Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet14/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

2.1.1-жадвал.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда эришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

2007 йил

2008 йил

2009 йил

2010 йил

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши

9,5

9,0

8,1

8,5

Саноат маҳсулотнинг ўсиши

12,1

12,7

9,0

8,3

Хизмат кўрсатиш ҳажми

20,6

21,3

12,9

13,4

Савдо соҳаси

21,0

7,2

16,6

14,7

Давлат бюджетининг бажарилиши

+1,1

+1,5

+0,2

+0,3

Инфляция даражаси

6,8

7,8

7,4

7,3

Иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳакининг ошиши

44,2

40,0

40,0

30,0

Аҳоли жон бошига реал даромадларнинг ўсиши

27,0

23,0

26,5

23,5

Манба: Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърўзаси // Халқ сўзи, №16 22.01.2011 й.


Иқтисодий ўсишнинг бундай даражасига етишда халқимизнинг хизматлари беқиёсдир. Мамлакат халқининг билими, малакаси ва тажрибаси қай даражада мукаммал бўлса, шу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тез суръаларда давом этиши мумкин.


Ўзбекистон Республикасида барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам сўнгги йилларда ривожланиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими жорий этилган бўлиб, мактабгача таълим унинг бошланғич турларидан биридир.
Мактабгача таълим бола соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланишини таъминлайди, унда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, уни мунтазам таълим олишга тайёрлайди. Мактабгача таълим бола олти-етти ёшга етгунича давлат ва нодавлат мактабгача тарбия болалар муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширилади. Мактабгача таълим мақсади ва вазифаларини рўёбга чиқаришда маҳаллалар, жамоат ва хайрия ташкилотлари, халқаро фондлар фаол иштирок этади.
Мактабгача тарбияни ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
- малакали тарбиячи ва педагог кадрларни устувор равишда тайёрлаш;
- мактабгача таълимнинг самарали психологик-педагогик услубларини излаш ва жорий этиш;
- болаларни оилада тарбиялашни ташкилий, психологик, педагогик ва услубий жиҳатдан таъминлаш;
- замонавий ўқув-услубий қўлланмалар, техник воситалар, ўйинчоқлар ва ўйинлар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш;
- мактабгача ёшдаги болаларни халқнинг бой маданий-тарихий мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш;
- мактабгача муассасаларнинг ҳар хил турлари учун турли вариантлардаги дастурларни танлаб олиш, мактабгача тарбиянинг барча массалалари бўйича малакали консультация хизмати кўрсатиш имкониятини яратиш;
- мактабгача тарбия ва соғломлаштириш муассасалари тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш механизмини ишлаб чиқиш.
Мактабгача таълим ривожланишининг асосий кўрсаткичлари қуйида келтирилган (2.1.2-жадвалда).

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling