Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet19/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

I. Таълим хизматлари.

  1. Давлат таълим дастурлари ва стандартлари доирасида (мулкчиликнинг турли ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан шартнмалар бўйича мутахассисларни тайёрлаш; контракт асосида хорижий ўқувчиларни тайёрлаш).

  2. Давлат таълим дастурлари ва стандартлари доирасидан ташқари (қўшимча таълим дастурлари, тайёрлашнинг махсус курслари ва цикллари; кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг турли шакллари; тайёрлов курслари; маслаҳат хизматлари).

II. Илмий тадқиқот ва тажриба-ишлаб чиқариш хизматлари (турли хилдаги корхона ва ташкилотлар билан қўшма фаолият, интеллектуал салоҳиятни амалга ошириш, илмий маҳсулотни сотиш, кераксиз илмий жиҳозни реализация қилиш).
III. Тадбиркорлик фаолияти (ижара, харид товарлари, жиҳозлар билан савдо қилиш, воситачилик хизматлари, бошқа муассасаларнинг фаолиятида улушли иштирок этиш, акциялар, облигациялар, бошқа қимматли қоғозларни харид қилиш ва улар бўйича даромадлар олиш, даромад келтирувчи бошқа операциялар).
IV. Ташқи иқтисодий фаолият (ишга доир алоқалар, қўшма илмий фаолият).
V. Нашириёт фаолияти.
VI. Ахборот ва хўжалик фаолияти (кутубхонанинг нусха кўпайтириш, адабиётларни танлаш бўйича хизматлари, китобларни йўқотганлик учун пениялар ва фойдаланишнинг давомли муддатлари; ўқитувчилар, ходимлар, талабаларга турли хилдаги хўжалик хизматларини кўрсатиш; олий ўқув юртининг уй-жой фонди ва ётоқхоналардаги хизматлар).
Ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуаси сифатида олий ўқув юртининг мураккаблашган ташкилий тузилмаси ва фаолият йўналишлари ва турларининг диверсификацияси шароитида ҳуқуқ ва мажбуриятлар (жавобгарликлар)нинг ректоратдан қуйи турувчи таркибий даражаларга топширилиши, биринчи галда, бюджетдан ташқари фаолиятдан олинадиган даромадлар қисмини мустақил бошқариш ва олий ўқув юртининг таркибий бўлинмалари томонидан олий ўқув юрти фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришга доир мажбуриятларининг тегишли қисмини қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Сўнгги йиллар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ўқишнинг янги шаклларига тез ўтиш учун факультетларга ҳам, кафедраларга ҳам моддий-молиявий масалаларни ҳал этишда эркинликни бериш зарур. Ҳаёт шуни тақозо этмоқдаки, моддий-молиявий ресурслардан фойдаланишнинг қайишқоқлиги, қўшимча маблағларни «ишлаб топиш» имкониятидаги эркинлик, штат жадвалининг қатьий ставкаларидан воз кечиш, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг контракт тизимига ўтиш – буларнинг барчаси олий ўқув юртлари ва унинг бўлинмаларининг иқтисодий аҳволига ижобий таъсир кўрсатди, ходимларнинг фаоллашувига кўмаклашди.
Ҳозирги вақтга келиб таълим ва кадрлар тайёрлашни молиялашнинг кўп вариантли тизими (бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан) муваффақиятли жорий этилмоқда, таълим муассасаларининг ўзини ўзи молиялаши ривожланмоқда, таълим соҳасига хусусий ҳамда хорижий сармоядорларни жалб қилиш рағбатлантирилмоқда. Пулли таълим хизматлари, тадбиркорлик, маслаҳат, эксперт, нашриёт, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа фаолият ҳисобидан таълим муассасаларининг даромадларини ошириш таъминланмоқда. Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини моддий қўллаб-қувватлашда донорлар ва ҳомийларнинг роли кучаймоқда.
Олий таълим муассасаларини молиявий таъминлашнинг самарали тизими асосий молиялаштириш манбаларининг жамият ривожланишига мос келувчи ва оптимал структурасини кызда тутиши лозим.
Олий таълим муассасаларининг нобюджет фаолияти ташкилий-иқтисодий механизми (ТИМ) умумиқтисодий механизмнинг таркибий қисми былиб, ОЎЮ миссиясини (таълим, фан, маданият) самарали амалга оширишга хизмат қилади. У моддий ва мещнат ресурслари чекланган шароитларда ОЎЮ нобюджет фаолиятини самарали иқтисодий ташкил этиш ҳисобига ОЎЮни ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар билан таъминлайди. Нобюджет (бюджетдан ташқари) фаолияти йыналишлари ва шакллари ҳамда ОЎЮ таркибий бўлимлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг турли-туманлиги, илмий-педагогик ходимлар мотивациясининг мураккаблиги ТИМнинг мурккаблиги ва кўп поғонали эканлигини асослаб беради.
Ҳозирги пайтда кадрлар тайёрлаш ва таълимни молиялаштиришнинг кўп вариантли (бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан) тизими муваффақиятли жорий қилинмоқда, таълим муассасаларининг ўзини-ўзи молиялаштириши ривожлантирилмоқда, хусусий, шунингдек, чет эл инвестицияларини таълим соҳасига жалб қилиш рағбатлантирилмоқда. Таълим муассасалари олувчи даромадларнинг пуллик таълим хизматлари, тадбиркорлик, маслаҳат хизматлари, эксперт, нашриёт, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа фаолият турлари ҳисобига оширилиши таъминланмоқда. узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашни моддий қўллаб-қувватлашда ҳомийлар ва донорларнинг роли кучаймоқда.
Олий таълим тизимида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришнинг амалдаги тизими олий таълимнинг заиф бўғини бўлиб қолмоқдаки, бунда педагогларнинг истеъдоди, касб маҳорати ҳамон уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг муҳим белгиловчи кўрсаткичи бўлиб қолгани йўқ. Амалдаги тариф ставкалари даражаси пастлиги, устама ҳақларни белгилашнинг аниқ ошкора механизми йўқлиги профессор- ўқитувчиларнинг шахсий ҳиссаси намоён бўлмаслигига ҳамда педагогик салоҳиятнинг пасайишига олиб келмоқда. Шу ҳолатларни ҳисобга олиб, диссертацияда профессор- ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, истеъдодли, ўз касбига содиқ умум - таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг сифат жиҳатидан янги механизм жорий этиш, ўсиб келаётган авлодни уйғун камол топтириш жараёнида уларнинг масъулиятини кучайтириш, шахсий ҳиссасини ошириш мақсадида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
- ўз касбига садоқатни ва ташаббускорлик, юксак касб маҳоратини намоён этаётган, олий таълимни ривожлантириш жараёнига катта шахсий хисса қўшаётган талантли профессор- ўқитувчиларни моддий рағбатлантиришни таъминлаш ҳамда табақалаштириш:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг холис ва ошкора механизмини жорий этиш, амалдаги устамалар ва қўшимча ҳақни унификациялаш;
- олий таълим профессор - ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ чора - тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатиш ва уни жамоада ҳар чоракда муҳокама қилиш каби тадбирларни олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда олий таълим муассасалари фаолиятига ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling