якка тартибдаги сухбат

Sana01.01.1970
Hajmi
#131556
Bog'liq
якка тартибдаги сухбат


Якка тартибда тарбиявий ишларни ташкиллаштириш тартиби


Якка тартибдаги тарбиявий ишлар деб - командир ва бошлиқлар томонидан мунтазам, узлуксиз шахсий таркибнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва касбий маҳоратини оширишга қаратилган жараёнга айтилади. Якка тартибдаги тарбиявий иш шахсий таркибнинг хулқ-атворини олдиндан кўра билишга, унинг имкониятига мос топшириқлар беришга, қобилиятига яраша ижтимоий вазифалар юклашга, хато ва камчиликларни ўз вақтида тузатишга, шунингдек, улардаги жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик сифатларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Амалий тажрибалар шуни кўрсатяптики, ҳар бир шахсий таркиб билан якка тартибда тарбиявий ишлар олиб бориш катта самара беради. Чунки якка тартибдаги тарбия мобайнида ҳар бир шахснинг ўзига хос хусусиятлари – характери, билими даражаси, фикрлаш қобилияти, хизматга ва касбига бўлган муносабати ва хулқ-атвори чуқурроқ ўрганилади. Бу эса ўз навбатида фақат унинг ўзига хос бўлган тарбиявий ишларнинг йўналишларини танлашимизга имконият яратади.
Шахснинг индивидуал ва психологик хусусиятларини ўрганиш учун даставвал шахс ким эканлигини билиб олмоғимиз керак. Одам бу дунёга одам шаклида келади. Чақалоқнинг тана тузилиши, шакл-шамойилига қараб унинг инсон зотига мансублиги тасдиқланади, аммо бу ҳали чақалоқ инсонлар жамиятида ўз ўрнини топиб ижтимоий фазилат кашф этди, дегани эмас. Чунки, у ҳали шахс сифатида шаклланиб улгургани йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2017 йил 22 декабрдаги 82-сон буйруғига асосан якка тартибдаги тарбиявий ишлар бу тарбиявий ишларнинг асосий воситаларидан биридир. Шу воситаларнинг бирида кўрсатилганки, якка тартибдаги тарбиявий ишларни ҳар бир қўлида бўйсунувчиси бўлган мансабдор шахс ўтказади, ваҳоланки, ҳар қандай командир ва бошлиқ ўзининг қўл остидагиларни тарбиясига маъсул ҳисобланади.
Якка тартибдаги тарбиявий ишлар - бу шахсий таркибнинг онгига мунтазам ва узлуксиз, мақсадли таъсир ўтказиш, уларнинг онгида жанговар ва маънавий-руҳий сифатларни шакллантириш, хулқ атвори ва ҳиссиётига чуқур таъсир кўрсатишда алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш демакдир.
Якка тартибда тарбиявий ишлар олиб бориш шахсий таркиб билан тарбиявий ишларнинг асосий омили, деб қаралади. Офицерлар ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, ходимлар қўл остидагиларнинг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатларини чуқур билиш учун якка тартибдаги тарбиявий ишлар журнали юритадилар. Унда қўл остидагиларнинг ижтимоий-демографик маълумотлари, алоҳида ўтказилган суҳбатлар, уларнинг жамоадаги хатти-ҳаракатлари ва интизоми тўғрисидаги қайдлар акс эттирилади.
Якка тартибдаги тарбиявий ишларни ташкиллаштириш умумэътироф этилган одоб-ахлоқ қоидалари, ҳукумат қарор ва фармонлари, президентимиз нутқ ва маърузалари, ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонинг буйруқ ва кўрсатмаларига асосланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling