Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари
Download 0.8 Mb.
|
Жумаев Шавкат ок
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2009й. 2010й.
- Норасмий бандлик бевосита мамлакатда яширин иқтисодиётнинг авж олишига сабаб бўлади. Чунки
2.3.1-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси (минг киши)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари асосида Мамлакатимиз меҳнат ресурсларининг 74,4 фоиз қисми ёки 12286,6 минг киши иқтисодий фаол аҳоли тоифасига киради. Меҳнат ресурслари таркибида бўлган 4217,6 минг киши иқтисодий нофаол аҳолини ташкил этиб, унинг даражаси 25,6 % ни ташкил этади. Нофаол аҳоли ўз меҳнат фаолияти мамлакат иқтисодиётида иштирок этмаётган шахслардан иборат бўлиб, унинг юқори кўрсаткичи нисбатан муаммоли вазият ҳисобланади. Иқтисодий нофаол аҳоли тоифасига ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётганлар, туғруқ таътилидаги аёллар ва ишлашни хоҳламайдиган ёки тез орада ишга кириши мумкин бўлмаган шахслар киради. Мамлакатда мавжуд мураккаб демографик жараёнлар сабабли, иқтисодий нофаол аҳолининг катта қисмини (28,0 %) туғруқ таътилидаги аёллар ташкил этади. Ушбу ҳолатни туғилиш даражасининг юқори кўрсаткичи (22,4 промилле) билан изоҳлаш мумкин. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ёшларнинг жами иқтисодий нофаол аҳоли миқдоридаги улуши 42,5 %дан иборат бўлиб, уларнинг сони 1,8 млн. кишини ташкил этади. Мазкур ҳолат аҳоли таркибида 16-24 ёшдаги аҳолининг салмоқли улуши (20,5%) билан боғлиқдир. Шу билан бирга, таълим олаётган ёшларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Чунки, республикада таълимни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида янги қурилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларнинг жалб этилиши иқтисодий нофаол аҳолининг ўсишига бевосита таъсир қилмоқда. 2010 йил якунларига кўра мамлакатда жами банд аҳоли сони ўтган йилга нисбатан 102,7 % га ўсиб, 11628,4 минг кишига етган. Мазкур йилда иш билан бандлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисабатан 94,6 % ни, меҳнат ресурсларига нисбатан эса 70,5 % ни ташкил этди. Мазкур балансдан республикамиз иқтисодиёти учун энг муаммоли ҳисобланган норасмий бандликнинг юқори кўрсаткичини кўриш мумкин. Норасмий бандлик деб фуқароларнинг ҳеч қандай расмий рўйхат, рухсатнома ва ҳуқуқий асосга эга бўлмаган меҳнат фаолияти билан шуғулланишга айтилади. Шунингдек, ушбу бандлик ҳуқуқий-иқтисодий кафолатланмаган ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳисобланади. Яъни, мамлакатимизда жами бандларнинг атига 62,5% қисми иқтисодиётнинг расмий секторларида банд бўлса, қолган 37,5 %и эса норасмий сектор улушига тўғри келади ва уларни асосан: мавсумий, вақтинчалик, номуайян ва бир марталик иш билан бандлар; тегишли рухсатнома ва рўйҳатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлар; меъёрий-ҳуқуқий асосга эга бўлмаган уй хўжалиги ва оилавий бизнесга ёрдамлашаётганлар; тегишли расмий ҳужжат ва шартномаларсиз ишлаш учун хорижга кетган фуқаролар ташкил этади. 2009 йили норасмий секторда бандлар сони 4418,0 минг кишини (39,0 %) ташкил этган бўлса, 2010 йилга келиб уларнинг миқдори 4074,3 минг кишига етган. Норасмий бандлик бевосита мамлакатда яширин иқтисодиётнинг авж олишига сабаб бўлади. Чунки: норасмий бандлик ҳеч қандай ҳуқуқий ва иқтисодий асосга эга эмас; мазкур секторда бандлар ўз меҳнат фаолиятлари орқали эртанги кунда ҳам даромад олишлари кафолатланмаган; норасмий бандлар меҳнати ижтимоий ҳимояланмаган ва муҳофазаланмаган; меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, ижтимоий-иқтисодий шарт-шариотлар ва инфратузилмаларнинг ўзгариши натижасида ушбу секторда бандлар ўз иш жойларини йўқотиб қўйишлари мумкин; ушбу бандлик мавсумий ва вақтинчалик характерга эга бўлиб, об-ҳаво ва иқлимнинг ўзгариши ҳамда мавсумнинг алмашинуви оқибатида фуқаролар ишсиз аҳоли тоифасига осон айланиб қолишади; бандликнинг мазкур кўринишидан республика ва маҳаллий бюджетга ҳеч қандай солиқ ва мажбурий тўловлар амалга оширилмайди; бюджетдан пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича ўзига хос муаммоларни келтириб чиқаради, яъни пенсия жамғармасининг даромадларига нисбатан унинг ҳаражатлари юки ошиб кетади; шунингдек, мамлакат иқтисодиёти учун энг муаммоли ҳисобланган ишсизликнинг яширин ва мавусмий турлари айнан норасмий бандлик сабабли вужудга келади. Амалга оширилган мониторинг натижалари кўрсатишича, баъзи расмий тармоқларда ҳам норасмий бандлик мавжуд бўлиши мумкин. Яъни, бу вазият тармоқларда мавсумий, вақтинчалик ва бир марталик ишларни бажаришда қўшимча ишчи кучига эҳтиёж сезилганда рўй беради. Бу ҳолат қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, қайта ишлаш саноати, қурилиш ва транспорт тармоқларида кузатилади. Таҳлилни иқтисодиёт тармоқлари бўйича ҳам кўриб чиқамиз. Чунки мазкур кўринишдаги таҳлил мамлакат меҳнат потенциалининг сафарбарлиги ҳолати, мамлакатда иқтисодий-ижтимоий тараққиётга эришишда устувор ва етакчи бўлган тармоқларни ўрганиш имконини беради. Ушбу таҳлилни 1991-2010 йиллар бўйича кўриб чиқамиз. Чунки мазкур йўналишдаги таҳлил мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасини ўрганиш имконини беради (2.3.2-жадвал). Ушбу жадвалда марказий бошқарув ва режали иқтисодиёт тизимининг емирилиши рўй берган даврда, яъни 1991 йилда иқтисодиёт тармоқларида жами иш билан банд аҳоли сони 8254,6 минг кишини ташкил этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан меҳнатда бандлар сонининг 313,8 минг кишига кўпайиши кузатилган. Бунда иш билан бандликнинг юқори улуши қишлоқ хўжалиги (42%) тармоқлари ҳиссасига тўғри келиб, бу жабҳада меҳнат қилаётганларнинг умумий сони 3470,4 минг кишини ташкил этган. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling