация асл маъносидан четлашиши ва ёрдамчи феълга яқин маънони ифодалаши, жумладан: ҳисобланмоқ, вужудга келмоқ, асос бўлмоқ, бўлмоқ, айланмоқ, қилмоқ, қилинмоқ, эга бўлмоқ, давом этмоқ, ташкил этмоқ ва бошқа феъллар

  • Феълларда десемантизация асл маъносидан четлашиши ва ёрдамчи феълга яқин маънони ифодалаши, жумладан: ҳисобланмоқ, вужудга келмоқ, асос бўлмоқ, бўлмоқ, айланмоқ, қилмоқ, қилинмоқ, эга бўлмоқ, давом этмоқ, ташкил этмоқ ва бошқа феъллар

Илмий услубда ҳозирги келаси замон феъли нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятлари ва сифатларини ифодалаш учун қўлланилади:

  • Илмий услубда ҳозирги келаси замон феъли нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятлари ва сифатларини ифодалаш учун қўлланилади:
  • масалан: Ҳаво таркибининг асосий элементини Азот ташкили этади

    Мазкур жумлада “ташкил этади” феъли ҳавонинг таркибий хусусиятини ифодалаб келмоқда

Худди шу каби хусусиятни ўтган замон феълларида ҳам кузатилади:

  • Худди шу каби хусусиятни ўтган замон феълларида ҳам кузатилади:
  • Ҳар бири муҳим натижалар берган юзлаб тажрибалар ўтказилди.
  • Лекин тилшуносларнинг таъкидлашича ҳозирги келаси замон феъллари ўтган замонга қараганда 65 – 85 % га кўпроқ қўлланилади

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling