Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Download 0.8 Mb.
bet9/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

Иккинчи босқич (2001-2005 йй.) – Миллий дастурни тўлиқ миқёсда амалга ошириш, тўпланган тажрибалар, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга тузатишлар киритиш.
Мажбурий умумўрта ва ўрта махсус, касб таълимига, шунингдек, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда табақалашган ўқитишга тўлиқ ўтиш амалга оширилади.
Таълим муассасалари махсус тайёрланган педагогик кадрлар билан тўлиқ таъминланади, улар фаолиятининг рақобат муҳити шакллантирилади.
Таълим муассасаларининг моддий-техник ва ахборот базасини мустаҳкамлаш давом эттирилади, ўқув-тарбия жараёни юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминланмади. Узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштириш амалга оширилади.
Таълим хизматлари бозорини шакллантириш механизми тўлиқ ишга туширилади.
Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) – тўпланган тажрибаларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Таълим муассасаларининг ресурслар, кадрлар ва ахборот базаси янада мустақкамланади, ўқув-тарбия жараёни энг янги ўқув-услубий мажмуалар ва илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ қаноатлантирилади.
Миллий олий таълим муассасалари вужудга келтирилади ва ривожлантирилади, касб таълим муассасаларининг мустақиллиги ва ўзини ўзи бошқариш шакллари мустаҳкамланади.
Таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизимининг жаҳон ахборот тармоғига чиқувчи компьютер ахборот тармоқлари билан тўлиқ қамраб олиниши таъминланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, турли хилдаги бизнес-курсларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади, фанларни эркин танлаш амалиёти ҳам кўзда тутилмоқда.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

  • ўрта мактаб битирувчилари учун кенг таълим дастури ва уларни олий ўқув юртларида касбга тайёрлаш, бунга зарурат талабаларни маълум бир кўникмаларга ўқитиш билан белгилаб берилган;

  • ўқувчиларни ўйлаш ва турли масалаларни мустақил ҳал этишга ўргатиш мақсадида ўқитиш услублари ва ўқув дастурларини модификациялаш;

  • ўқитувчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш. Уларни ўқитишнинг янги технологиялари ва янги ўқув дастурлари билан таништириш;

  • кадрларнинг келиб-кетишини огоҳлантириш чораларини ишлаб чиқиш. Тизим ичида ўқитувчи кадрларни ушлаб туриш қобилияти;

  • таълим тизимининг самарадорлигини баҳоловчи сифат бўйича давлат тизимини амалга киритиш;

  • таълим тизимини нодавлат ташкилотлар томонидан молиялаш имкониятларини ўрганиш ва аттестациялаш ва аккредитациялаш бўйича меъёрий механизмларни ишлаб чиқиш;

  • кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларнинг олий ўқув юртларида ўқишига қулай бўлишини таъминловчи механизмларни барпо этиш ва кучайтириш.

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич амалга оширишнинг барча ушбу йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • инфратузилмани ривожлантириш (техник воситалар, жиҳозлар ва адабиётлар);

  • таълим тизимини режалаштириш, молияни бошқариш бўйича ахборот тизимлари соҳасида институционал таркибни яхшилаш;

  • ўқитиш сифатини ошириш;

  • янги сифатли ўқув режалари, услубий қўлланмалар, дарсликлар ва бошқа қўлланмаларни жорий этиш;

  • ўқитувчи кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш;

  • тармоқни кўп каналли молиялашнинг миллий сифатли тизимини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 296-сон Қарорига мувофиқ Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини амалга ошириш учун махсус кичик дастурлар тузилган, махсус ташкил этилган ишчи гуруҳларга қуйидаги вазифалар топширилган:

  • умумий ўрта мактаб, академик лицейларда ўқитиш соҳасида умумдавлат стандартлари, шунингдек, касб-хунар коллежлари ва олий ўқув юртларида ишлаш учун кадрлар тайёрлашга доир ҳужжатлар ва қонунларни тайёрлаш;

  • дарсликлар ва услубий қўлланмаларни танлаш, ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишда рақобатбардошликни таъминлаш;

  • ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш.

Энг асосийси шундан иборатки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Осиё Ривожланиш Банки линияси бўйича дарсликлар ва бошқа ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш ва нашр этишни яхшилаш; янги дарсликлар ёрдамида техник кўникмаларни ўргатиш; дарсликлар мазмунининг сифатини яхшилаш; турли қўлланмалардан фойдаланиш; нашр қилиш тизими; ўқитувчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва ўқитиш курсларини амалга ошириш бўйича дастурлар қўллаб-қувватланди.
Олий таълим муассасаларининг мақсадли бюджетдан молиялаш доирасида улар фаолиятини молиявий тартибга солиш муаммоси қуйидагилар орқали ҳал этилиши мумкин:

  • бюджетдан молиялашнинг ушбу қисмидан фойдаланиш мақсадида давлат бюджети маблағларидан марказлашган тарзда молияланувчи олий таълим муассасаларига таъсир кўрсатиш;

  • олий таълим муассасаларини маҳаллий бюджет маблағларидан молиялашга ҳам эътибор бериш.

АҚШда таълим учун давлат харажатларининг ЯММдаги улуши 5 % даражасида, умумий давлат харажатларида эса 12,4 фоизгача етади. Федерал ҳукуматда таълимни молиялаш билан Давлат Таълим департаменти шуғулланади, лекин Федерал ҳукумат таркибидаги бошқа айрим департаментлар ҳам (масалан, Мудофаа департаменти) таълим дастурларига маблағлар ажратади. АҚШ Конгресси таълим соҳасига фондларни ажратиш учун конституциявий ҳокимиятга эга, лекин таълимни тўғридан тўғри назорат қилмайди. Федерал ҳукуматнинг роли олий таълим тизимининг фаолият кўрсатишини мувофиқлаштиришдан иборат.
АҚШ қонунчилигига мувофиқ таълим тизими учун штатлар ҳукуматлари ва маҳаллий ҳукумат масъул, улар давлат олий таълим муассасаларининг 55% гача, хусусий олий таълим муассасаларининг 20% молиялаштиради. Бунда Америка олий таълим муассасаларини молиялаш қуйидаги асосий манбалар ҳисобидан амалга оширилади: федерал бюджет, штат бюджетлари ва маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар; талабаларнинг ўқиш ва хизматлар учун тўловлари; олий таълим муассасаларининг ўз фаолиятидан оладиган даромадлари; хусусий шахслар ва ташкилотларнинг хайриялари, грандлар ва контрактлар; йирик фирмалар томонидан молиялаш; махсус фондларнинг жамғармаларидан фоизлар.
Европа мамлакатларида таълим учун давлат харажатларининг ЯИМдаги улуши 1990 йилда Германиядаги 4,2%дан, Нидерландияда 6,8% ва Швециядаги 7,8% гачани ташкил қилди, умумий давлат харажатларидан эса катта қийматга Швеция (13,8%) ва Швейцарияда (18,8%) эришилди.
Абсолют рақамларда Япония ялпи миллий маҳсулоти 1952 йилдаги 6 трлн. иенадан 1988 йилда 367 трлн. иенага, яъни 61 марта ўсди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад шу даврда 37,5 марта ошди. Япония аҳолисининг саводхонлик даражаси – жаҳонда энг юқори. 1980 йилда таълим учун харажатлар улуши барча давлат харажатларининг 19,8 %ни, 1985 йилда – 18,4 %ни, 1987 йилда – 13,3 %ни; ЯИМдан харажатлар улуши эса шу йилларда, тегишлича, 5,7%, 5,2% ва 5,0%ни ташкил қилди.
Маълумки, кўпчилик ривожланган мамлакатларда таълимни, шу жумладан олий таълимни бюджетдан молиялаш кўпроқ минтақавий жиҳатга эга, бу билан олий таълим муассасаларининг фаолиятини тегишли минтақалар манфаатларига йўналтиришга эришилади. АҚШда 90-йилларнинг бошига келиб таълимни маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаш миқдори таълим учун умумий бюджет харажатларининг 87% етди (1.2.1-жадвалга).
1.2.1-жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling