13-Маъруза. Модда миқдори ва сарфини ўлчаш. Режа


Download 117.67 Kb.
bet1/3
Sana26.01.2023
Hajmi117.67 Kb.
#1124128
  1   2   3
Bog'liq
13-maruza


13-Маъруза. Модда миқдори ва сарфини ўлчаш.
Режа:

  1. Асосий маълумотлар

  2. Миқдор ва сарфни ўлчашда асосий ўлчаш бирликлари

  3. Суюқлик ва газлар миқдорини ўлчаш



Таянч сўзлар: счетчиклар, сарф ўлчагичлар, хажмий сарф, масса сарфи, овалсимон шестернали счётчик, ротацион счетчиклар, парраклик счётчиклар.

Модда миқдорини ўлчайдиган асбоблар счётчиклар деб аталади. Счётчиклар ўзларидан ўтган модда миқдорини исталган вақт мобайнида ўлчайди. Унинг миқдори счётчик кўрсаткичлари фарқи билан аниқланади. Модда миқдори хажм (литр, м3) ёки масса (кг, т) бирликларида ифодаланади. Счётчиклар бевосита ўлчаш асбоблари бўлиб, уларнинг шкаласи бўйича олинган кўрсаткичлар қўшимча ҳисоблашни талаб қилмайди.


Сарф ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар сарф ўлчагичлар деб аталади. Модданинг берилган канал кесими орқали вақт бирлиги ичида ўтган миқдорини модда сарфи дейилади. Сарф ўлчайдиган асбоблар оний сарфни ўлчайди ва технологик режимлар ишининг барқарорлигини назорат қилишга, технологик жараённинг ўтишини хар бир онда автоматик равишда созлашга ва режимни бериш йўналишга созлашга имкон беради.
Модданинг хажмий сарфи Qҳ, м/с, м3/с, м3/соат масса сарфи эса QМ кг/с, кг/соат, т/соат ларда ифодаланади. Асбоблар счётчиклар (интеграторлар) билан таъминланиши мумкин, унда бу асбоблар счётчикли сарф ўлчагичлар дейилади. Бундай асбоблар модда сарфи ва миқдорини ўлчашга имкон беради.
Суюқлик ва газларнинг миқдорини ўлчайдиган счётчиклар қуйидаги асосий группаларга ажратилади:

  1. хажм счётчиклари:

  2. тезлик счётчиклари:

  3. вазн счётчиклари:

Ишлаб чиқаришда суюқлик, буғ ва газларнинг сарфини ўлчайдиган асбобларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:

  1. босим фарқлари ўзгарувчан сарф ўлгичлар;

  2. босим фарқи ўзгармас сарф ўлгичлар;

  3. тезлик босими сарф ўлчагичлари;

  4. ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар;

  5. индукцион сарф ўлчашлар;

  6. ультратовуш сарф ўлчагичлар;

  7. колориметрик (иссиқлик) сарф ўлчагичлар;

  8. ионазицион сарф ўлчагичлар;

Ўлчанаётган модданинг турига кўра сарф ўлчагичлар сув, мазут, буғ, газ ва хаказоларни ўлчагичларига бўлинади.

Download 117.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling