Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришда давлат сиёсати такомиллаштириш


Download 0.8 Mb.
bet25/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

3.2. Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини бошқаришда
давлат сиёсати такомиллаштириш

Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараси, иқтисодий эркинлаштириш жараёни, қолаверса, аҳолини тармоқлараро бандлигини шакллантириш бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш жараёни билан узвий боғланиб бормоқда. Республикамизда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида бу соҳани кенгроқ ривожлантириш борасида, кичик бизнеснинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари яратилди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўп укладли иқтисодиёт тизимида самарали банд бўлишига бевосита боғлиқлиги учун ҳам ишчи кучининг бандлиги, ишсизлик масалалари нафақат иқтисодий, балки сиёсий аҳамият касб этади.


Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши, шунингдек, олдимиздаги қатор ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш инсон ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб қилади. Бу эса шахсларнинг манфаатлари, яшаш тарзи, тараққиёти ва истиқболи билан чамбарчас боғлиқ. Республикамизда мавжуд инсон ресурсларидан оқилона, ишчи кучидан унга бўлган талаб ва эҳтиёжга қараб фойдаланиш бозор иқтисодиётига ўтилаётган ҳозирги даврда, умуман, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосини ташкил қилади. Шунинг учун мавжуд инсон ресурсларини такрор ҳосил қилиш ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш керак.
Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт даражаси билан белгиланувчи мазкур омил, ўз навбатида, уни ривожлантириш ва тараққий эттиришда ҳал қилувчи асос ҳисобланади. Жамиятнинг меҳнат салоҳиятини кучайтириш, ундан самарали фойдаланиш муаммолари бозор муносабатлари даврида бирмунча мураккаблашади ва уларнинг ечимини топиш иқтисодчи олимлар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда республикада малакали кадрлардан самарали фойдаланиш учун қуйидаги тамойилларга асосланиш зарур:

  • кадвларни бошқаришни тўғри йўлга қўйиш ва бошқарув таркибини такомиллаштириш;

  • ижтимоий йўналтирилган иш билан бандликни вужудга келтириш (қишлоқ хўжалигидаги ортиқча инсон ресурсларини иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига, саноатга ва хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтириш);

  • кадрларнинг сифат жиҳатларини – касбий тайёргарлиги, маълумоти, малакасини ошириш; вилоятларда, ҳудудларда инсон ресурсларининг сифат жиҳатларини оширишга қаратилган маҳсус дастурлар ишлаб чиқиш.

Мамлакат меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг энг биринчи йўли бўлиб қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва уларни амалий ҳаётга тадбиқ этиш ҳисобланади.
Мамлакатимизда таълим тизимини бошқаришни ривожлантириш – фавқулодда мураккаб муаммолардан бири бўлиб, таълим тизимини самарали ривожланиши учун комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва шарт-шароитлар яратишни тақозо этади.
Маълумки, давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсати – бу таълим муассасаларини комплекс равишда ривожлантириш ва уларда малакали кадрлар етиштириш чора-тадбирларидир. Бозор муносабатлари шароитида таълим соҳасида давлатнинг қуйидаги мақсадларга қаратилган бўлиши лозим:

  • меҳнат бозоридаги талабларни эътиборга олган ҳолда таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш;

  • таълим сифатини назорат қилиш тизимини шакллантириш;

  • таълим муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

  • таълим хизмати бозори ва маркетингини ривожлантириш;

  • молия муассасалари томонидан талабаларни таълим олишида шарт-шароитлар яратиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни базасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

  • таълим муассасалари ва талабаларни қўллаб-қувватлашда ҳомийларни жалб қилиш низомларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

  • таълим хизматлари тизимида ҳалол рақобатни яратиш;

  • таълим муассасаларини молиявий таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

  • таълим соҳасида ижтимоий кафолат ва давлатниннг қўллаб қувватлашини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш ва таълимни бир-бирига интеграциясини такомиллаштириш;

  • таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш;

  • аҳолининг демографик ривожланишини инобатга олган ҳолда, таълим тизимини назоратини амалга ошириш;

  • таълим тизими ўқитувчи ва профессорларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш14.

Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш давлат томонидан босқичма-босқич амалга оширилиб бориши мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги 341-сонли Қарорига асосан таълим тизимини сифатини ошириш ва ривожлантиришда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари белгилаб берилган:

  • мамлакатда юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими амалга оширишда ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

  • халқаро ва жаҳон тажрибаларини инобатга олган ҳолда олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш;

  • олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳасида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да белгиланган мақсад ва вазифаларни бажарилишини таъминлаш;

  • барча олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида давлат таълим стандартларини қўлланилишини таъминлаш ва назоратини олиб бориш;

  • корхона ва ташкилотларни таълим хизматига бўлган талабини ўрганиш ва қондиришни ташкил этиш;

  • ўқув жараёнларига янги педагогик ва ахборот коммуникация алоқалари ва масофавий ўқитиш шаклларини йўлга қўйиш;

  • узлуксиз таълим тизимида ўқув адабиётларини яратиш ишларини ташкил этиш;

  • кадрлар тайёрлаш тизимида педагог ва мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

  • ишлаб чиқариш билан яқин алоқада олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини амалга жорий этилиш ишларини ташкил этиш;

  • олий таълим муассасаларининг молиявий ҳолатини, айниқса шартнома тўловларини самарали ишлатилишини назорат қилиш.

Меҳнат бозорининг самарали шаклланишида кадрлар тайёрлаш қуйидаги муҳим ваифаларни бажариши лозим:

  • аҳолини янги меҳнат фаолиятига мослашишини амалга ошириш;

  • аҳолини эгаллаган билим ва кўникмаларини амалга оширишни таъминлаш ва ишлаб чиқариш талабига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш;

  • касб-ҳунар таълимини ташкилий таркибларга ўзгарувчан ва мослашувчан бўлишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуниннг 25-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
- таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш;
- таълимни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини белгилаш;
- таълим муассасаларини аккредитациядан, педагог, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
- бошқа давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этиш тартибини белгилаш;
- давлат таълим стандартларини тасдиқлаш;
- давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни бериш тартибини белгилаш;
- давлат грантлари миқдори ва таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилаш;
- давлат олий таълим муассасасининг ректорларини тайинлаш;
- таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартибини белгилаш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида таълимни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида комплекс мавжуд бўлиб, уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари назорат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуниннг 26-моддасида таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органларининг - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда тармоқ вазирликларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқ доираси қуйидагилардан иборат:
- таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;
- таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилиш;
- давлат таълим стандартлари, мутахассисларнинг билим савияси ва касб тайёргарлигига бўлган талаблар бажарилишини таъминлаш;
- ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этиш;
- ўқув ва ўқув-услубият адабиётларини нашр этишни ташкил қилиш;
- таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
- давлат олий таълим муассасасининг ректорини тайинлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
- педагог ходимларни тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуниннг 27-моддасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
- таълим муассасалари фаолиятининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларига мувофиқлигини таъминлайдилар;
- таълим муассасаларини ташкил этадилар, қайта ташкил этадилар ва тугатадилар, (республика тасарруфида бўлган муассасалар бундан мустасно), уларнинг уставларини рўйхатга оладилар;
- ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларини ваколат доирасида молиялаш миқдорларини ва имтиёзларни белгилайдилар;
- таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишини таъминлайдилар;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширадилар.
“Таълим тўғрисида” ги Қонунда белгиланган ваколатлари доирасида сўнгги йилларда ҳар бир ваколатли орган ўз фаолиятини олиб бормоқда, шу билан бирга уларнинг таълим соҳасида амалга ошираётган чора-тадбирлари бевосита таълим муассасаларида қўлланилишини қатъий назоратини ташкил этиш самарали бўлади.



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling