Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
2.1.2-жадвал
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларининг ривожланиш кўрсаткичлари (йил бошига)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2.1.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда мактабгача таълим муассасалари сони камайиб бормоқда. 2006 йилда 6264 та бўлса, 2010 йилга келиб, 25 тага (0,4 %га) камайган. Улардаги мавжуд ўринлар сони эса сезиларли даражада, яъни 63365 тага (8,0 %га) камайган. Уларда тарбияланувчи болалар сони эса 2006 йилда 565564 та бола бўлса, 2010 йилга келиб 526850 та болага, яъни 38714 тага (6,8 %га) камайган. Мактабгача таълим муассасаларининг болалар билан таъминланганлик даражаси 2006 йилда 19,0 % бўлган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 16,3 %га тушган. Қишлоқ жойларда ҳам бу камайиш кузатилмоқда. Албатта бу муаммоларни ечими ҳозирги кунда долзар бўлиб қолмоқда. Бу муаммоларни ечишда давлат керакли қонун ва қарорларни ишлаб чиқиши ва ота-оналар томонидан мактабгача таълим муассасаларига тўланадиган маблағлар миқдорини камайтириш ёки мақбул қийматларини белгилаш лозим бўлади. Узлуксиз таълим тизимининг 2-босқичи бу умумий ўрта таълимдир. Тўққиз йиллик (I-IX синфлар) ўқишдан иборат умумий ўрта таълим мажбурийдир. Таълимнинг бу тури бошланғич таълимни (I-IV синфлар) қамраб олади ҳамда ўқувчиларнинг фанлар асослари бўйича мунтазам билим олишларини, уларда билим ўзлаштириш эҳтиёжини, асосий ўқув-илмий ва умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган маънавий-ахлоқий фазилатларни, меҳнат кўникмаларини, ижодий фикрлаш ва атроф-муҳитга онгли муносабатда бўлишни ва касб танлашни шакллантиради. Умумий ўрта таълим тугалланганидан кейин таълим фанлари ва улар бўйича олинган баҳолар кўрсатилган ҳолда давлат томонидан тасдиқланган намунадаги аттестат берилади. Умумий ўрта таълимнинг янгича тизими ва мазмунини шакллантириш учун қуйидагилар зарур: - мактабнинг I-IX синфлари доирасида сифатли умумий ўрта таълим олишни таъминловчи давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, бунда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан кейин олинадиган таълим дастурлари билан мантиқий боғлиқлик ҳисобга олиниши лозим; - юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш; - ҳудудларнинг жўғрофий ва демографик хусусиятларига, шахс, жамият ва давлатнинг эҳтиёжларига мувофиқ равишда таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш; - ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига мувофиқ равишда таълимга табақалаштирилган ёндашувини жорий этиш; - таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш; - ўқувчилар касб-ҳунар танлайдиган ва психологик-педагогик жиҳатдан маслаҳатлар оладиган марказлар тармоқларини ташкил этиш. Қуйида умумий ўрта таълимнинг асосий кўрсаткичлари ҳолатини кўриб чиқамиз (2.1.3-жадвал). Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда умутаълим мактаблари сони камайиши кузатилмоқда. 2006 йилда 9803 та бўлган бўлса, 2010 йилга келиб 9791 та, яъни 12 тага камайган. Мактаб ўқувчилари сони эса 2006 йилда 5948134 киши бўлган бўлса, 2010 йилга келиб 4909148 кишини ташкил этиб, 1038986 кишига (17,5%га) камайган. Бунинг асосий сабабларидан бири, сўнгги йилларда мамлакатимизда туғилиш сонининг қисқариши бўлса, яна бир сабаби 11 йиллик ўқув тизимидан 12 йиллик тизимга ўтишдир. Масалан 90-йилларнинг бошида туғилиш 700 минг кишига яқин бўлган бўлса, 2000 йилларга келиб бу кўрсаткич 600 мингга тушиб қолди. 2006 йиларда 11-синф битирувчилари 284168 киши бўлган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 103422 кишини ташкил этди, яъни 180746 кишига (63,6 %га) камайди. Ҳозирда эса мамлакатимизда 11-синф деярли тугатилиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари тўлиқ ўқувчилар билан таъминланмоқда. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling