Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магистрлик диссертациясининг мақсади.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Малакали кадрлар тайёрлашни шакллантириш ва такомиллаштириш масалалари россиялик олимларидан В.Афанасьев, Н. Вашекин, Е.Жильцов, В.Зуев, А.Леонтьев, В.Рожин, И.Сасова, Г.Смирнова, В.Шубин, В.Ядов ва бошқаларнинг илмий ишларида етарли даражада ўрганиб чиқилган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим хизматлари бозорида менежмент ва маркетинг масалаларига бағишланган илмий - тадқиқот ишлари Қ.Абдураҳмонов, С.Ғуломов, Ш.Зайнутдинов, М.Маҳкамова, Л.Максакова, Д.Рахимова, А.Расулов, М.Турсунходжаев, Р.Убайдуллаева, Ш.Юлдашев, Г.Қосимов, Т.Шарифуллина, Ф.Эгамбердиев, Б.Ходиев, З.Худойбердиев ва бошқа олимлар томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, республика олимларидан Г.Охунова ва М.Саидов шу соҳада яъни малакали кадрлар тайёрлаш, олий мактабни ривожлантириш, молиялаштириш, маркетинг, менежмент масалаларини олий мактабда қўллаш бўйича илмий тадқиқотлари олиб боришган. Магистрлик диссертациясининг мақсади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизими ва уни такомиллаштириш йўллари бўйича назарий ва илмий асосланган таклиф ва тавсияномаларни ишлаб чиқишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун диссертацияда қуйидаги вазифалар амалга оширилади: малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг моҳияти, шаклланиши ва унинг ривожланишини ёритиш; кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий тузилмаси ва унинг тавсифномасини ёритиш; “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни амалга жорий этиш жараёнларини ёритиш; Ўзбекистон Республикасида таълим жараёнларини ривожланишининг асосий кўрсаткичлари ҳолатини ёритиш; Ўзбекистон Республикасида Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш ҳолатининг иқтисодий таҳлил қилиш; Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг - меҳнат бозорини ривожланишига ижобий таъсирини баҳолаш; Ўзбекистон Республикасида Олий маълумотли тадбиркор кадрлар тайёрлашнинг хорижий тажриблари ва улардан самарали фойдаланиш йўллари; Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришда давлат сиёсати бўйича илмий хулоса ва тавсияномалар ишлаб чиқиш. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling