Биринчи ташаббус


Download 54.5 Kb.
Sana30.03.2023
Hajmi54.5 Kb.
#1309119
Bog'liq
ўзбекистон республикаси президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ва унинг амалга тадбик етилиши


ўзбекистон республикаси президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ва унинг амалга тадбик етилиши
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Президентнинг жорий йилда Сирдарё ҳамда Наманган вилоятларига қилган амалий ташрифи давомида мазкур ҳудудлардаги туман ва шаҳар кутубхоналарига бир неча юз минг нусхада бадиий адабиётлар етказиб берилди. “Маърифат карвони” ташкил этилди. Ёшлар учун 25 минг дона китоб, 80 турдаги спорт жиҳозлари ва мусиқа асбоблари етказиб берилди.
Мазкур 5 ташаббус кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Эндиликда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман ва шаҳарларда маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.
Таниқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларни туманлардаги маданий ишларга кўмакчи сифатида бириктириш яхши натижа бераётганини инобатга олиб, бу тажрибани бутун мамлакатга ёйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Унга мувофиқ, таниқли артистлар туман ва шаҳарларга ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилиб, ўша жойларда маданият ва санъатни ривожлантиришга масъул бўлади, туман ва шаҳарлар ҳокимлари эса ушбу ишларга моддий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беради.Мусиқа ва санъат соҳасида олий маълумотли кадрларни кўпайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига муайян мавзулар бўйича тарих дарсларини музейлар, тарихий обидалар, қадамжо ва театрларда сайёр ўтказилишини ташкил қилиш топширилди.Иккинчи ташаббусга доир масалалар муҳокама қилинар экан, диёримизда 12 мингдан зиёд спорт иншоотлари борлиги, лекин ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли эмаслиги қайд этилди. Умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичи мамлакат бўйича 56 фоизни, жумладан, Сурхондарё вилоятида 12 фоизни, Хоразмда 14 фоизни, Қорақалпоғистонда 15 фоизни ташкил этади, холос.Йиғилишда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.Туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларига мутахассислар билан биргаликда ёшларнинг спорт турларига қизиқиши ҳамда спорт иншоотларининг жиҳозланиш даражасини ўрганиб, шу асосда таклифлар бериш, Вазирлар Маҳкамасига уларни амалга ошириш учун зарур маблағлар манбасини аниқлаш вазифаси юклатилди.Олис ва чекка қишлоқларда енгил конструкцияли сендвич панеллардан кичик спорт заллари ва сунъий қопламали майдонлар қуриш, ташаббускор тадбиркорларга спорт иншоотлари ташкил этиш учун ер ажратиш зарурлиги таъкидланди. Бундай тадбиркорларга Ўзмиллийбанк томонидан “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилади.Жойлардаги спорт мактабларига халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган таниқли спортчиларни раҳбар этиб тайинлаш, шунингдек, спортчиларни олий ўқув юртларининг махсус сиртқи бўлимларида мақсадли ўқитиш яхши натижа бериши қайд этилди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари сонини кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилди.Видеоселекторда ёшларни интернетдаги зарарли хуружлардан асраш, уларни ахборот технологияларидан унумли фойдаланишга ўргатиш масалаларига ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.
c Ҳудудларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланувчиларни аҳоли сонига нисбатан 25 фоизга етказиш ишлари бажарилмаган.
Бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича туман (шаҳар)ларнинг 2019 ҳамда 2020 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси ижросига маҳаллий бюджет ҳисобидан 350 млн сўмдан маблағ ажратилмаган.
Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби, унинг филиали ҳамда умумий урта таълим мактабларида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун имконият яратилмаган.
Сектор раҳбарлари кубоги учун оммавий спорт мусобақалари ташкил қилиш тизимли йўлга қўйилмаган.
Учинчи ташаббус доирасида фаолияти йўлга қўйилган «Рақамли технологиялар ўқув маркази»да «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ёшларнинг бепул ўқувини ташкил қилиш ишлари деярли олиб борилмаяпти.
Тумандаги умумий урта таълим мактабларида ахборот технологиялари, робототехника йўналишида тўгараклар етарли даражада ташкил қилинмаган.
Тўртинчи ташаббус доирасида ёшларни китобхонликка жалб қилиш ишлари ҳам қониқарли эмас. Узоқ йиллар 46 сонли умумий урта таълим мактаби биносида фаолият олиб борган туман ахборот-кутубхона маркази имкониятидан аҳоли деярли фойдаланмаган. Мазкур ахборот-кутубхонага ажратилган бино талабга жавоб бермайди, китоб жавонлари етишмайди, мутолаа хонаси мавжуд эмас. Ахборот-кутубхонага ўтган йилда бор-йўғи 176 номдаги 200 дан ортиқ китоб харид қилинган.
Тумандаги таълим муассасалари кутубхоналарида ҳам адабиётлар етишмайди. «Мактабимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида барча таълим муассасалари чулик қамраб олинмаган.
Ешлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган танловлар ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаган.
Бешинчи ташаббус доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ишлари талаб даражасида эмас. 2021 йилнинг биринчи чорагида «Устоз-шогирд» анъанаси доирасида ҳамда жамоат ишларига жалб қилиш ва субсидия ажратиш орқали 4 га секторда 132 нафар ёшлар бандлиги таъминланиши белгиланган. Бироқ мазкур йўналишда ҳамон бирорта ҳам амалий иш бошланмаган.
Ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммосини ҳал этиш йўналишида биринчи чоракда 4 та секторда 30 нафар ўғил-қиз қамраб олиниши кузда тузилган. Лекин ушбу масалада ҳам амалий иш қилингани ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Биринчи Боёвут ҳудудида 7 та маҳаллада 17 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилиб, шундан 9 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Аммо, мазкур ҳудудда бирорга ҳам тикувчилик мажмуаси фаолияти йўлга қўйилмаган.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ иш берувчиларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг малакасини ошириш йўналишида тумандаги «Стелламода» МЧЖда 120 нафар хотин-қизнинг малакаси оширилиб, ишга жойлаштирилган бўлса-да, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 198 млн сўм маблағлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан «Стелламода» МЧЖ ҳисоб рақамига молиялаштирилиб берилмаган.
Сенат Кенгашининг 2020 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида бешта муҳим ташаббус доирасида бажарилган ишлар юзасидан ҳудудлардаги секторлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб боришни йўлга қўйиш тавсия этилган. Аммо халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашида мазкур жараён мунтазам амалга оширилмаган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Боёвут туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман 4 та сектор раҳбарининг ҳисоботи хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг маълумотларини эшитиб, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида Боёвут туманида амалга оширилган ишлар юзасидан туман 4 та сектор раҳбарининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бешта муҳим ташаббус доирасида туманда, айниқса, маҳаллаларда амалга оширилган ишлар талаб даражасида эмас деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги:
барча маҳаллаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 12-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорлари етиб боришини ва мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси тўлиқ бажарилишини таъминласин.
Download 54.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling