Диссертациянинг назарий ва услубий асослари – Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг асарлари ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Ватанимиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг илмий ишлари ҳисобланади.
Мазкур тадқиқотда ушбу муаммолар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, меъёрий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Сенат Мажлисининг Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолин иижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда уларнинг қошидаги Илмий марказларнинг маълумотларидан, қолаверса, замонавий “INTERNET” тармоғи саҳифалари маълумотларидан унумли фойдаланилди.
Диссертациянинг объектини мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳолати ташкил этади. Ишнинг предмети эса - мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича иқтисодий муносабатларни ўрганишдан иборатдир.
Магистрлик диссертациясининг илмий янгилик элементлари қуйидагилардан иборат:
малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш механизмлари очиб берилган;
малакали кадрлар тайёрлаш мамлакат меҳнат бозори ривожлантириш омили ўрганилган;
малакали кадрлар тайёрлаш иқтисодий барқарорликнинг омили эканлиги чуқур ёритиб берилган;
мазкур муаммолар ечими юзасидан илмий асосланган ғоялар ва тавсияномалар берилган ҳамда аниқ йўналишлар кўрсатиб ўтилган.
Магистрлик диссертациясининг амалий аҳамияти шундаки, ундан келгусида малакали кадрлар тайёрлаш муаммоларини ўрганиш бўйича амалга ошириладиган илмий тадқиқотларда, изланишларда қўлланма сифатида фойдаланилиши, берилган хулоса ва тавсиялар ҳудудий бошқарув ва Ўрта махсус касб таълими бошқармалари томонидан ишлаб чиқиладиган дастурлар тузишда қўлланилиши, меҳнат иқтисодиёти ва аҳолишунослик йўналиши бўйича таълим олаётган бакалавр ва магистрларни ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |