ДИНШУНОСЛИК ФАНИГА КИРИШ

Sana01.01.1970
Hajmi
#121493
Bog'liq
ДИНШУНОСЛИК ФАНИГА КИРИШ

Маърузачи: Ғ.Мамаражабов

ДИНШУНОСЛИК ФАНИГА КИРИШ

РЕЖА:

1. Диншунослик фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари.

2. Диннинг пайдо бўлиш масаласи.

3. Ибтидоий диний онг асослари (тотемизм, фетишизм, анимизм, шаманизм ва магия).

4. Қадимги Ўрта Осиё халқларининг диний тасаввурлари.

Дин (арабча-ишонч, лот. Religion сўзи «художўйлик», «табаррук», «илоҳий»)

  • Инсонни қуршаб олган атроф-муҳитдан ташқарида бўлган, уни ва коинотдаги барча нарсаларни яратган, айни замонда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган, илоҳий борлиққа ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш, таълимот.

Динга берилган таърифлар

  • Дин – иймон, ислом, эҳсон йиғиндисидан иборат.

  • (Имом ал-Бухорий)
  • Дин фалсафа билан бир қаторда ҳақиқатга етишишнинг икки мустақил усулидан бири.

  • (Абу Наср Форобий)
  • Ҳар бир халққа хос диний эътиқоднинг асосий моҳияти яхшилик ва ёмонликни ажратишдадир.

  • (Ф. Достоевский)
  • Барча динлар фоний дунё ёвузликларидан қутилиш, яхшиликка интилиш ғоялари билан суғорилган.

  • (С. Токарев)
  • Дин ўтган тамаддунларнинг ҳам улуғ кашфиётидир. (Гёте)
  • Дин бўлиб туриб инсонлар шунчалик ёвуз бўлса, дин бўлмаса нима қиладилар.

  • (Б.Франклин)
  • Энг яхши ҳаётни диндан қидир.

  • (Томс Фуллер)
  • Динсиз фан кемтик, фансиз дин кўрдир.

  • (Эйнштейн)

Диншунослик фанининг мақсади:

  • а) диний тажриба, диний муносабат ва диний онгнинг келиб чиқиш ва шаклланиш жараёнларини, қонуниятларини;
  • в) дин ва диний эътиқодларнинг ижтимоий-тарихий ва маданий-маънавий ҳаётдаги ўрни, аҳамиятини;
  • с) диннинг шахс камолотига, унинг ижтимоий, маънавий, руҳий, бадиий, дунёқарашларини шакллантириш имкониятларини тадқиқ этишдир.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз олдига ҳуқуқий, демократик давлат қуришни асосий вазифа қилиб қўйди ва жамиятнинг адолатли, ҳуқуқий асослари Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилди. Инсон ҳуқуқи ва эркининг ажралмас қисми –бу виждон эркинлиги бўлиб, Конституциямизнинг 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” дейилган.
Асосий қонунимизнинг бошқа моддаларида диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг давлатдан ажратилганлиги, мактаб ва маориф, таълим ишлари давлатнинг тўлиқ назоратида эканлиги алоҳида таъкидланган. 1991 йил 14 июнда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” қонун қабул қилиниб, ҳали шўро ҳокимияти мавжуд бўлган шароитда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятини кафолатлаш ва изга солиб туриш ҳолатларнинг ҳамма муаммолари ўзининг тўла ифодасини топмаган эди. Айниқса диний экстремизм, ваҳҳобийлик, ҳизб-ут-таҳрир, акромийлар каби зўравонликка асосланган оқимларнинг республикага кириб келиши бу қонунга кўпгина ўзгартиришлар киритишни тақозо этар эди. Бу 1998 йил 1 майда амалга оширилди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling