Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУЛОСАЛАР ВА ТАКЛИФЛАР
III-боб бўйича хулосалар
Ҳар бир мамлакат ривожланиши ва дунё миқёсида ўз ўрни ва сўзига эга бўлиши учун мамлакатнинг ёшлари, яъни малакали, интилувчан, ҳаракатчан авлодни шакллантириши ва уларни комил инсон бўлиб етишишига шарт-шароитлар яратиб беришлари лозим бўлади. Чунки келажак ёшларники. Ёшларимиз қанчалик билимли, малакали ва ўз касбини устаси бўлиб етишса, мамлакат шунчалик тараққий этади. Бунинг учун мамлакатда малакали кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш зарур бўлади. Бунда албатта давлат бош ислоҳотчи бўлиши ва керакли меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириши ва амалиётга жорий этиши лозим бўлади. ХУЛОСАЛАР ВА ТАКЛИФЛАР Ушбу Магистрлик диссертацияси тадқиқотимизда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар тадқиқ этилди. Унга кўра мамлакатимизда таълим тизими Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” орқали бошқарилади. Мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритгач, қабул қилинган ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатимизда таълим тизимини ривожланишига катта туртки бўлди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир. Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни, ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади. Ўбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” ги қонунига мувофиқ мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими жорий этилди. Ҳозирги кунда таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда 63 та олий таълим муассасаси ва 17 та филиалларида 286,2 минг нафар талаба таълим олмоқда. 1368 та касб-ҳунар коллежларида 1404,5 минг ўқувчи, 139 та академик лицейларда 106,3 минг нафар ўқувчи, 9791 та ўрта мактабларда 4909,1 минг нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Тадқиқот натижаларини умумаштириб қуйидаги хулосалар ишлаб чиқилди: 1. Ўзбекистон Таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлашда халқаро ва жаҳон тажрибаларини миллий анъана ва қоидаларга мос равишда жорий этиш. 2. Мамлакатда малакали кадрлар тайёрлашда бозор муносабатлари шароитида таълим хизматлари соҳасида давлат томонидан тартибга солиш вазифаларини янада аниқроқ ва самаралироқ йўналишларини ишлаб чиқиш керак. 3. Олий ўқув юртлари ва таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар, ходимлар штатларини меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилаш, моддий маблағларнинг тақсимланиши борасида мустақиллик бериш мақсадга мувофиқдир. 4. Олий ўқув юрти муассасаларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим хизматлари бозорини илмий тадқиқ этишда кадрлар сифатига мос ҳолда контракт тўлов маблағларини табақалаштириш зарур. Айниқса, таълим соҳасида иккита жараённи муттассил олиб боришлар бир томондан, касб хизматлари бозорида ягона глобаллашув, иккинчи томондан таълим муассасалари орасида эркин рақобат муҳитини яратиш керак. 5. Таълимни ва кадрлар тайёрлашни бошқариш соҳасидаги мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишдаги икки йўналишда қуйидаги натижаларга эришиш мумкин: ёш кадрларни касб жиҳатдан яхши йўналтирилган тарзда тайёрлаш ва бўшатиб олинадиган кадрларни қайта тайёрлаш орқали ишсизлар миқдорини камайтириш; тадбиркорликнинг рақобатбордош йўналишларини ривожлантириш орқали ижтимоий ва иқтисодий юксалишни таъминлашдир. 6. Олий таълим муассасалари ва таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашда ўз имкониятлари доирасидан келиб чиқиб, келажакда қуйидаги йўналишларни ривожлантиришлари зарур деб ҳисоблаймиз: профессор-ўқитувчиларнинг касбий малака оширишларини таъминлаш; таълим муассасасида мутахассислар тайёрланадиган йўналиш ва ихтисосликлар соҳасининг ривожланиш истиқболларини аниқлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш (илмий-амалий анжуманлар ўтказиш, ҳалқаро анжуманларда иштрок этиш, информацион макондан фойдаланиш шароитларини яратиш, фан-техника, технологиялар ривожланишига таалуқли адабиёт, информацион материалларни келтириш), бунинг асосида таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқув адабиётларини такомиллаштириб боришни таъминлаш, илмий изланишларни йўналтириб бориш; ҳозирги шароитда шароитида олий таълим муассасани моддий техника базаси ҳолатини ўрганиб, ривожлантириш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишини назорат этиш; янги информацион технологияларни ўқув жараёнига кенг тадбиқ этилш, профессор-ўқитувчиларнинг янги информацион технологияларни эгаллашларини таъминлаш; малакали кадрлар билан таъминлаш; давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ тузилган ўқув режаларида кўзда тутилган ўқув машғулотлари-маърузалар, лаборатория, амалий ва семинар машғулотларининг юқори назарий, илмий-услубий, малакавий савияда ўтказилишини таъминлаш; ўқув жараёнида замонавий техник ўқитиш воситаларини, жумладан компьютерларнинг кенг қўлланилишини таъминлаш; ривожланган хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, грантлар ва инвестициялар жалб этиш; хорижий ҳамкорлар билан илмий-ижодий алоқаларни (ҳамкорликдаги илмий - тадқиқотлар, лойиҳалар, қўшма лабораториялар, илмий хўжалик шартномалари) ривожлантириш. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, таълим тизимини сифат босқичини янада такомиллаштириш давр талабидир. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling