Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1991 й. 2001 й. 2005 й. 2010 й.
- Жами бандлар 8254,6 9136,0 10196,3
- Буларнинг натижасида эса бир қанча салбий оқибатлар юзага келган, жумладан
2.3.2-жадвал
Ўзбекистон Республикасида иш билан банд аҳолининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши тўғрисида маълумот (минг киши)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Саноат тармоқларида эса 1179,4 минг киши меҳнат қилиб, уларнинг жами бандликдаги улуши 14,3% дан иборат бўлган. Шунингдек, саноат тармоқларида бандларнинг атига 13,1% қисми (154,5 минг киши) қишлоқ аҳолисини ташкил этган холос. Яъни, қишлоқ жойларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганларнинг 3,6% саноат ишлаб чиқаришида банд бўлган. Мазкур ҳолатларни мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги алоҳида ўрин тутиши ва аҳолининг катта қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилиши билан изоҳланади. Бироқ ўша вақтларда мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалигининг улуши ўзгармагани ҳолда, бу соҳада фаолият юритаётганларнинг сони йил сайин ошиб бораверган. Буларнинг натижасида эса бир қанча салбий оқибатлар юзага келган, жумладан: республикада мавжуд ер ресурслари, меҳнат потенциали ва иқтисодий имкониятлардан самарали фойдаланмаслик; қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигининг пасайиши; ишловчиларда боқимандалик кайфиятининг пайдо бўлиши ва меҳнат мотивациясининг сусайиши; иқтисодий тараққиётнинг бир томонламалик характери, яъни фақат хом-ашё етиштиришга ихтисослашувнинг келиб чиқиши; урбанизация даражасининг паст кўринишга эга бўлиши ва бунда жадаллашувнинг кузатилмаслиги; ёшларда касб-ҳунар эгаллаш ва малакага эга бўлиш иштиёқининг тор доирада чегараланиб қолиш; қишлоқ инфратузилмасининг нисбатан қолоқлашиб қолиши; қишлоқ жойларда аҳоли турмуш даражасининг пасайиб кетиши. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, яъни ўз тақдирини ўзи мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлгандан сўнг иқтисодий тараққиётга эришишнинг бозор тизимига ўтилди. Ва унда асосий эътибор республикада саноат тармоқларини ривожлантириш, хом ашё етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, қишлоқ жойларда саноат корхоналарини барпо этиш ва ишлаб чиқариш кучларини қайта тақсимлашга қаратилди. Шу маънода юртбошимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириш лозим: «Бизда аҳолининг 9 фоизи хизмат кўрсатиш тармоқларида машғул, чет элда эса бу рақам 60-70 фоизни ташкил этади. Энди бизга бир пайкалга 100 кишини қўйиб унумсиз меҳнат қилишнинг кераги йўқ. Қишлоқ хўжалигида 10% одам банд бўлса кифоя. Шундагина биз кўзлаган мақсадларимизни амалга ошириш учун заминга эга бўламиз».10 Ушбу чора-тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида республикада аҳоли бандлигининг тармоқлар бўйича структурасида ҳам бир қанча ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, 2001 йилга келиб республика иқтисодиёт тармоқларида жами банд аҳоли сони 9136 минг кишини ташкил этиб, уларнинг 5044,9 таси (55,2%) қишлоқ аҳолиси улушига тўғри келди. Саноат тармоқларида банд қишлоқ аҳолиси сони ошиб, 225,1 минг кишига етган бўлса, бу кўрсаткич жами иш билан банд қишлоқ аҳолисининг 4,5% қисмига, ушбу тармоқда банд республика аҳолисининг эса 19,4% ига тенг бўлди. Бу вақтга келиб, қишлоқ хўжалигининг жами иш билан бандликдаги улуши камайиб 33,8% га тушиб қолди ва мазкур соҳадаги меҳнат қилаётганлар сони 3088 минг кишини ташкил этди. Шунингдек, қишлоқ жойларда иш билан бандликнинг 59,4% улуши қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг сони 2998,4 минг кишига тенг бўлган (тармоқдаги жами бандликка нисбатан 97,1%). Мазкур йилга келиб, республика бўйича қурилиш соҳасида ҳам бандлар сонининг ўсиши кузатилган бўлса-да (702 минг киши), уларнинг жами бандликдаги улуши камайган (7,7%). Ушбу соҳа меҳнаткашларининг 36,6% қишлоқ жойларда истиқомат қилишиб, уларнинг нисбатан кўпайиши рўй берган. Шунингдек, бу каби ҳолатларни транспорт ва алоқа, савдо ва умумий овқатланиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва номодиий ишлаб чиқариш тармоқларида (соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, таълим, фан ва маданият) ҳам кўриш мумкин. Тугалланган 2010 йилга келиб республикада аҳолининг иш билан бандлиги таркибида жиддий ўзгаришлар рўй бериб, қуйидаги манзара ҳосил бўлди: Жами иш билан банд аҳоли сони ўтган йилга нисбатан 102,7 %га ўсиб, 11628,4 минг кишига етди. Қишлоқ хўжалигидан ташқари барча тармоқларда бандлар сонининг 1991 йилга нисбатан кўпайиши кузатилди (жумладан, саноатда – 131,7%, қурилишда – 153,2%, транспорт ва алоқада – 149,1%, савдо ва умумий овқатланишда – 262,3%, уй-жой коммунал хўжалигида – 207,5%, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотда – 182,2%, таълим, фан ва маданиятда – 143,3%) Саноатда бандлар сони 1553,2 минг кишини ташкил этиб, жами иш билан банд аҳоли сонининг 13,4% идан иборат бўлган. Қишлоқ хўжалигида бандлар сони 1991 йилга нисбтан сезиларли даражада (85,7%) камайиб, 2975,2 минг кишини ташкил этган. Қурилишда банд бўлган аҳоли сони 1035,3 минг кишини ташкил этгани ҳолда, жами бандликдаги улуши 8,9 % га тенг бўлди. Транпсорт ва алоқа тармоқларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар сони 594,9 минг кишини ташкил қилиб, уларнинг умумий бандликдаги ҳиссаси 5,1 % га тенг бўлди. Савдо ва умумий овқатланиш тармоқларида ҳам салмоқли аҳоли меҳнат қилиб, уларнинг сони 1217,1 минг кишини ташкил этмоқда. Иқтисодиётнинг номоддий соҳаларида (уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, спорт, ижтимоий таъминот, таълим, фан ва маданият) 2895,5 минг киши иш билан банд бўлиб, уларнинг сони жами меҳнатда банд аҳолининг 24,9 % ини ташкил қилади. Бугунги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар мазкур муаммоларни бартараф этиш ва ёшларни жамиятнинг иқтисодий фаол аҳолисига айлантиришни талаб этмоқда. Чунки юртбошимиз таъкидлаганидек, “Бизнинг мутахассисларимиз, ёшларимиз қандай замонавий, юксак технологияларни ўзлаштира олаётганини кўриб турибмиз. Бугун касб-ҳунар коллежларини, олий ўқув юртларини битираётган болаларимиз ҳеч кимдан кам эмас”11. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling