Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet17/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

2.1.4-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Академик лицейларининг ривожланиш кўрсаткичлари (ўқув йили бошига)






Йиллар

2010 йил 2006 йилга нисбатан ўзгариши

2005 / 2006

2006 / 2007

2007 / 2008

2008 / 2009

2009 / 2010

+,-

%

Лицейлар сони, бирлик

77

99

119

128

139

62

180,5

Лицей ўқувчилари сони, киши

37336

53071

75588

93863

106288

68952

284,7

Лицейларга қабул қилинганлар сони, киши

17322

27028

36969

37824

40624

23302

234,5

Лицейлар битирувчилари сони, киши

7113

7872

10739

13371

21433

14320

301,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлари

Қуйидаги жадвалда мамлакатимизда сўнгги йиллардаги касб-ҳунар коллежлари тизими ривожланиш кўрсаткичлари келтирилган (2.1.5-жадвал).


2.1.5-жадвал
Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежларининг ривожланиш кўрсаткичлари (ўқув йили бошига)






Йиллар

2010 йил 2006 йилга нисбатан ўзгариши

2005 / 2006

2006 / 2007

2007 / 2008

2008 / 2009

2009 / 2010

+,-

%

Коллеж сони, бирлик

878

953

1073

1206

1368

490

155,8

Коллеж ўқувчилари сони, киши

853335

1021925

1119741

1286559

1404464

551129

164,6

Коллежга қабул қилинганлар сони, киши

332643

428634

445444

477215

520094

187451

156,4

Коллежлар битирувчилари сони, киши

217613

237126

303917

312023

374954

157341

172,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлари

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда касб-ҳунар коллежлари кескин ривожланиб бормоқда. 2006 йилда уларнинг сони 878 та бўлган бўлса, 2010 йилга келиб, 1368 та, яъни 490 тага (1,6 мартага) кўпайган. Мос равишда ўқувчилари сони 853335 кишидан 1404464 кишига етди.


Мамлакатимизда олиб борилаётган таълим ислоҳотлари натижасида, ҳозирги кунда мамлакатимиз чекка ҳудудларида ҳам касб-ҳунар коллежлари замонавий жиҳозланган ҳолда қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бунинг натижасида, мамлакатимизнинг барча ҳудудларининг 9-синф битирувчилар 100% касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар билан таъминланишидир. Шу билан бирга сўнгги йилларда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳам ҳукуматимизнинг бир неча қарор ва фармонлари қабул қилинди. Бу қабул қилинган қарорла ўз самарасини бериб, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўзларининг соҳалари бўйича ишга жойлаштирилмоқдалар. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга қабул қилган корхоналарга ҳам давлат томонидан солиқ ва бошқа имтиёзлар бериб келинмоқда. Булар эса келгусида мамлакатимиз тараққиётида ўз самарасини беради.


2.2. Ўзбекистон Республикасида Олий маълумотли кадрлар тайёрлаш ҳолатининг иқтисодий таҳлили

Олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланади ҳамда икки (бакалавриат ва магистратура) босқичга эга.


Олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш давлат грантлари негизида ва пуллик-шартномавий асосда амалга оширилади.
Бакалавриат мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълимдир.
Бакалаврлик дастури тугалланганидан сўнг битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига биноан касб бўйича “бакалавр” даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.
“Магистр” даражасини берадиган давлат малака аттестацияси магистрлик дастурининг интиҳосидир. Магистрларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касб-ҳунар фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади.
Икки босқичли олий таълим тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
- бакалавриат ва магистратура учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- олий таълим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шу жумладан чет эллардаги етакчи ўқув ва илмий марказларда тайёрлаш;
- олий таълим муассасаларида таркибий ўзгартишлар ўтказиш;
- олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш;
- таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
- ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш ҳамда дистанцион таълим тизими технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш;
- янги педагогик ва ахборот технологиялари, тайёргарликнинг модул тизимидан фойдаланган ҳолда талабаларни ўқитишни жадаллаштириш;
- халқнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида таълимнинг инсонпарварлик йўналишини таъминлаш.
Қуйидаги жадвалда олим таълим тизимининг ривожланиш кўрсаткичлари келтирилган (2.2.1-жадвал).

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling