Мавзу:ПАХТАЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИШЛАБ ЧИКАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ТАЪСИР КОРСАТВЧИ ОМИЛЛАР
Мундарижа
|
Кириш
|
|
1
| Пахтачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти |
2-3
|
2
|
Пахтачиликнинг ривожланиши, ҳозирги аҳволи ва истиқболи
|
4-7
|
3
|
Пахтачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари
|
7-14
|
4
|
Пахтачиликнинг хусусиятларини ҳисобга олиб
|
15-19
|
|
Хулоса
|
20
|
| Фойдаланилган адабиѐтлар |
21-23
|
1 .Пахтачиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти
Ғўза техник экинлар гуруҳига киради. Улар ўз навбатида йигирув ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берувчи ва бошқа гуруҳларга бўлинади. Йигирув маҳсулотлари берувчи экинларга ғўза, зиғир, каноф, жут ва бошқалар киради. Озиқ-овқат маҳсулотлари берувчи экинлар гуруҳига эса қанд лавлаги, ѐғ берувчи, дориворлар, чекиш учун тамаки ва махорка, каучук берувчи ва бошқалар киради.
Ер юзида 80 га яқин, Ўзбекистонда эса 40 га яқин техник экинлар экилади. Уларнинг ичида ғўза асосий экин ҳисобланади. Ғўза етиштиришдан пахта хом ашѐси ва ғўзапоя олинади. Пахта хом ашѐсини бирламчи қайта ишлаш жараѐнида пахта толаси ва чигит олинади. Одатда, пахта толаси чиқиши 30-35, уруғи эса 60-65 фоизни ташкил этади. Бир тонна пахта хом ашѐсини қайта ишлашда 3000 м.куб.га яқин газлама, 100-110 кг ѐғ, 200-250 кг кунжара, 50-60 кг шелуха, 10 кг хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Пахтачилик универсал тармоқка айланиб бормоқда. Унинг асосий маҳсулотлари пахта хом ашѐси ва поясини қайта ишлаш жараѐнида 1200 дан ортиқ саноат маҳсулотлари олинади. Ўзбекистон тўқимачилик саноати хом ашѐси балансида пахта толаси 70 фоизни, ўсимлик ѐғ-мой саноатида чигит 90 фоизни ташкил этади.
Пахта хом ашѐсидан газлама, ип, момиқ, сунъий ипак, тўқимачилик ва бошқа кўпгина буюмлар ишлаб чиқарилади. Чигитдан энг арзон ѐғ, маргарин, совун, глицерин ва бошқа маҳсулотлар, чигит қолдиғидан эса кунжара, шелуха олинади. Пахта тозалаш ва ѐғ заводлари чиқиндиларидан изоляция материаллари, целлюлоза, спирт, линолеум, лок, хар хил бўѐқлар, кино плѐнкаси ва бошқа кўпгина товарлар тайѐрланади.
Ғўза баргидан органик кислоталар, жумладан, сирка, лимон, олма кислотаси олинади. Ғўзапоядан дағал қоғоз, картон, фанер, ошлаш ва бошқа материаллар ишлаб чиқарилади. Чигатдан олинадиган шелуха чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади, ундан гидролиз саноатида хомашѐ сифатида фойдаланилади, фурфулон ва техник спирт олинади. Фурфулондан эса, смола, пластмасса, капрон, синтетик тола, алиф, ҳар хил дориворлар ва бошқа маҳсулотлар олинади. Ҳар бир гектар ғўза гулларидан мавсумда 60-
70 кг асал маҳсулоти олиш мумкин. Асаларичиликни ташкил этиш ҳисобига ғўзанинг чангланиш сифати тубдан яхшиланади ва унинг хосилдорлиги 2-3 центнерга ошади.
Бир тонна пахта хом ашѐсини қайта ишлашдан олинган асосий товар маҳсулотлар (газлама, ѐғ, кунжара, шелуха, момиқ)ни сотишдан 2004 йил ўрта баҳоларида ҳисоблаганда 2000 минг сўмлик пул тушуми тушди. Агар газламадан тайѐр кийимлар тайѐрланиб сотилса, пул тушуми 4-5 марта кўпаяди.
Пахта толасини жаҳон бозорида сотиш жараѐнида Ўзбекистоннинг халқаро валюта фонди кўпаяди, натижада унинг янги технология ва техникани сотиб олиш имконияти мустаҳкамланади ҳамда иқтисодий тараққиѐти тезлашади ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |