Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet1/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок


МУНДАРИЖА


Кириш 3
I-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 8
1.1. Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг моҳияти, шаклланиши ва унинг ривожланиши 8
1.2. Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий тузилмаси ва унинг тавсифномаси 14
1.3. Ўзбекистон Республикасида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни амалга жорий этиш 28
II-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ 40
2.1. Ўзбекистон Республикасида таълим жараёнларини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари ҳолати 40
2.2. Ўзбекистон Республикасида Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш ҳолатининг иқтисодий таҳлили 51
2.3. Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг - меҳнат бозорини ривожланишига ижобий таъсирини баҳолаш 66
III-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 77
3.1. Ўзбекистон Республикасида Олий маълумотли тадбиркор кадрлар тайёрлашнинг хорижий тажриблари ва улардан самарали фойдаланиш йўллари 77
3.2. Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришда давлат сиёсатини такомиллаштириш 86

Хулоса ва таклифлар 93


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 96
КИРИШ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида жамиятни демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим тизими хизматлари самарадорлигини ошириш, таълим тизимидаги қонуниятларни тадқиқ этиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг амалга ошишини баҳолаб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги: «Асосий вазифамиз - ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир»1 деб номланган маърузасида мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилиши зарур бўлган масалалар, устувор йўналишлар ҳақида тўхталиб, кадрларнинг малакаси, ишбилармонлиги ва масъулиятини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ушбу кўрсатмаларни амалга ошириш малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан бирга, кенг доирадаги вазифаларни - баркамол авлодни тарбиялаш, мамлакатда барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни шакллантириш, жамиятни демократлаштириш, иқтисодиётни бозор тамойиллари негизида бошқарувчи замонавий мутахассисларни етказиб беришни назарда тутади.
Президент И.А. Каримов 2010 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида, “2010 йилдa мaмлaкaтимиздa жaми 950 мингдaн oртиқ иш ўрни тaшкил eтилгaнини кaттa мaмнуният билaн қaйд этишимиз лoзим. Бу янги тaшкил қилингaн умумий иш ўринлaрининг 600 мингдaн зиёди ёки 65 фoизи кичик бизнeс сoҳaси вa фeрмeр xўжaликлaригa, 210 мингдaн oртиғи кaсaнaчилик сoҳaсигa тўғри кeлaди”, деб таъкидлади2.
Бозор муносабатлари шароитида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини бошқариш ва шу орқали кадрлар тайёрлашнинг механизми ўртасидаги алоқаларнинг мураккаблигини ҳамда хилма-хиллигини илмий жиҳатдан асослаш қонуниятларини аниқлаш талаб қилади.
Шунга қарамасдан, бугунги кунда республикада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича илмий - тадқиқот ишлари етарли даражада олиб борилмаяпти, мазкур соҳада олиб борилаётган илмий - тадқиқот ишларини кенгайтириш ҳаётий заруриятга айланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, республикада малакали кадрларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатларини ўрганиб чиқиш жоиз деб топилди. Ушбу ва бошқа муаммолар илмий – тадқиқот мавзуининг долзарблигини белгилайди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling