Бмига оид буйруқлар


Download 53.25 Kb.
bet1/9
Sana19.01.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1100354
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ тайёрлаш (2)


БМИга оид БУЙРУҚЛАР

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 31 декабрь 362-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида бакалавр битирув малакавий ишни бажаришга қўйиладиган талаблар”да келтирилган бўлиб ишни бажариш тартиби, ҳажми ва мазмуни талабларга мувофиқ олий ўқув брти томонидан белгиланади.


2010 йил 9 июндаги “Олий таълим муасасаларида бакалаврларнинг битирув маалкавий ишини бажаришга қуйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 225-сонли буйруқ асосида ишлаб чиқилган. (Вазирликнинг 2014 йил 1 май 165-сон буйруғи билан бекор бўлган)


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 сентябрдаги “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 20-2018-сонли буйруғи 1-иловасидаги Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрининг 9- бандида бир ўқув йилида


Бакалавриат учун:
ҳар бир талаба учун 25 соат, техник йўналишлар учун эса 30 соат иш тури
бир ўқув йилида бир профессор-ўқитувчига 7 нафаргача талаба


Магистратура мутахассислиги учун:
Бир ўқув йилига бир талаба учун 50 соат;
Профессор ёки фан доктори 5 нафаргача;
Доцент ва фан номзоди ва мутахассис учун 3 нафаргача талаба бириктирилиши қайд этилган.
2018-2019 ўқув йилида профессор-ўқитувчиларнинг юкламаларида БМИ раҳбарлиги учун тақсимотда эгаллаб турган лавозимига нисбатан вақт меъёрларидан ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмаслиги керак.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли қарори бўйича “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича” йўл харитасининг 5-бўлим 31-бандининг Олий таълим муассасаларида битирув малакавий ишларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг илмий-амалий муаммолари мавзуларида бажарилишини бажариш талаб этилган.
ЯНГИЛИК
2018-2019 ўқув йилида қабул қилинган бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режасида Якуний давлат аттестацияси таркибида битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш ёки ихтисослик фанларидан давлат аттестацияси топшириш назарда тутилган.
ЛОЙИҲА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида Вазирликнинг ID-229 -лойиҳасининг 2-бўлим 5-бандига таклифлар бериш сўралган. (БМИ ёки мутахассислик фанларидан ЯДАларни топшириш ҳақида)

4-курс ўқув жараёни графигига эътибор қаратинг.




Download 53.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling