Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet11/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

1.2.2-жадвал
Давлат бюджети ҳисобидан мутахассислар тайёрлаш харажатларининг таркиби, (% ҳисобида)



Харажатлар турлари

Йиллар

2005

2006

2007

2008

2009

Жорий харажатлар



36,8

35,7

31,2

28,6

25,6

Шу жумладан:


















Иш ҳақи



31,7

30,4

34,8

36,0

37,6

Стипендия



24,9

24,5

25,0

25,8

29,2

Жиҳозлар
инвентарь

2,4

3,5

2,3

3,7

3,5

Капитал таъмир



4,2

6,3

6,7

5,9

4,1

Жами



100



100



100

100

100

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлиги статистик маълумотлари.


Юқоридаги жадвалда давлат бюджети ҳисобидан мутахассислар тайёрлашга сарфланадиган харажатлар таркибининг 2005-2009 йиллардаги таҳлил шуни кўрсатадики, мамлакатимизда юқори малакали тадбиркор мутахассисларни тайёрлашда энг асосий хизмат кўрсатувчи профессор-ўқитувчиларнинг иш хақлари 2005 йилдан бошлаб сезиларли даражада ортиб борган. Яъни, бу кўрсаткич 2009 йилда 2005 йилга нисбатан 5,9%га ортган. Шунинг билан бирга талабалар стипендияси 4,3%га, жиҳозлар олиш ҳам 1,1% ўсганлигини кўриш мумкин. Буларни ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган олий таълим тизимидаги талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси, ўқув жараёнларининг самарали ташкил қилиниши борасидаги амалга оширилаётган ишларининг ижобий натижалари деб эътироф этишимиз мумкин.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ўртасида (хусусан, бюджет ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида) тўловлардаги энг кам нисбат камида 60% даражасида бўлиши керак, ушбу нисбатнинг пасайиши бюджетда ижтимоий кескинликни келтириб чиқариши мумкин. Ўзбекистон иқтисодиётида бу нисбат 80-85 фоизни ташкил қилади.
Олий таълим муассасаларини молиялаш муаммоларини ҳал этишда бюджетдан ташқари мутахассислар тайёрлашни молиялашдаги кескинликни юмшатиш имконини берувчи даромадларни тўлдириш мақсадида уларнинг хўжалик-тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар сезиларли рол ўйнай бошлади. «Таълим тўғрисида»ги Қонун таълим муассасаларининг тижорат, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини белгилаб беради. Мазкур қонуннинг муҳим позицияларидан бири – таълим тизимида мулкчилик муносабатларини, таълим фаолиятини амалга ошириш ва бошқаришда субъектларнинг (шу жумладан, бошқарув органларининг) ваколатларини регламентлаш.
«Таълим тўғрисида»ги Қонунда давлат таълим муассасаси аҳолига, муассасаларга, ташкилотларга пулли қўшимча хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бундай фаолиятдан олинган даромадлар таълим муассасасининг хоҳишига кўра ўзининг ривожланишига, таълим жарёнини ташкил қилишни такомиллаштиришга сарфланиши мумкин.
Таълим хизматлари, шу жумладан пулли таълим хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат муассасаларининг фаолияти тадбирокрлик фаолияти ҳисобланмайди ва солиқ солишдан озод этилади. Таълим муассасининг ундан олган даромади бевосита ушбу таълим муассасига, мазкур таълим муассасасидаги таълим жараёнини таъминлаш, ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг бевосита эҳтиёжларига сарфланади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар тажрибасининг таҳлили шундай хулосани чиқаришга олиб келадики, бозор шароитида, доимий ўзгариб турувчи эҳтиёжлар муҳитида барча йўналишларда мутахассислар тайёрлаш мактаб ёки олий таълим муассасасида ўқиш билан чегараланмаслиги, балки амалда узлуксиз жараёнга айланган ҳолда, бутун ишлаб чиқариш фаолияти мобайнида давом эттирилиши керак.
Ғарбда узлуксиз таълим тизими ўзининг асосий белгиларида юзага келган. Кадрлар тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ташкилотлар у ёки бу даржада узлуксиз таълим тизимининг унсурлари ҳисобланади, улар ўртасида функцияларнинг бўлиниши ҳам, юридик мустақиллик ҳам мавжуд.
Ўзбекистонда ҳозирги шароитда иқтисодий-ҳуқуқий йўналишдаги касб ва мутахассисликлар ўта оммавий ҳисобланади. Меҳнат бозорида энг оммавий бўлган касблар рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади: аудитор, бухгалтер, савдо менежери, ҳуқуқшунос ва ҳ.к.
Кўпинча ёшларда ушбу мутахассисликлар ҳақида нотўғри фикр шаклланади. Ушбу касбларнинг инсонга нисбатан ўзига хос шахсий талаблари инкор этилади. Шунинг учун мамлакатдаги реал иқтисодий вазият ва таълим мактаблари битирувчиларининг иқтисодий тайёргарлиги ўртасида, шунингдек, юқори синф ўқувчилари ўртасида тадбиркор меҳнатининг хусусияти тўғрисида зиддият пайдо бўлади.
Бундан ташқари, узлуксиз иқтисодий таълим тизимини шакллантиришда қуйидаги қатор омиллар ҳисобга олинди:

  • олий таълим Давлат таълим стандартларининг ягона талабларига (шу жумладан унинг ажралмас қисмларига - олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификатори, олий таълим муассасалари битирувчиларига Давлат томонидан қўйиладиган талаблар) асосланиш;

  • ягона таълим кенглигини сақлаш ва мустаҳкамлаш;

  • жойларда товарлар ва хизматлар бозорида фаол касб фаолиятини амалга оширишга қодир бўлган мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиш;

  • мутахассисликлар ва таълим хизматларининг рўйхатини кенгайтириш;

  • иқтисодиётнинг тижорат соҳаси кадрларига бўлган талабини мунтазам таҳлил қилиш асосида мутахассисликлар ва ихтисосликлар йўналишларини тезкорлик билан ўзгартириш;

  • тижорат таълимининг мазмуни, ташкилий шакллари ва усулларини ўзгартириш, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган моделига ўтиш;

  • академик мобиллик, яъни бир таълим дастуридан бошқасига ўтиш имконияти, экстернатни ривожлантириш, масофадан ўқитишда тижорат таълимини кенгайтириш.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети базасида узлуксиз тижорат таълими тизимининг амалиётга жорий этилиши, хусусан, иқтисодиётни тадбиркорлик йўналишидаги юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш нуқтаи назаридан, Ўзбекистон бозор иқтисодиётининг ривожланиши учун, шунингдек, республиканинг бошқа олий таълим муассасалари учун ҳам маълум бир аҳамият касб этади.
Мазкур ҳолат илмий-педогогик фаолиятни умумий жозибадорлигининг пасайишига олиб келади. Ўқитувчи кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга юзага келган ҳолат юқори малакали мутахассисларнинг бошқа тармоқларига ўтиб кетишларига олиб келмоқда.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling