Мундарижа кириш 3 i-боб. ЎЗбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг назарий асослари


Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий тузилмаси ва унинг тавсифномаси


Download 0.8 Mb.
bet7/33
Sana13.05.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1456328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
Жумаев Шавкат ок

1.2. Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкилий тузилмаси ва унинг тавсифномаси.

Иқтисодиётда таълим хизматлари бозори ўзига хос товар (таълим хизматлари)нинг олди-сотдисига доир иқтисодий муносабатлар тизимини ўзида намоён қилади ва у ишчи кучи, ахборот, товарлар каби бошқа бозорлар билан узвий боғланган ҳолда улар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Шу билан бирга таълим хизматлари бозори ўзининг алоҳида хусусиятига эга. Бу ҳол иқтисодиёт соҳаларининг муҳим тармоғи сифатида таълим тизими ва унда етиштириладиган интеллектуал маҳсулотларнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Ўз навбатида, бу маҳсулотлар аҳолининг турли хил маданий эҳтиёжларини қондириш ва жамиятнинг кадрлар салоҳиятини ривожлантиришга мўлжалланган.


Таълим хизматлари бозорининг стратегик мақсади сифатида самарали ишлашга қодир бўлган тадбиркорлар, менежерлар, фаолиятнинг барча даражалари ва соҳалари учун мутахассис кадрлар тайёрлаш ва бу билан Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишининг бутун жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади.
Таълим хизматлари бозорининг ўзига хослиги шу билан белгиланадики, бозор кенглигини шакллантириш учун таянч шарт-шароитлар яратилганидан сўнг иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг умумий жараёни, уни жадал ривожланиш йўлига ўтказиш кўп жиҳатдан фаоллик, ижодий фаолият руҳида ўқитилган ва тарбияланган, иш берувчилар томонидан ходимларни танлаб олишда танлов талабларига жавоб берувчи юқори малакали кадрларнинг мавжудлигига боғлиқ.
Таълим тизимини тартибга солишнинг асосий субъектлари бўлиб қуйидагилар иштирок этади: давлат, хўжалик юритишнинг мустақил субъектлари сифатида таълим муассасалари, шунингдек, жамоат ташкилотлари. Ҳар бир субъектга тартибга солишнинг маълум бир даражаси мос келади: монодаража, микродаража ва мезодаража. Бунда шартли равишда шундай ҳисоблаш мумкинки, давлат - жамият манфаатларини, таълим муассасалари, таълим хизматлари фирмалари сифатида – ўз манфаатларини, жамоат ташкилотлари эса – ўз аъзоларининг манфаатларини акс эттиради.
Ўзбекистонда таълим сифатли таркибий-мазмуний ислоҳотларни бошдан кечирмоқда. 1997 йилда таълим муассасалари ўзининг ташкилий шаклларига кўра давлат ва нодавлат ташкилотлар бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги қоиданинг қонуний жиҳатдан мустаҳкамланиши Ўзбекистон учун муҳим янгилик бўлди.
Таълим соҳасида давлат ва нодавлат тузилмаларнинг мавжуд бўлиши рақобат муҳитининг ривожланишига кўмаклашади. Бу таълим хизматлари бозоридаги таклифнинг ўзига хос хусусиятлари билан шартланади. Таклиф, биринчи навбатда, давлат томонидан чиқади, чунки у давлат муассасалари тизими орқали умуман жамият миқёсида таълим вазифаларини қўйиш ва ҳал этиш, ижтимоий адолат сақланишининг кафили сифатида иштирок этиш, даромадларидан қатъи назар аҳолининг барча қатламлари учун таълимнинг қулайлигини таъминлашга қодир. Иккинчидан, тижорат тузилмалари томонидан, уларнинг пайдо бўлиши аҳолининг турли тоифаларига ўзларининг имкониятлари ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун муқобил танлаш имкониятини яратувчи қайишқоқ, жўшқин, кўп поғонали таълим тизимига ўтиш имконини беради.
Давлат таълим муассасалари иқтисодий мухтор хўжалик юритувчи субъект сифатида ўзаро ва нодавлат таълим муассасалари билан рақобатлашиши мумкин. Бироқ таълим соҳасида давлат монополиясига барҳам берилиши давлатнинг таълим хизматлари бозоридаги ундан талаб ва таклиф чиқувчи асосий иқтисодий субъект сифатидаги ролини йўқотишини англатмайди.
Давлатнинг кадрлар тайёрлаш тизимида умумий функциялари қуйидагилар ҳисобланади: кадрлар тайёрлаш ва уларга бўлган талабнинг кафолатини таъминлаш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш. Таълим соҳасида эса давлатнинг функциялари қуйидагилардан иборат:

  • биринчидан, ўқув режаларини стандартлаштириш, таълим тўғрисида ҳужжатларни сертификатлаш, таълим муассасаларини аттестациялаш ва аккредитациялаш орқали улар фаолиятининг сифатини назорат қилиш йўли билан тегишли давлат органлари орқали таълим хизматларининг сифатига ва таркибига қўйиладиган асосий талабларни белгилаш;


  • Download 0.8 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling