Она тили Оммалаштириш Баённома

Sana01.01.1970
Hajmi
#125159
Bog'liq
Она тили Оммалаштириш Баённома


Иштихон туман халқ таълим бўлими қарашли умумий ўрта таълим мактабларини Она тили ва адабиёт фанидан методика бўлими методистлари билан Она тили ва адабиёт фанидан 2 нафар ўқитувчиларни ишини вилоятда оммалаштириш бўйича ўтказилган методик кенгаш йиғилиши баёни
2019 йил 27 май
Баённомаси № 2
Ўтказилган жойи Иштихон ХТБ
Йиғилиш раиси С.Қодиров
Йиғилиш котиби Ч.Усарова
Иштирокчилар
Иштихон туман халқ таълим бўлими методика бўлими методистлари ва 1-ИДУМнинг 2 нафар Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этди.
Кун тартиби
1. Она тили ва адабиёт фанидан илғор педагогик тажрибали ўқитувчилар фаолиятини вилоятда оммалаштириш тартиби тўғрисида.
2. Она тили ва адабиёт фанидан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Тошпўлатова Бахтигул ва Мансурова Эъзозаларнинг ишларини вилоятда оммалаштириш тўғрисида.
Эшитилди.
1.Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Мудир ўринбосари С.Қодиров сўзга чиқди. Она тили ва адабиёт фанидан илғор педагогик тажрибали ўқитувчиларни фаолиятини вилоятда оммалаштириш тартиби тўғрисида тўхталиб ўтди. Илғор тажрибали ўқитувчиларни аниқлаш йўллари ва иш тажрибаларни оммалаштириш усуллари бўйича бугунги кунда умумтаълим мактабларида кўплаб ўз ишининг устаси бўлган ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. Улар юқори малакали, маданиятли, самарали, педагогик техналогияларни дарс жараёнида қўллаётган, индивидуал ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, ўз соҳасидаги ижобий тажрибаларни ўрганиб дарсларида қўллайдиган, ўзига нисбатдан талабчанлик билан қарайдиган ўзининг ижодий салоҳиятини тўла намоён қила оладиган, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим-тарбия беришда юқори натижага эришаётган мутахассислардир.
Илғор иш тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш ўқитувчиларнинг касб маҳоратларини такомиллаштиришнинг энг қўлай шаклидир илғор иш тажриба ўқитувчининг ўз педагогик фаолиятига ижодкор ва новаторларча ёндашиб, ўқувчиларга таълим ва тарбия беришнинг янги йўлларини излаб топишдир.
Ҳар қандай тажрибани ҳам оммалаштиришга тавсия этиб бўлмайди. Оммалаштириш учун тавсия этилаётган тажриба мезонлар асосида талабга жавоб бериши керак. Мактаб миқиёсида оммалаштириш Она тили ва адабиёт фанидан илғор иш тажрибага эга бўлган ўқитувчи мактабда бирлашма томонидан аниқланади, таҳлил қилинади умумлаштирилиб методика кенгашига тавсия этилади, мактаб педагогика кенгашининг қарори билан мактаб миқиёсида оммалаштирилади. Туман миқиёсида оммалаштириш учун мактаб педагогика кенгаши қарори, мактаб раҳбарининг тақдимномаси ва ўқитувчининг фаолиятига оид ҳужжатлар, яратган янгиликлари ҳақида маълумотлар тайёрланиб Она тили ва адабиёт фани методистига тақдим этилади. Туман миқиёсида оммалаштириш учун Она тили ва адабиёт фанидан илғор педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилар фан методика уюшмасининг тавсиясига асосан туман халқ таълими бўлими методика кенгаши қарори билан оммалаштирилиши тўғрисида ахборот берди.
2.Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан методик уюшма котиби она тили ва адабиёт фани методисти Ж.Убайдуллаев сўзга чиқиб она тили ва адабиёт фанидан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Тошпўлатова Бахтигул ва Мансурова Эъзозаларнинг ишлари мактабда ва туманда оммалашганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Юқоридаги она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг ишини вилоятда оммалаштириш учун халқ таълими бўлими мудири томонидан тақдимнома, фан уюшмасининг қарори,оммалаштиришга тавсия этилган она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг ижодий иши методик тавсия ёки қўлланманинг электрон варианти, она тили ва адбиёти фани ўқитувчиларнинг шахсий хужжатлари паспорт, диплом, тоифа серфикати, обективкаси ҳамда эришган ютуқлар тўғрисида фахрий ёрлиқ ёки серфикатларини олиб PDFда скайнер қилинган ҳолатда ВХТБга вилоятда оммалаштириш учун тақдим қилиш кераклиги тўғрисида гаприб ўтди.
Иш режага асосан 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Тошпўлатова Бахтигул “Сифат даражалари” мавзусида, Мансурова Эъзоза “Олмош” мавзусида ишларини вилоят миқиёсида оммалаштиришга хужжатлари тайёр эканлиги тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Қарор қилади



  1. Иштихон туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари С.Қодировнинг илғор тажрибали ўқитувчиларни аниқлаш йўллари ва иш тажрибаларни оммалаштириш усуллари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.




  1. 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Тошпўлатова Бахтигул “Сифат даражалари” мавзусида, Мансурова Эъзоза “Олмош” мавзусидаги ишлари вилоят миқиёсида оммалаштиришга тавсия этилсин.




  1. 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Тошпўлатова Бахтигул “Сифат даражалари” мавзусида, Мансурова Эъзоза “Олмош” мавзусида ишлари китобча шаклига келтирилиб, вилоят халқ таълим бошқармасига электрон вариантда ва вилоятда оммалаштиришга қўйилган талаблар асосида барча хужжатлари PDF да скаенер қилинган ҳолатда юборилсин.

Ушбу қарорни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Йиғилиш раиси С.Қодиров


Йиғилиш котиби Ч.Усарова
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling