Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet8/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

иккинчидан, таълим ва таълим ҳужжатларининг жаҳон таълим бозорида тан олинишини, Ўзбекистон таълим тизимининг жаҳон тизимига интеграциялашувини таъминлаш;

  • учинчидан, давлат бюджетидан таълим харажатларини маблағ ажратиш, яъни таълим муассасаларини молиялаш ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

    Ҳозирги шароитда Ўзбекистонда таълимнинг ривожланиши фақатгина давлатнинг иши бўлиб қолмай, балки у республика ва вилоятларда, давлат таълим муассасалари, педагогик ҳамжамият, потенциал иш берувчилар, ўқитувчилар ва уларнинг оилалари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигининг кўп қиррали майдонига айланмоқда. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, амалга оширилаётган ҳамкорлик бевосита Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларини бажариш имконини бермоқда.
    Бу хужжатда белгиланган ўзбек моделининг мазмуни қуйидаги асосий таркибда белгиланган.
    шахс – кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий субъекти ва объекти, таълим хизматларининг истеъмолчиси ва ишлаб чиқарувчиси;
    давлат ва жамият – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солувчи ва фаолият кўрсатишини назорат қилувчи кадрлар тайёрлаш ва уларнинг талаб этилишининг кафолатлари;
    узлуксиз таълим – таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандартлари, фаолият кўрсатиш таркиби ва муҳитини ўз ичига олган малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси;
    фан – юқори малакали мутахассислар ишлаб чиқарувчиси ва истеъмолчиси, илғор педагогик ва ахборот технологиялари ишлаб чиқувчиси;
    ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик сифати ва даражасига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилаб берувчи асосий буюртмачи, кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаш ва моддий-техник таъминлаш иштирокчиси.
    Ўзбекистон таълим тизимини ислоҳ қилиш жамиятнинг янги талабларига ва унинг ресурс имкониятлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутади. Ушбу механизмининг асосий вазифаларидан бири таълим тизимини иқтисодий муҳит билан алоқасини таъминлашдан иборат.
    Таълим муассасаларини молиявий таъминлашнинг самарали тизими оптимал ва жамият ривожланишининг реалияларига мос келувчи асосий молиялаш манбалари таркибини назарда тутмоғи лозим.
    Ҳозирги давр шу билан тавсифланадики, барча давлат таълим муассасалари давлат мулки ҳисобланади. Уларни бошқариш марказий бошқарув органлари томонидан амалга оширилади ва уларнинг маълум қисми республика бюджетидан молиялаштирилади.
    Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида таълим тизимидаги мавжуд камчиликларга барҳам бериш кўзда тутилган, бу камчиликлар қуйидагиларда салбий намоён бўлади: таълимни давом эттиришни мақсад қилмаган битирувчиларнинг катта гуруҳи; ўқув дастурининг заиф даражаси; дарс беришнинг чегараланган усуллари; услубий қўлланмалар ва адабиётларнинг етишмаслиги; бюджетдан молиялашнинг чегараланганлиги. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши ғоят муҳимдир, чунки уни амалга ошириш учун бутун таълим тизимини молиялашни кўпайтириш зарур.
    Ўзини ўзи оқлаш ва дастурни молиялаш – бутун жараённинг ажралмас жиҳатларидан биридир, чунки янги таълим ва техник воситаларни харид қилиш, ўқув синфларини жиҳозлаш ўқув муассасаларини таъмирлаш ва уларни қониқарли аҳволда ушлаб туриш учун жорий харажатларнинг ортишини талаб қилади. Шунингдек, ўқув муассасаларининг ходимларини ушлаб туриш учун харажатларнинг оширилиши кутилмоқда.
    Бюджетдан молиялашнинг мавжуд усули самарадорлик ва моддий йўқотишларда акс этувчи маълум бир меъёрларга (техник воситалар, ўқитувчилар сони, синфдаги ўқувчиларнинг умумий сони ва ҳ.к.) асосланган. Буларнинг барчаси синчковлик билан ўрганишни, қайта кўриб чиқишни ва ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Бюджет маблағларидан бошқа соҳаларда ва мақсадларда фойдаланиш – ички самарадорликни ўрнатиш ва маълум бир шароитларга мослашиш учун яна бир тўсиқдир.
    Бироқ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури жуда кенг ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишга қаратилган.
    Биринчи босқич (1997-2001 йй.) - кадрлар тайёрлашнинг мавжуд тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар, илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитларни яратиш.
    Мазкур босқичда қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

    • «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ таълим тизимини таркибий қайта қуриш ва унинг мазмунини тубдан янгилаш;

    • педагогик ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини замон талабларига жавоб берадиган даражагача ошириш;

    • ўқувчиларнинг тайёргарлиги ва малакасининг сифатига, уларнинг маданий ва маънавий-аҳлоқий даражасига қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартларини яратиш ва жорий этиш;

    • ўқув-услубий мажмуалар, таълим жараёнини дидактик ва ахборот билан таъминлашнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

    • ўрта махсус, касб таълими учун зарур моддий-техник, ўқув-услубий ва кадрлар базасини тайёрлаш;

    • таълим ва кадрлар тайёрлашга бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш, давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда таълим хизматлари соҳасида рақобат муҳитини яратиш;

    • таълим муассасалари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимини, кадрлар тайёрлашнинг сифати ва уларга бўлган эҳтиёжларнинг мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;

    • халқаро алоқаларни кенгайтириш ва кучайтириш, халқаро донор ташкилотлар ва фондларнинг кадрлар тайёрлашга кўмаклашиши, шунингдек, хорижий сармоядорларни республиканинг таълим тизимига жалб этиш бўйича реал чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

    • Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш мониторингини жорий этиш.


    Download 0.8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling