Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet23/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

II-боб бўйича хулосалар



  1. Ўзбекистон Республикасида таълим жараёнларини ривожлантиришни такомиллаш механизмини ишлаб чиқишдан олдин, мамлакатда таълим муассасаларини ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими жорий этилган бўлиб, уларнинг сифат ва ривожланиш кўрсаткичлари қуйидагича:

  • 2010 йилга келиб мамлакатимизда мактабгача таълим муассасалари сони 6239 тани ташкил этиб, уларда таълим-тарбия олаётган болалар сони 526850 болани ташкил этган. 100 ўринга 72 та бола тўғри келади.

  • 2010 йилга келиб мамлакатимизда умумий ўрта таълим муассасалари сони 9791 тани ташкил этиб, улардаги ўқувчилар сони 4 909 148 ўқувчини ташкил этади.

  • 2010 йилга келиб мамлакатимизда академик лицейлар сони 139 тани ташкил этиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони 106288 ўқувчини ташкил этган.

  • 2010 йилга келиб касб-ҳунар коллежлари сони 1368 тани ташкил этиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони 1 404 464 ўқувчини ташкил этган.

  • 2010 йилга келиб Олий таълим муассасалари сони 63 та бўлиб, уларнинг филиаллари 17 тани ташкил этган. Олий таълим муассасалари талабалари сони 286 222 кишини ташкил этган.

2. Мамлакатимизда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини” амалга ошириш ишларининг миқдор кўрсаткичлардан сифат кўрсаткичларга ўтишни таъминлаш ҳозирги кунда кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан биридир.
III-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
3.1. Ўзбекистон Республикасида Олий маълумотли тадбиркор
кадрлар тайёрлашнинг хорижий тажриблари ва улардан
самарали фойдаланиш йўллари

Олий таълим тизимида иқтисодий бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд бўлиб, хорижий давлатларда таълим тизимида қўлланаётган иқтисодий бошқарувга оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётда фойдаланиш иқтисодий бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


Республикада олий таълим тизимини ривожлантириш уни янада такомиллаштириш бўйича қилинаётган амалий ишлар яққол кўзга ташланмоқда. Республика Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек: «Хориж сармоясининг иқтисодиётимизгаги таркибий ўзгаришларда, ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизация жараёнларини жадаллаштиришда фаол иштрок этишига эришмоғимиз лозим»12.
«Олий ва ўрта махсус таълим тизимини дунё стандартлари даражасига кўтариш, халқ хўжалигининг мутахасисларга бўлган эхтиёжини илмий бахолаш, ёшларни ўқитиш ва тарбиялашда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш- бу масалалар бугун энг муҳим ҳисобланади”13.
Буюк Британия, Голландия, Швеция каби айрим мамлакатларда марказий бошқарув органлари талабалар ўрнининг сонини ва молиялаш меъёрларини белгилаб беради. Олий таълим муассасалари ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бундай модели «интерсенцион» деган номни олган.
Бошқарувнинг бошқа моделлари айрим олий таълим муассасаларининг мухториятини кенгайтиришга йўналтирилган. Бундай тамойил Испания ва Нидерландияда яққол кўзга ташланади. Бу ерда олий таълим муассасалари ва марказий ҳукумат органлари ўртасида турувчи оралиқ бошқарув органларининг роли катта. Испанияда университетлар кенгаши ташкил этилган бўлиб, унга университет таълимида режалаштириш ва бошқаришнинг асосий органи сифатида қаралади.
Оралиқ бошқарув органлари, одатда, ҳар қандай мамлакатда мавжуд бўлиб, улар турли функцияларни бажариши мумкин; баъзан ушбу функциялар Финляндиядаги олий таълим Кенгаши ёки Норвегиядаги Университет кенгаши каби маслаҳат хусусиятига эга, бунда орлиқ органлари марказий ташкилотлардан мустақил ҳисобланади. Айрим мамлакатларда улар давлат маблағларини тақсимлаш ҳуқуқига эга, масалан, Буюк Британиядаги Университет субсидиялари қўмитаси, бошқа мамлакатларда эса оралиқ бошқарув органларининг ҳукумат билан алоқаси анча жипс. Бу Испания Университетлар кенгаши ва Франция университетлар президентларининг конференциясига тааллуқли. Бу ерда олий таълим вазири кенгашлар мажлисларида жуда тез-тез иштирок этади; оралиқ органларининг учунчи хили Германияда яхши намоён этилган. Уларнинг асосий вазифаси университетлар ўртасида олий таълимни ривожлантиришнинг турли муаммоларини ҳал этишга нисбатан умумий ёндашувларни шакллантириш бўйича келишувларни ишлаб чиқишдан иборат. Оралиқ бошқарув органининг бошқа тури Швецияда учрайди, у ерда маслаҳат органлари сифатида минтақавий олий таълим қўмиталари олий таълимни ривожлантириш режаларини тузиш ишларида бевосита иштирок этишади. Уларнинг ишлари марказий маъмурият раҳбарлиги остида олиб борилади. АҚШда оралиқ бошқарув органлари функциясини штатлар таълим вазирликлари ва агентликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари бажаради. Улардан ташқари кўп сонли касб жамиятлари мавжуд бўлиб, улар таълим тизими фаолиятини тартибга солиш ва мутахассислар тайёрлашнинг юқори сифатини ушлаб туришда ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Бошқарувнинг марказлашмаган тизимидан фойдаланиш олий ўқув юртига маълум даражадаги мустақилликни беради. Масалан, Ўзбекистонда бошқарувнинг оралиқ органи касб қизиқишлари бўйича ёки жамоавий фойдаланишнинг умумий моддий базаси, илмий муаммоларнинг умумийлиги асосида хўжаликнинг маълум бир тармоғига мансублиги бўйича бирлашмалар кўринишида намоён этилиши мумкин. Бу уларни ҳал этиш учун оралиқ бошқарув органи ташкил этиладиган муайян вазифаларга боғлиқ.
Ҳозирги вақтда олий таълим муассасаларига ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий муҳофаза зарур, бу ўз навбатида олий таълим муассасаларига турли бошқарув органларининг ихтиёрида бўла туриб, бир-бири билан тўсиқсиз ўзаро ҳамкорлик қилиш, горизонтал бўйича алоқаларни ўрнатиш, ихтиёрийлик асосида ҳар хил аралаш тузилмаларни шакллантириш имконини берган бўлар эди.
Марказга тўғридан-тўғри бўйсуниш ўз имкониятларини тугатди, оралиқ бошқарув органлари бугунги кунда ғоят истиқболли ва ҳаётий муҳим орган ҳисобланади. Бундай бошқарув органларининг фаолият соҳаси жорий вазифалар билан белгиланади, олий таълим муассасаларининг фаолиятига таъсир этиш чегараларини эса оралиқ бошқарув органларининг бошқаруви таркибига кирган олий таълим муассасалари вакилларининг ўзлари белглашади. Шунинг учун биз маъмурий бошқарувнинг бундай шаклини энг демократик шакл деб ҳисоблаймиз.
Олий таълимни бошқариш усуллари ҳақидаги масала уни молиялаш масалалари билан узвий боғланган. Бу борада чет эл тажрибаси катта қизиқиш уйғотади. Ўзбекистон таълим тизимининг бозор муносабатларига кириши таълим хизматларига ҳақ тўлаш масаласини кўтариб чиқади: таълим харажатларини ким тўлаши керак – давлатми, корхоналарми ёки талабалар? Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ушбу масала турлича ҳал этилади. 3.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ушбу мамлакатларда университетлар даромадлари манбаларининг асосий қисми давлат маблағлари линияси бўйича келиб тушади, кичик қисми ўқиш учун пул тўлаш тушумлари ва бошқа манбалар улушига тўғри келади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling