Юрак-кон томир системаси. Юрак. Аорта. Ташки ва ички уйку артериялари. Умров ости артерияси. Кулнинг кон билан таъминланиши. Бош миянинг кон билан таъминланиши. Бош сохасининг кон билан таъминланиши


Download 112 Kb.
bet1/8
Sana22.06.2023
Hajmi112 Kb.
#1646777
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
юрак


Узбекистон Республикаси согликни саклаш вазирлиги
Тошкент Тиббиёт Академияси
Тиббий-педагогика ва стоматология факультетлари
Одам анатомияси ва ОЖТА кафедраси
Юрак-кон томир системаси. Юрак. Аорта. Ташки ва ички уйку артериялари. Умров ости артерияси. Кулнинг кон билан таъминланиши. Бош миянинг кон билан таъминланиши. Бош сохасининг кон билан таъминланиши.


Тошкент 2014
Юрак-ќон томир системаси. Юрак. Аорта. Ташќи ва ички уйќу артериялари. Ўмров ости артерияси. Ќўлнинг ќон билан таъминланиши. Бош миянинг ќон билан таъминланиши. Бош сохасининг ќон билан таъминланиши.


ANGIOLOGIA - КОН ТОМИРЛАР ХАЌИДА ИЛМ.


Ќон томирлар: юрак, артериал система, веноз система ћамд лимфатик системалардан ташкил топган.



Ангиология - томирлар тўѓрисидаги фан бўлиб, улар ичидан суюќ ликлар ћаракат ќилади. Одам организмида уч ћил : артериал, веноз ва лимфа томирлари мавжуд. Томирлар ичида ћаракат ќиладига ќон-модда ва газ алмашувини таъминлайдщи. Ички секреция безларидан ажралган гормонлар ћам ќон орќали организмга тарќалади. Артериялар-ќонни юракдан аъзоларга йўналтирса, веналар-ќонни аъзолардан юрак томонга ћаракатини таъминлайди. Артерия ќон томирларидан асосан артериал ќон (кислород ва озиќа моддаларига бой ќон) оќади. Лекин ўпка артерияси (стволи) ва эмбрионда бўладиган киндик артериасидан веноз ќон оќади . Аксинча вена ќон томирларидан кўпинча веноз ќони йўналади. Лекин ўпка венаси ва эмбрионда учрайдиган киндик венаси ичида кислородга ва озиќа моддаларига бой артериал ќон оќади. Бошќача ќилиб айтганда, юракдан чиќувчи барч томирларга - артерия ва юракка келиб ќуювчи томирларга эса вен дейилади (ичидаги оќаётган ќонни сифатидан ќатъий назар). Томирлар тармоќланган сайин, уларнинг диаметри кичраяди, девори юпќ тортиб, структураси соддалашади. Юракка яќин жойлашган ќон томирлар девори катта босим тасирига чидамли бўлиши керак, чунки аортадаги босим 200 мм симоб устунига тенг. Шу сабабли, бу ќон томирлар деворида эластик толалар кўп бўлиб - эластик туркумидаг ќон томирлар дейилади. Ўрта ва кичик ќон томирларгача босим би оз пасаяди. Натижада, ќоннинг йўналиши учун ќон томир деворидаг мускулларнинг ўзини ћам ќисќаришига эћтиёж пайдо бўлади. Шу сабабли юракдан узоќроќда жойлашган ўрта ва кичик ќон томирлард силлиќ мускул ќавати яхши тараќќий этган бўлиб, мускул туркумидаги ќон томирлар дейилади.
Артерия ва веналар орасида микроскопда кўринадиган микротомирлар жойлашган. Микротомирларни энг майдаси капилля дейилади. Организмда ќон ёпиќ доира (ћалќа) ичида ћараккат ќилиб катта ва кичик ќон айланиш доираси тафовут этилади.
Катта ќон айланиш доираси юрак билан аъзолар орасидаги ќо ћаракатини таъминлаб, юракнинг чап ќоринчасидан аорта бўлиб бошланади ва ўнг бўлмачада юќориги ва пастки кавак веналари сифатид якунланади. Кичик ќон айланиш доираси эса юракнинг ўнг ќоринчасидан ўпка артерияси (стволи) номи билан бошланиб, ўпка ќон томирлари иштирокида, ўпка венаси номи билан чап бўлмачада якунланади.
Ќон томирларни аъзодан ташќарида жойлашган (экстраорган) в аъзо ичида йўналадиган (интраорган) ќисмларга бўлишимиз мумкин. fБу бўлиниш нисбий бўлиб, асосан ќон томирлар узлуксиз бир-бириг давом этади. Аъзо ичидаги ќон томирларни ўрганиш натижасида баъз аъзолар алоћида бўлаклардан ва ундан ћам кичикроќ ќисм-сегментлардан тузилганлигини аниќлаш мумкин. Сегментар тузилиш ўпка, жигар, бўйрак, талоќ каби аъзоларга мансубдир. Сегмент-нисбата алоћида ќон билан таъминланадиган аъзонинг ќисмига айтилиб операция пайтида бўтун аъзони эмас, балки аъзонинг бир ќисмини (сегментини) ќирќиб олиб ташлашни таъминлаши мумкин. Артериал томирлар бирин-кетин майда томирларга бўлинар экан нићоят энг майд артериал томир артериолалар ћосил бўлади. Артериолалар деворид бир ќават мускул ћужайралари бўлади. Ўз навбатида артериолала прекапиллярларга бўлинади. Прекапиллярлар эса кўплаб капиллярларга парчаланади. Капиллярлар деворида мускул ћужайраси учрамайд ва фаќат бир ќават эндотелий ћужайрасидан тузилган бўлади. Капиллярлар-посткапиллярларга йиѓилиб, улар эса ўз навбатида венулаларга ќуйилади. Шундай ќилиб, артериал ќон томирларининг бўлиниш натижасида майда, соч толасининг ќалинлигига тўѓри келадиган томирчалар-капиллярлар ћосил бўлади. Капиллярларнинг ички диаметр 7-8 мкм ( 1 микрон = 0, 001 мм) бўлиб, бу кўрсатгич 2-12 мкм гач ўзгариб туради. Бундай ћолатда баъзи капиллярлар орќали эритроцитлар ўта олади. Кичик диаметрли капиллярлардан эса фаќат ќо плазмаси оќади. Баъзан эса капиллярлар ёпилиб, у ваќтинча ќон айланишида иштирок этмаслиги мумкин ва улар керак бўлганда очили ќон айланишига ќўшилиши мумкин. Капиллярлар девори орќали кислород ва озиќа моддалари ќондан аъзо тўќималарига ўтса, карбона ангидриди ва модда алмашуви натижасида ћосил бўлган моддаларн ќабул ќилиб олади. Ўпка капиллярлари эса аксинча карбонат ангидридини чиќариб, кислородни ќабул ќилади. Буйрак бирламчи капиллярлари эса модда алмашуви натижасида ћосил бўлган моддаларни чиќаради.
Капилляр орќали ички секркция безлари ишлаб чиќарган гормонлар керакли аъзо ва тўќималарга олиб бориши натижасида организ бир бўтунлиги саќланади. Демак, модда алмашиш фаќат ќондан тўќималар томонига бўлиб ќолмасдан, балки акс тарафга ќараб ќам ћаракат ќилади. Бунинг учун капилляр деворини ташкил этган эндотелийћужайралари орасида микроскопик тирќишлар бўлади. Ичак, буйрак,эндокрин безларининг капилляри деворидаги тирќишлар 10 нм дан, 4 нм гача бўлади. Лекин бош мия, юрак, мушаклар, ўпка, тери, ќўшувчи тўќималардаги капилляр деворида тирќишлар учрамайди ёки жуд кичик (10 нм гача) кўрсатгичга эга. Бу холларда модда алмашув осматик босимнинг фарќи асосида, физикавий-биохимик ћодиса асосида бажарилади. Аксинча жигар, талоќ, суякнинг илик ќисмида капиллярлар деворидаги тирќишлар 100 нм дан ошади.
Юќорида келтирилган микротомирлар системаси айниќса эллигинчи йилларни иккинчи ярмида яхши ўрганилган бўлиб микротомирла (микроцирќўляция) атамалари ќўлланила бошланди. Катта ва кичи ќон айланиш доирасидан ташќари организмда регионар ќон айлани ћам мавжуддир. Регионар ќон айланишни тушиниш учун эса микроциркуляцион ќон айланиш билан танишиш керак.
Микроциркуляция - бу ќоннинг микроскоп остида кўринадиган ќо томирлар ичидаги ћаракатига айтилади. Унинг таркибий ќисмини артериола, прекапиллярлар, капиллярлар, посткапиллярлар, венул ташкил этади.
Ќон томирлар бўйлаб йўналаётган ќон, аъзо ичида капиллярла орќали йўналса, транскапиллярлар ќон айланиш дейилади.
Бундан ташќари юкстакапилляр (капиллярдан ташќари) ќон айланиш мавжуд бўлади. Бу ћодиса артериола ва венулалар орасида уларни бириктириб турувчи анастомозлар (артериула-венуляр) мавжудлигидан келиб чиќади. Бу анастомозлардан ќоннинг йўналиш учун, прекапиллярлар деворидаги мускул ћужайраларининг ќисќариш шарт бўлади. Натижада маълум микроскопик юзадан ќон капиллярла орќали эмас, балки артериола-венуляр анастомозлар орќали, нисбатан катта тезликда ва нисбатан ќисќа муддатда вена ќон томирларига ўтказилади. Бу жараён аъзолардаги капиллярларнинг маълум ќисмини ваќти-ваќти билан "дам" олишини таъминлайди. Аксинча аъзонинг иш фаолиятини оширишга мухтож бўлганда артериола-венуля анастомозлар ёпилиб - ќон "ортиќча" капиллярлар орќали йўналади.
Баъзи аъзоларда капиллярлар иштирок этадиган "ажойиб" тўрла ћосил бўлади. Бу ћолда артерия бўлиниш якунида капиллярларга бўлинади. Бу капилярлар бирлашиб, яна артерия ћосил ќилади ва "ажойиб" тўр оддий томирлар системасидан (артерия, капиляр, вена) фар44 ќилади. "Ажойиб" тўр буйрак капилляр коптокчаси шаклида учрайди.



Download 112 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling